Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet71/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

БУЛАДИГАН ЮҚОРИ ДАРАЖАСИ. (ПДУ). 
1. Ижодий фаолиятдагилар, илмий ходимлар, ўқув хоналарида, врач 
хонасида, беморни кабул килиш пунктларида - 50дБ. 
2. Диккат билан юқори квалификацияли иш олиб борувчи ходимлар 
хонасида, лабораторияларда - 60 дБ. 
3. Акустик сигналлар билан ишловчилар, эшитиб анализатори диккатини 
тортувчи 
ишларда, 
диспетчер, 
оператор, 
машинкада 
ѐзиш 
бюросида,телефон – телеграф станцияларида - 65 дБ. 
4. Дистанцион бошқарув кабиналарида, пулт ортида иш бажариш жойларида
шовқинли аппаратлар мавжуд бўлган лабораторияларда, хисоблаш 
машиналари билан ишловчи хоналарда - 75 дБ. 
5. Ишлаб - чикариш корхоналарида - 80 дБ. 
Мехнат гигиенасининг асосий вазифалари - касбга алокадор салбий 
таъсирларни аниклаб, касалликларни олдини олиш; иш кобилиятини ва 
мехнат унумдорлигини оширишни таъминлайдиган гигиеник ва профилактик 
тадбирларни ишлаб чикариш. 


147 
ШОВҚИНГА КАРШИ ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР. 
Шовқиннинг одам организмига таъсирини олдини олиш учун қатор 
ташкилий, техник ва тиббий чора -тадбирлар қуриш, ахоли яшайдиган жойларда 
кукаламзорлаштириш, куча харакатини тартибга солиш. Сершовқин 
транспортлар урнига паст товушли транспорт ишлатиш, турар жой биноларини 
товуш утказмаидиган материаллардан қуриш ва хоказо. 
Истирохат боғларида, кукаламзорлаштирилган майдонларда дарахтлар 
шовқинни 70 % гача ютади. Шахар шароитида тўғри утказилган дарахтлар 
шовқинни 20 % гача ютиши мумкин. 
Саноат корхоналарида ва қишлоқ хужалигида шовқинга карши кураш 
техникавий хамда тиббий профилактик тадбирларни қўллаш йўли билан олиб 
борилади. 
Техникавий усул 3 йўналишда олиб борилади: 
1. Шовқин хосил бўлишни бартараф этиш ѐки камайтириш. 
2. Шовқин кучини ишчигача бўлган масофада камайтириш 
3. Ишчиларни шовқиндан химоя килиш. 
Бундан ташкари, шовқин хосил килувчи жараѐнларни шовқинсиз
килиш, шовқин ютувчи материаллар: газлама, кигиз, тикин, говак
резина ва бошқаларни қўллаш, хаво билан буг, газлар чикканда
хосил буладиган шовқинни чегаралашда ишни маълум масофадан туриб 
бошқариладиган пулт шовқинсиз жойга урнатилади. Шовқиндан саклайдиган 
шахсий химоя мосламаларидан кулок учун пахтадан тайѐрланган махсус 
куймалар , антифон ва шлемофонлардан фойдаланган хам яхши. 
Мехнати шовқин билан боғлиқ бўлган ишчилар ишга киришдан олдин 
ва ишга киргандан кейин дастлабки 3 йил ичида хар 3, 6, 12 ойда
г
кеиинчалик 
хар 3 йилда ССВ нинг 400-сонли буйругига асосан тиббий курикдан утиб 
туришлари керак.
Бунда ишчилар терапевт, отоларинголог, невропатолог ва бошқа 
мутахассислар куригидан ўтказилади. 


148 
Ўсмирлар мехнати ва дам олиш тартибининг тўғри ташкил килиниши 
шовқиннинг, улар организмига салбий таъсирини камайтиришга ѐрдам 
беради. Ўсмирлар ва ѐшлар учун ишлаб-чикаришдаги рухсат этилган энг 
баланд шовқин даражаси 65 дБ дир. Хозирги пайтда шовқинни чегаравий 
спектр ( чс) шаклида бахолаш кабул килинган. Унинг сон киймати урта 
геометрик частотаси 1000 гц га тенг шовқиннинг децибелда (дБ) да 
ифодаланган товуш босими даражасига баробардир. 
Ишлаб чикариш шовқинини хамма холларда хам жорий норма (40-65) 
гача пасайтириш имконияти булавермаслиги хисобга олинса,профилактика 
максадида ишчиларни иш урнида бўлиш вақтини хисобга оладиган иш 
тартибини жорий этиш максадга мувофикдир. 
Булардан ташкари, ўсмирлар шовқин таъсиридан холи, махсус 
ажратилган хоналарда дам олишлари учун 10-15 дақиқали танафуслар жорий 
этиш шарт. Бундай танафуслар ишчилар учун 1,5-2 соат ишлаганларидан сунг 
уюштирилади. Шовқинли шароитда ишлаш рухсат этилган вақт тугаши билан, 
ўсмирлар маъмурият ихтиѐрига кура бошқа ишларни бажаришлари мумкин.
Жисмни бирор урта вазиятда ўзлуксиз равишда гох унг, гох чап 
томонга огиши билан такрорланадиган харакат ТЕБРАНМА ХАРАКАТ ѐки 
ТЕБРАНИШ деб аталади. 
Тебранма харакатда жисмнинг урта вазиятдан огишини ифодаловчи 
оралик сурилиш ѐки харакат йўналиши деб аталади. Тебранма харакатнинг 
энг кўп таркалган тури оддий айтганда уйгун тебранишдир. 
Тебранма харакат - энг кўп сурилиш ѐки ТЕБРАНМА АПЛИТУДАСИ 
ва ТЕБРАНИШ ДАВРИ ѐки бир марта тула тебраниш учун кетган вақт билан 
ифодаланади. Тебраниш даври сония хисобида улчанади. 
Тебранишни тебраниш даври урнига ТЕБРАНИШ ТАКРОРЛИГИ
(частота) билан ифодалаш мумкин. Тебранишлар такрорланиши тебраниш
даврига тескари катталикдир. ТАКРОРЛАНИШ (ЧАСТОТА) - жисмнинг 
бир сония давомидагитебранишлар сонидир. Такрорланиш улчими 1 сония,
амалда такрорланиш ГЕРЦ (гц) бирликларида улчанади.


149 
1 сония ичида битта тула тебраниш содир булса, такрорланиш 1 гц 
булади. Табиатдаги хар кандай тебранишларнинг такрорланиши Гцда 
улчанади.
ТЕБРАНИШ ДАВРИ – тебраниш жараѐнининг вақт ичидаги холатини
ифодалайдиган катталикдир. 
1 сония давомидаги тебраниш миқдори ТЕБРАНИШ СОНИ деб 
аталади. Гигиеник нуктаи назардан вибрациянинг организмга таъсири унинг 
тебраниш сони ва амплитудаси билан аниқланади.
Вибрация машиналар ( пневматик мосламалар, перфораторлар ва 
бошқалар) қурилишда, машанасозликда, тог саноатида, озиқ-овқат саноатида 
ва бошқа сохаларда ишлатилади. Вибрация берувчи машинада ишлаш 
услубига кура механик, электр, гидравлик ва пневматик булади. 
Бажарадиган ишнинг турига ва хусусиятига караб рухсат этилган 
махаллий ва умумий вибрация меъѐри ―Иш жойларида вибрациянинг 
санитария меъѐри‖ ЎзР 0063 – 96 ракамли санитария коидалари ва 
меъѐрларида ўз ифодасини топган. 
Махаллий вибрация частотаси буйича қуйидаги турларга булинади : 
1. Паст частотали
8 – 16 Гц. 
2. Уртача
31.5 – 63 Гц. 
3. Юқори
125.250.500.1000 Гц. 
Иш жойларидаги вибрация ўз навбатида қуйидаги турларга булинади : 
1. Паст частотали
0.8 – 6.3 Гц. 
2. Уртача
8 – 25 Гц. 
3. Юқори
31.5 – 80 Гц. 
Вибрация – резонанс эффекти билан харакатланади. РЕЗОНАНС 
ЭФФЕКТ – деб тананинг шахсий механик тебранма харакатини, ташқи 
тебранма харакат таъсири натижасида кучайишидир. 
Айрим органларнинг шахсий резонанс тебраниш частотаси қуйидагича : 
Жигар – 5 Гц. 
Буйрак – 7 Гц 


150 
Юрак – 6 Гц. 
Бош – 20. Гц. 
Утирган холатда бутун тана учун 4 – 6 Гц. 

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling