Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet69/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

Назорат саволлари: 
1. Шовқин омили тушунчаси ифодаси, манбалари, турлари.
2. Шовқинни тавсифловчи кўрсатма кўрсаткичлар, интенсивлиги.
3. Ишлаб чиқаришдаги таснифи.
4. Шовқинни меъѐрлаш принциплари.
5. Иш жойларида шовқинга гигиеник баҳо бериш босқичлари.
6. Шовқин кўрсаткичларини ўлчашда қўлланиладиган асбоб ускуналар.
7. Шовқинга гигиеник баҳо беришда ўлчанадиган кўрсаткичлар.
8. Шовқиннинг организмга умумий таъсири.
9. Шовқиннинг организмга специфик таъсири.
10. Шовқинга қарши соғломлаштириш чора-тадбирлари.
Ҳаракат алгоритми. 
Иш жойида шовқин даражасини ўлчаш.
1. ИШВ-1 асбобини тушинтиринг;
2. Шовқин кучини дБАда ўлчаш. «Товуш» тумблерига ўлчаш тумблерига 
«Лин»га, ишлаш тумбаларни «тез» холатларига қўйиш;
3. Шовқин спектрини ўлчаш;
4. Ўлчанган натижаларни ҳисоблаш ва «дБ» ва «дБА»ларда ѐзиб олиш;
5. Сан Қ ва М №0120-01 бўйича шовқин даражасини ва спектрал таркибини 
ҳисобга олинган ҳолда баҳолаш.
Қуйидаги саволларга жавоб беринг: 
1. Шовқин даражаси натижаларини Сан Қ ва М №0120-01қараб баҳо беринг.
2. Шовқин таъсирини олдини олиш тадбирларини айтиб беринг.
 Қуйидаги саволларга жавоб беринг:


143 
1. Шовқин даражаси натижаларини Сан Қ ва М №0120-01қараб баҳо беринг.
2. Шовқин таъсирини олдини олиш тадбирларини айтиб беринг.
Саноат корхоналаридаги ноқулай омилларни ишчилар организмига 
таъсири натижасида касбга алокадор касалликлар ва бошқа патологик 
жараѐнлар келиб чикиши мумкин. Баъзи ноқулай касб омиллари касаллик 
пайдо килмаса хам, организмнинг иммунобиологик хусусиятларига салбий 
таъсир курсатиб, ташқи мухит омилларига чидамсиз қилиб куяди. 
Ишчи соглигига салбий таъсир қиладиган, иш кобилиятини
пасайтирадиган ва хар хил касалликларга олиб келувчи омилларни 4 гурухга 
бўлиш мумкин. 
1. Мехнатни нотўғри ташкил килишга алокадор зарарлар:
а) тананинг ўзок вақтгача бир вазиятда бўлиши. 
б) харакат бошқаруви ва айрим сезги аъзолар ( қуриш, эшитиш) нинг 
ортикча зурикиши 
в) нотўғри мехнат тартиби 
2. Ишлаб чикариш жараѐнига алокадор зарарлар: 
а) физикавий омиллар / ноқулай микроиқлим / 
б) кимѐвий омиллар / газлар, захарли бирикмалар / 
в) биологик омиллар / микроорганизмлар, гижжалар ва унинг 
тухумлари / 
г) радиологик омиллар 
3. Мехнат шароитига алокадор зарарларни: 
Хаво алмашиниши, вентиляция, ѐритилиши, м а й д о н сатхи, хажми ва 
бошқалар. 
4. Саноат корхоналаридаги ноқулай омиллардан бири – шовқин. 
ШОВҚИН - гигиеник омиллардан бири бўлиб, инсон организмига, иш 
фаолиятига ва дам олишига салбии таъсир курсатувчи хар хил, тартибсиз 
тезликда ва баландликда эшитиладиган товушлар йигиндисидир. 
Хозирги замон илмий -техника тараккиѐти шароитида шовқин ташқи 
мухитнинг жиддий салбий омилларидан бири бўлиб колди. Шовқин, бошқа 


144 
ноқулай омиллар - тебраниш, чанг, тугун, газ билан бирга таъсир этганда, 
одамга кучли зарар етказади. 
Шовқин ва унинг салбии таъсирига карши курашиш халкаро 
масалалардан бири хисобланади. 
Шовқин хозирги вақтда касалликлар сонини кўпайтирувчи омиллардан 
бири деб каралмокда. 
Шовқин биринчи навбатда эшитиш органини шикастлайди, марказий 
асаб системасига хам салбии таъсир курсатади, бош мия пустлоги 
хужайраларини холдан тойдиради. Шовқин таъсирида киши яхши ухлай 
олмайди, тез чарчаб колади, диккат эътибори сусаяди, харакат уйгунлиги, гавда 
мувозанати бўзилади, умумий иш кобилияти ва мехнат унумдорлиги пасаяди. 
Шовқиннинг организмга ўзок вақт таъсир этиши натижасида эшитиш 
кобилияти аста - секин пасая боради, бора - бора одам гаранг бўлиб колиши 
мумкин: юрак кон - томир системасида - брадикардия, гипертония, периферик 
кон томирларининг кискариши, организмнинг имунобиологик фаолияти ва 
умумий резистентлиги пасайиши кузатилади. Овқат - хазм килиш аъзоларида 
меъда ширасининг хам ажралиши меъда - ичак перистальтикасининг сусайиши, 
моддалар алмашинувининг бўзилиши кузатилади. 
Физик мохияти буйича шовқин -тасодифий, тартибсиз характерга эга 
бўлган, газсимон, суюк ѐки каттик мухитларнинг механик тебранма 
харакатини тулкинсимон таркалишидир. 
Шовқин манбаи - ташқи мухит таъсири натижасида механик тебранма 
харакатга келувчи хар кандай жисм бўлиши мумкин. Шовқиннинг асосий 
параметрлари - тебраниш амплитудаси, таркалиш тезлиги ва тулкин ўзунлиги 
хисобланади. 
Товуш чикарувчи жисмнинг ТЕБРАНИШ АМПЛИТУДАСИ- утказувчи 
мухитни / товуш босими / амплитудасига пропорционалдир. 
ТОВУШ БОСИМИ - товуш утаѐтган тулкинларни утаѐтган мухитдаги, 
атмосфера босимига қўшимча хосил булувчи ўзгарувчан босимдир / Н / М
2
/. 
Товуш / шовқин / кучи товуш босимига боғлиқ. 


145 
Тебранма харакатларнинг асосий хусусиятларидан бири вақт давомида 
ўзгаришидир. Тебранувчи жисмни 1 маротаба тулик тебранишига кетган 
вақт тебрапиш даври дейилади / секунда /. 
ТЕБРАНИШ ЧАСТОТАСИ - 1 секунд давомидаги тулик тебранишлар 
сони. 
Частотани улчов бирлиги герц / ГЦ /. 
ТОВУШ ТЕЗЛИГИ - 1 секунд давомида тулкинланиш жараѐни 
таркаладиган оралик. 
Хавода нормал атмосфера босимида, 20 градус температурада товуш 
тезлиги 334 м/с га тенг. Температура ортиши билан товуш тезлиги хар бир 
градус учун 0,71 м/с га ортади. 

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling