Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти
Download 5.22 Kb. Pdf ko'rish
|
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шовкинни улчашда ишлатиладиган асбоблар
- Шовқинни физик-гигиеник тавсифи.
Меъморий режали тадбирлар: ишлаб чикариш корхоналаридаги шовкин
чикарувчи цехларни алохидалаш, СХМга риоя килиш, атрофларни кўкаламлаштириш, шовкин ютувчи дарахтлар экиш. Шовкинни улчашда ишлатиладиган асбоблар: - шовкин улчагичлар: ИШВ1, РФТ_00014 - ишлаб чикаришнинг шовкинини ѐзадиган магнитофон; - аудиометр АП-02,МА-31 - КЧЗСМ-1 Шовқинни ишловчилар организмига тасири, унинг функсионал холатини текшириш усуллари (аудиометрия) Шовқин – энг кўп тарқалган ишлаб чиқариш санитария омилларидан бўлиб ҳисобланади. Чунончи, парчилаш, қуймаларни текишлаб кесиш ва чиқариш, моторларни синаш, портлатиш ишлари, йигириш, тўқиш, штамплаш ва шунга ўхшаш жараѐнлар ишчилар организмига салбий таъсир кўрсатишимумкин бўлган кучли ва жадал шовқин ҳосил бўлиши билан боради. Ишлаб чиқаришдаги шовқинни ишчилар саломатлигига салбий таъсирини олдини олиш ҳозирги кунда катта гигиеник ва ижтимоий муаммо бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқаришдаги шовқинни ўлчаш, 136 таҳлил қилиш ва баҳолай билиш, шунингдек унинг таъсирини олдини олишнинг энг мукаммал чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, ДСЭНМ меҳнат гигиенаси шифокори ишнинг муҳим бўлимларидан ҳисобланади. Шовқинни физик-гигиеник тавсифи. Ташқи куч таъсири остида турғун ҳолатидан чиқарилиб, тебранма Ҳаракатланаѐтган ва натижада ҳавони тебранма Ҳаракатга келтираѐтган ва ҳар қандай жисм шовқин манбаи бўла олиши мумкин. Ҳавонинг тебранма Ҳаракати эса эшитув органи томонидан товуш ѐки шовқин сифатида қабул қилинади. Инсон қулоғи 1 сония (секунд) да 16 дан 20000 Гц гача бўлган тебранишларни товуш сифатида қабул қилади. Шовқин – турли частотали турли жадалликдаги ва баландликдаги товушларнинг тартибсиз мажмуаси яъни йиғиндисидир. Шовқин частотаси ва жадаллик кучи билан тавсифланади. Частота 1 сониядаги тебранишлар сони билан ўлчанади (Герц-Гц). Тажрибада аниқланганки, агар товуш кучини 100 марта оширилса, унинг эшитув органи орқали қабул қилиниб, ҳис қилинадиган баландлиги 2 марта ортади, яъни товуш кучини 100 марта оширилса, унинг эшитув органи орқали қабул қилиниб, ҳис қилинадиган баландлиги 2 марта ортади, яъни товуш кучи билан унинг субъектив қабул қилинқдиган баландлиги орасида логарафик боғланиш бор. Бунга кўра субъектив эшитиш ҳиссиѐти товушнинг кучига эмас, унинг логарифмига пропорционал равишда ортиб боради. Шунга мувофиқ, ҳозирги пайтда шовқиннинг жадаллигини миқдорий жихатдан баҳолаш учун товуш кучининг децибел ва белларда ифодаланади махсус логарифмий шкала қабул қилинган. Шакалада бутун товушлар диапазони 14 бел ѐки 140 дб га бўлинган (Эшитиш бўсағасидан оғриқ бўсағасигача). Масалан, шовқин даражасининг мазкур шкала бўйича эшитиш бўсағаси даражасидан 2 Белгина кўтарилиши товуш кучининг шу шкала бўйича 100 марта ошишига тўғри келади ва ҳоказо. Ҳисобнинг бошланиши сифатида (яъни шкаланинг 0 тенг бўлган даражаси) шартли равишда эшитиш бўсағаси – 10-2 Вт/м2 га тенг стандарт (1000 Гц частотали) товушнинг даражаси қабул қилинган. Ҳар 137 қандай товушнинг кучи даражасини аниқлаш учун, унинг абсолют босимини, эшитиш бўсағаси сифатида қабул қилинган босимга бўлиб, шу нисбатнинг логарифмини олиш керак. Р абс Бел = 20 lg Р0 бўсаға Акустикада ва гигиеник амалиѐтда аниқроқ ўлчашлар учун белнинг 1/10 қисми бўлган дБ – децибел бирлигидан фойдаланиш қулайроқдир. Ишлаб чиқаришдаги шовқиннинг жадаллиги санитария меъѐрий ҳужжатларга, ҳамда шовқин ўлчагич асбобларда ўлчанганда айни шу бирликларда берилади. Download 5.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling