Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти
Тебранишнинг физик – гигиеник тавсифи
Download 5.22 Kb. Pdf ko'rish
|
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тебранишнинг таснифи.
Тебранишнинг физик – гигиеник тавсифи.
Тебраниш – таранг жисмларнинг бевосита тегиши натижасида организмга берилувчи тебранма Ҳаракатдир тебранишни организм 16 Герц улушларидан бошлаб то 8000 Гц бўлган тебранма Ҳаракатларни сезиб ҳис қилади. Ҳозирги замонда тебраниш ишлаб чиқариш санитария омили сифатида анча кенг тарқалган. Тебраниш пневматик асбоблар ишланганда, 160 металларга тезкор ишлов беришда, штамповка қилишда, виброплат формаларида ишлаѐтганда, турли транспорт воситаларида юрганда ва бошқа ҳолларда ҳосил бўлади. Тебраниш частотаси (секундаги тўлиқ тебранишлар сони – Гц), вибротезлик – м/с (вақт бирлигида кўчиши энг биринчи ҳодисаси) ва вибротезланиш м/с2 (вақт бирлигида кўчишининг иккинчи ҳосиласи) билан таърифланади. Ундан ташқари вибротезлик дБ ларда ифодаловчи логарифмик даража билан ҳам тавсифланади Ишлаб чиқариш тебранишининг интенсивлиги санитария меъѐрларида юқорида келтирилган бирликларда меъѐрланади ва ўлчов асбобларида ҳам ишлатилади. Тебранишнинг таснифи. Ишлаб чиқаришдаги тебраниш инсон организмига берилиш тарзига қараб, тегишли тасдиқланган қонуний ҳужжатларида келтирилганидек умумий (механик тебранишлар ўтирган ѐки турган кишининг танасига берилса) ва локал ѐки жойли (тебранишлар асосан кўпинча қўл паҳжаси орқали таъсир қилса) тебранишларга бўлинади. Умумий тебраниш – турли машина ва механизмларни ишлатиш жараѐнида ҳосил қилувчи манбасига қараб қуйидагича бўлинади: – турли ҳаракатланувчи машиналар операторларига, транспорт воситаларининг хайдовчиларига (шу жумладан йўл транспорти тоғ-кон транспорти, қурилиш тарнспорти, корхона ичидаги транспорт ва бошқалар) таъсир қилувчи тебраниш; – корхоналар ичида саноат майдонларида, тоғ-кон ишлаб чиқаришда, махсус тайѐрланган юзалари бўйлаб маълум чегарадагина Ҳаракатланувчи масина ва механизмлар (екскаваторлар, автокранлар, трактор, булдозер ва бошқалар) операторларига таъсир қилувчи тебраниш; – стационар машиналар операторларига таъсир қилувчи манбаи бўлмаган иш жойларига таъсир қилувчи тебраниш. 161 Частота таркибига қараб умумий ва локал тебраниш, шартли равишда частотали (2, 4 ва 8, 16 Гц) ўрта частотали (8, 16 ва 31,5, 63 Гц) ва юқори частотали (31,5, 63 ва 125, 250, 500, 1000 Гц) тебранишларга бўлинади. Таъсир йўналишига қараб тебраниш координатанинг ўқи бўйлаб таъсир қилувчи вертикал, ҳамда Х ва Y ўқлар бўйлаб таъсир қилувчи горизонтал тебранишларга бўлинади. Локал тебраниш ортогонал системаси координаталарининг ХII YII ўқларибўйлаб таъсир қилади. Бунда ХII ўқли ушлаш нуқтаси (ушлагич даста рул ғилдирак ва бошқалардаги) орқали ўқ билан мос келади, ўқи эса ХII ўқ ҳамда иш асбобигақўйилган куч ҳосил қилган текисликда ѐтади. Download 5.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling