140
Ҳар қандай шовқин ҳам ишчилар организмига салбий таъсир қилиши
мумкинми? Йўқ. Агар шовқин жадаллиги меъѐрий ҳужжатларда
рухсат
этилган даражадан унчалик кўп ошмаса, унда дастлаб организмда адаптация
(мослашиш) ҳолати, кейинчалик чарчаш ва вақт ўтиши билан (шовқин
мунтазам равишда узоқ муддат таъсир қилиб турса) оғир қулоқлик ва айрим
камдан-кам ҳолларда органик ўзгаришлар натижасида, карликка олиб
келиши мумкин. Жадал шовқин, эшитиш
анализаторларини таъсиридан
ташқари, бутун организмга, биринчи навбатда марказий асаб системасига
таъсир қилади. Унинг ҳаракатчанлигининг
пасайиши, диққат эътиборнинг,
иш бажариш қобилиятининг пасайиши (чарчаш) бундан далолат беради.
Шовқин нафас олиш ва юрак уриш ритмига, қон босимига таъсир қилади.
Айрим ҳолларда ошқозоннинг ҳаракат ва
секретор фаолиятига, эндокрин
системасига таъсири ҳам кузатилади. Мана шу, барча, шовқин таъсирида
юзага келадиган, ўзгариш ва белгилар комплекс ―шовқин касаллиги‖ деган
ном олган касаллик турига бирлашган.
Do'stlaringiz bilan baham: