Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти
Download 5.22 Kb. Pdf ko'rish
|
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кукрак кафаси шакли.
- Бел шакллари.
Ташки текширув-соматоскопия. Текширувчи антропометрик сетка
остида 2-2,5 метр узокликда жойлашган 2 томонли ѐки тугри бурчакли ѐруглик остида утказиш зарур. Тери: текис, тоза, курук, нам, таранг ва буш каби таърифланади. Топография ва ѐг катлами даражаси кад-коматни (айникса аѐлларда) аниклашда мухим ахамиятга эга. Энг объектив усуллардан бири бу тери ѐг катлами калинлигини аниклашдир. Уларни махсус циркуль ѐки калиперметр билан аникланади. Тери ѐг катлами калинлиги кишини турмуш тарзи, касби, озикланиш, конституционал ва моддалар алмашинуви жараѐнига боглик булади. Мушакларни ривожланиш даражаси уларни хажми, каттиклиги, таранглиги ва рельефи билан бахоланади. Масалан, мушаклар хажми катта булса улар етарли даражада каттик, таранг ва рельефи хам яхши ривожланган булади. Рельефи яхши ривожланмаган, уртача хажмдаги ва таранглиги уртача булган мускул урта деб бахоланади. Агар рельефи таранглиги ва хажми паст даражада бўлса, бу холда мушаклар ривожланиши паст деб бахоланади. Кукрак кафаси шакли. Одатга кура кукрак кафаси цилиндир коник ѐки ясси шаклда бўлади. Булардан ташкари дефектли утиш шакллари хам мавжуд: зич цилиндирсимон, коник, ва бошка айрим холларда патологик 32 шакл узгаришлари хам учраб туради. Воронкасимон, товуксимон булиб, улар бошдан кечирган касалликларга боғлик бўлади. Бел шакллари. (нормал, юмалок, эгик, ясси) улар кўп холларда умуртка погонаси шаклига боглик булади. Бу уз урнида кад-коматни шаклланишида мухим роль уйнайди. Умуртка погонанинг кукрак кисми орка йуналиши бўйича сагитал кийшиклиги ортиши – кифоз ѐки букриликка олиб келади. Агар кифоз буйин умурткасидан то бел умурткасигача ривожланган бўлса, бу холда бел юмалок куринишда булади. Кийшиклик олди йуналиши буйича (бел сохаси) булса бу холда лордоз кўринишда булади. Шу йўналишларга кушимча равишда ѐн томонларга хам кушилса, сколиоз куриши бўлади. Агар кийшикланиш чуккиси унг томонга караган булса бу унг томонлама сколиоз дейилади. Агарда чап томонга кийшайган булса, чап томонлама сколиоз дейилади. Агар кийшайган соха юкори кисми бир томонга, пастки кисми иккинчи томонга кийшайган булса бу холда S симон сколиоз дейилади. Кад-коматни бузилиши ва умурткани кай томонга кийшайганлигини аниклашда бел учбурчакларини текшириш яхши натижа беради. Кийшайишлар аралаш холларда хам булиши мумкин. Кифосколиоз, лордосколиоз, табиий эгриликларни текисланиши натижасида бел ясси шаклига киради. Умуртка погонани олди, орка ва ѐн томонга кийшиклигини аниклашда Подъяпольский асбобидан фойдаланилади. Бу ускуна горизонтал тешиклар булган ѐгоч буй улчагични эслатади. Бу тешикларда осон киргизилувчи 25 см узунликдаги тахтачалар жойлашади. Текшириш вактида тахта чуп сурилади ва умурткаларни уткир киррали усиклари билан учраштирилади, бу умуртка погонаси контурини аниклашда ѐрдам беради ва буни когозга туширилади. Ён томонга бўлган кийшайишни Микулич сколиозиометр ѐрдамида амалга ошириш мумкин. У икки чизик буликли метал жазвардан иборат булади. Жазвар бири эркин юзага, пастга ва ѐнга сурилади. 33 Улардан ташкари Кустлик Шенка Гамбурцева каби муоллифлар асбобларидан фойдаланилади. Елкалар ва куракни умуртка погонаси кийшайишида бўладиган ассимметрия холати жазвар ѐки антропометрик сетка (биофотометрия) ѐрдамида аникланади. Ташки текширувда шунингдек товонлар холати ва оѐклар шаклига хам эътибор бериш керак. Оѐклар шакли бўйича нормал хисобланади, качонки сон ва болдир буйлама уклари бир- бирига мос тушса ва тиззаларини ички юзаси ва болдир товон излар шакли бир-бирига мос тушса,нормал дейилади. Агар тизза ички юзаси бир-бирига тегиб турса-ю, болдир товон бўғими орасида кандайдир бир очик масофа бўлса (болдир ва сон ўклари ташки томонлама бурчак хосил килса) бу холда оѐк шакли Х симон шаклда булади. Агар болдир товон бугимларни ички юзалари бир-бирига тегиб турса (болдир ва сон суяклари уклари ички томонлама бурчак хосил килса) бу холда оѐк шакли О кўринишда булади. Бу холдаги ассиметрияни сантиметрли лента ѐки махсус линейка ѐрдамида икки болдирни ички чукурчалари орасидаги масофа улчанади (О лик микдори ѐки Х лик микдори). Товон шаклига кура тўғри, говак ѐки ингичкалашган бўлади. Тўғри шакллардан фаркли уларок купинча хар хил тугма нуксонлар (5% гача) ва ортирилган ясси товонлик (95% гача) учрайди. Ортирилган ясси товонликни рахитик, паралитик, травматик, статик шакллари учрайди. Гумбазларни юкорилиги пасайиши натижасида товон «ѐйилиб» кетади. Бунинг асосий сабаби богловчи мушак аппаратининг етишмовчилиги деб хисобланиб, бу статик ясси товонликдир. Бу холатда кўпинча товон ва товонни олд кисми ташки томонга огиши кузатилади. Оѐк кафти ѐки оѐк изига разм солсак, бунда нормал шаклли товонни товон кисми ингичка буй билан олди кисмига кушилиб кетган зич шаклий товон изига ингичка буйин кенгайган булади. Ясси товонда эса буйин кисми умуман билинмайди. Товон кисми ингичкалашмаган холда товонни олд кисмига утиб кетади. /оваксимон товон шаклида товон кисми олди кисми билан умуман богланмайди. Гумбазларнинг холатларини объектив 34 характеристикасига кура телерентгенографиянинг турли хил усулли параметри аниклик киритади. Динамикада кузатиш учун Чижин ѐки товон излари анализидан фойдаланиш мумкин. М.И.Чижин текширилувчи оѐгини 10% ярим хлорли темир эритмасига солиб, когозга оѐк изини туширади. Когозда туб излари колади. Изда: ички юзани энг туртиб чикиб турган нуктасидан уринма чизик тортилади (бу а, б чизик булади). А,в чизиги эса иккинчи бармокни орасидан товонни урта кисми буйлаб дж чизиги томон чизилади. Товон учи буйлаб аб чизиги чизилиб, унга перпендикуляр то уринма чизикка бж нукталар ва изни ташки киргоги д нуктасига кадар чизик чизилади. Товон индекси яъни товонни уртасидаги таянч кисмини еж кисмига булган нисбати нормада 0 дан то 1 гача булади. Товонни зичлашиш индекси 1 дан то 2 гача. Ясси товонга бу 2 дан кўп бўлади. Download 5.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling