38
4. Натижаларни баҳолаш.
5. Хулоса бўйича чарчашни профилактикасини ѐзиш.
Вазият масалалари.
№1
Аэропорт диспетчерининг иш фаолияти самоѐтларнинг учиши ва
қўнишини иш жадвали асосида ишлашини ва учувчиларнинг бир-бири билан
алоқаси ва кўз билан кузатишишларини бошқариб туради. Бу иш бошқа
ишларга нисбатан самолѐтларни учиши ва қўнишини аниқ ва
хавф
хатарсизлигига жавобгарлиги билан ажралиб туради. Аниқланишича: бир
вақт ичида объектни кузатиш 15–20 га тенг, диққатни бир ерга тўплаш вақти
сменанинг 87% фоизини ташкил этади. Сигналларнинг кириш зичлиги -320
га тенг. Иш бошлашдан аввал диспетчерда кўриш – ҳаркатланиш реакцияси
0,24 мс, иш тамом бўлгандан кейин 0,35 мс, эшитув-ҳаракат реакцияси 0,175
мс, энергия сарфлаш 135 ккал/с тенгдир.
Қуйидаги саволларга жавоб беринг:
1. Диспетчер ишининг оғирлиги ва кескинлигига баҳо беринг. Қайси орган ва
тизимларга катта юк тушаяпти?
2. Диспетчернинг иш фаолиятини яхшилаш учун қандай маслаҳатлар
берасиз?
Жавоби:
1. Диспетчернинг иши «меҳнатни оғирлиги ва кескинлиги»
таснифига
биноан 3–категория оғир, кескин иш ҳисобланади. Чунки бир вақт
ичида
кузатиладиган объектлар сони 15-20 га
етади, диққат билан ишлаш вақти
сменанинг 87%ни ташкил этади. Сигналларнинг 1 соатдаги зичлиги 320 га
тенг.
2. Умумтехник чора тадбирлар:
автоматизация,
механизация, меҳнат ва
дам
олишни тўғри ташкил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: