Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Жадвал  Серкин синамасини бахолаш


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

Жадвал 
Серкин синамасини бахолаш 
 
 
Фазалар 
1-фаза 
2-фаза 
3-фаза 
Соғлом 
шуғулланувчилар 
45-60 с 
50% 
100% 
Соғлом 
шуғулланмаганлар 
35-45 >> 
30-50% 
70-100% 
Яширин кон 
айланиш 
етишмовчилиги 
билан 
20-35 >> 
30% 
70% 
 
Розентал синамаси-ўпканинг тириклик сиғимини 15 сониялик оралик 
билан 5 марта ўлчаш. Бунда соғлом одамларда ўпканинг тириклик сиғими 


26 
бир хил ѐки ўсиб борувчи сонлардан иборат бўлади. Нафас олиш аппарати 
ѐки кон айланиш системаси касалликларида, шунингдек спортчилар ута 
чарчаганларида ѐки ортикча шуғулланишларда ўпка тириклик сиғими такрор 
ўлчанганда натижалар пасайиб боради. Спортчиларда бу ўзгариш нафас 
мушакларининг чарчаганлиги ва асаб системаси функционал холатининг 
пасайишига боғлик.
Юрак кон томир системаси функционал холатини аникловчи 
синама. 
Мартин синамаси.
Текширилувчи тинч холатда ўтиради ва унинг пульси 10 сониялик 
интервал билан 3 марта саналади, яъни пульс стабиллашгунча. Сунгра унинг 
кон босими ўлчанади. Кейин манжетни ечмаган холда текширилувчига 30 
сония ичида 20 марта ўтириб туриш буюрилади. Утириб туришдан сунг 
дархол текширилувчи ўтиради-да, унинг пульси биринчи 10 сония ичида 
саналади. Бу биринчи дакиканинг колган 50 сониясида кон босими ўлчанади. 
2- дакиканинг хар бир 10 сониялик ораликларида яна пульс санаб 
борилаверилади, агар 2- дакикада пульс стабиллашмаса 3-дакикага утилади 
ва яна хар 10 сонияда пульс саналади, качонки стабиллашгунча, яъни 3 марта 
бир хил сон олингунича. Пульс стабиллашгандан сунг синама охирида яна 
бир бор кон босими ўлчанади.
Синама натижалари куйидаги жадвалга ѐзилади. 
Сана, ой, йил, кун 
Юкламагача 
Нафас 
17 бир дакикада 
Пулъс 
15-14-14-14 хар бир 10 сонияда 
Характер 
Ритмик
кон босими 
110/60 мм сим. уст. 
Юкламадан 
10 
20 16 
Кейин 
20 
- 15
30 
- 15
40 
- 14
50 
- 14
60 
16 14 


27 
Пульс 
Босим 
125/55 -100/60 мм. сим. уст. 
Нафас 
22 бир дакикада, 17 бир 
дакикада 
Синамани бахолаш критериялари булиб пульс кузгалувчанлиги ва кон 
босимини юкламага булган реакция характери хисобланади. Пульс 
кузгалувчанлиги – пульснинг дастлабкисига нисбатан тезлашуви, фоизларда 
ифодаланилади; соғлом одамларда бу 60-80% дан ортмайди. Кон босимининг 
юкламага булган реакция характери куйидаги мумкин булган 5 та типлардан 
бирида ифодаланади: 
1. Нормотоник тур реакциясида пульс тезлашиши билан бирга 
систолик босимни сезиларли даражада кутарилиши (150 % гача) билан 
характерланади, диастолик босим узгармайди ѐки бир оз пасаяди, пульс 
босими купаяди. 
2. Астеник тур реакцияси пульсни сезиларли тезлашиши (кузгалиши 
100% дан ортик), систолик босим кам ѐки умуман кутарилмаслиги, баъзан 
пасайиши билан характерланади. Кон дакикалик хажмини купайиши юрак 
кискаришлар тезлашиши хисобига булади. Астеник реакция юрак 
кискаришини пасайиши билан изохланади. 
3. Гипертоник тур реакциясида пульс нормотоник реакцияга нисбатан 
купрок тезлашиши билан, систолик босимнинг тез кутарилиши билан 
характерланади. Бу реакция НЦД гипертоник турида ва ортикча машгулот 
килинганда учрайди. 
4. Дистоник тур ― тугалланмаган тон‖ феномени билан характерланади 
(бунда кон босими 0 га тушгунча тон эшитилади. 
5. Погонали тур реакцияси. Систолик босим юкламадан кейин дархол 
кутарилмайди, балки тикланиши 2-3 дакикада максимал даражага етиши 
билан характерланади. Соглом одамларда кон босим ва юрак кискаришлари 
сони 3 дакика ичида дастлабки холатига келади.  

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling