Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet66/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

Шовқиннинг таснифи. 
Спектрнинг тавсифи бўйича шовқин қуйидагиларга бўлинади:
Кенг йўли – бир октавадан кенг узлуксиз спектрга эга бўлса;
Тонли тор йўлли – спектри таркибида бир октавадан кичик (тор), узуқ-юлуқ, 
дискрет тонлар мавжуд бўлса.
Шовқинни тонли таркибига эга эканлиги 1/3 октавали шовқин 
ўлчагичлар ѐрдамида ўлчаб, турли октава йўлларида бир-биридан 10 дб 
ортиқ фарқ қилишига қараб аниқланади.
Вақт таснифи бўйича шовқин қуйидагиларга бўлинади:
вқин – агар шовқиннинг 8 соатлик иш куни давомидаги 
даражаси
шовқин ўлчагичнинг ―секин‖ режимида ўлчаганда 5 дба дан ортиқ 
ўзгармаса;
– агар шовқиннинг 8 соатлик иш куни давомидаги 
даражаси шовқин ўлчагичнинг ―секин‖ режимида ўлчаганда 5 дб дан ортиқ 
ўзгарса.
Доимий бўлмаган шовқин ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади:
– товуш даражаси вақт давомида тўхтовсиз ўзгариб 
туради.
– товуш даражаси босқичли равишда (5дБА дан 
кўп) ўзгариб туради. Бунда шовқин даражаси доимий бўлиб турадиган вақт 


138 
оралиғи 1 сек ва ундан кўп бўлади.
– давомийлиги 1 секундан кам бўлмаган, бир ѐки бир 
неча товушлардан ташкил топган шовқин. Бунда товушлар даражаси шовқин 
ўлчагичнинг ―импульс‖ ва ―секин‖ (дБА ва дБ ларда) режимда ўлчагичнинг 
биридан 7 дБ дан кам фарқ қилмаслиги керак.
Ишлаб чиқаришда шовқиннинг даражаси катта оралиқларда ўзгариб туради 
ва айрим операциялар пайтида анча юқори кўрсаткичларга етади. Чунончи, 
замонавий пиллакашлик дастгоҳлари ишлаганда 76-78 дБА, деталларни 
штамплашда 90-110 дБА, парчалаш ишларида – 120 дБА гача ташкил қилади.
Шовқинни ўлчаш усуллари. 
Шовқиннинг жадаллиги ва спектр таркибини текшириш шовқин ўлчагичлар 
ва товуш анализаторлари ѐрдамида ўтказилади. Шовқиннинг частота 
таркибисиз, фақат умумий даражасини аниқлаш учун 00014-РФТ (Германия). 
Брюль ва Кьер (Дания) каби шовқин ўлчагичлардан фойдаланилади. Доимий 
бўлмаган шовқинларнинг эквиваленти даражаси 00026-РФТ шовқин 
ўлчагичда аниқланади. Агар шовқин ўлчагичларда товуш анализаторлари 
ҳам ўрнатилган бўлса (ИШВ-1, ШВК-1, 00017-РФТ,ВШВ-003 ва бошқалар), 
унда иш жойининг ўзида шовқиннинг иккала кўрсаткичи ҳам: жадаллиги ва 
спектр таркиби ўлчанилади.
Агарда шовқинни турли кўрсаткичларини батафсил ва чуқур ўрганиб, 
таҳлил қилмоқ лозим бўлса, унда ишлаб чиқаришдаги шовқинни 
магнитофонга ѐзиб олиб, уни лаборатория шароитида қўшимча ѐрдамчи 
асбоблар (осциллограф, даражасини ўзи ѐзадиган асбоб, дозиметр, статистик 
тақсимланишнинг анализатори ваҳоказолар) ѐрдамида таҳлил қилинади. 
Ишлаб чиқаришда шовқинни ўлчаш Сан Қ ва М №0120-01 ―Иш жойларида 
шовқиннинг рухсат этилган даражадаги санитар меъѐрлари‖ га мувофиқ 
ўтказилади. Ўлчашлар доимий иш жойларида (машиналарни бошқарув 
органлари олдида, пультлар олдида ва кабиналар ичида ва ҳоказо) ѐки 
машиналарга хизмат кўрсатиш хоналарида (иш зонасининг 3 тадан кам 
бўлмаган нуқтасида) ўтказилади. Микрофон 1,5м баландликда ва 


139 
машиналардан 0,5-1 м масофада (кабиналарда уларнинг марказида), 
ўлчаѐтган кишидан камида 0,5 м масофада ўрнатилади. Шовқинни ўлчашда 
олинган натижалар махсус қайд варақасига (№334/х) тўлдирилади. Сан Қ ва 
М №0120-01 га мувофиқ баҳоланади. Масалан, шовқиннинг умумий ва 
эквивалентли даражаси ишлаб чиқариш корхоналарининг доимий иш 
жойларида ва умуман корхона ички ҳудудида 80 дбА дан ошмаслиги лозим. 
Ишлаб чиқаришда шовқинни гигиеник меъѐрлашда меҳнат фаолиятининг 
таъсирини ҳисобга олиш катта аҳамият касб этади. Меҳнатнинг оғирлиги ва 
кескинлиги шовқин билан биргаликда таъсир қилганда организм учун 
қўшимча юкланиш бўлиб ҳисобланади. Шовқиннинг дифференциаллашган 
меъѐрларини ишлаб чигилганда (меҳнатнинг оғирлиги ва кескинлигини 
ҳисобга олиб) бунда маълум бир миқдорий боғланиш ҳисобга олиниб 
аниқланади. Бунда, меҳнатнинг оғирлиги ва кескинлиги ошиб борган сари, 
шовқиннинг меъѐр даражаси 50 дБА гача пасаяди.

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling