Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet82/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

Вибрацион сезувчанликни ўлчаш. 
Вибрацион сезувчанлик текширилганда, унинг турли частотадаги 
тебранишларга бўлган бўсағалари аниқланади. Тебраниш амплитудасини 
аста-секин ошира бориб, текширилувчи томонидан дастлабки сезилиши 
мумкин катталиги аниқланади. Бунда текширилувчига берилаѐтган 
тебранишнинг барча кўрсаткичлари (частотаси ва жадаллиги) маълум 
бўлгани учун вибрацион сезувчанликнинг турли частоталардаги бўсағасини 
аниқлаш мумкин бўлади. Бу мақсадлар учун вибротестерлар (ВТ–2) асбоби 
ишлатилади.
Вибрацион сезувчанликни (сезгир) частотасини ўлчаш. 
Вибрацион сезувчанликнинг критик (сезгир) частотасини КЧСЗМ 
асбоби ѐрдамида аниқланади. Бу асбобда ишлашнинг моҳияти шундан 
иборатки, текширилиувчига берилаѐтган тебраниш частотаси маълум 
тезликда кўтарилади, текширилувчи тебраниш сигналини қабул қилмайди. 
Мана шу частота сезувчанликнинг критик частотаси дейилади. Критик 


166 
частотанинг юқори частотадан паст частотага силжиши вибрацион 
сезувчанликнинг бузилишидан, диапазон торайганлигидан дарак беради. 
Барча ўтказиладиган функционал текширишлар, тебраниш таъсири билан 
боғлиқ бўлган ишни бошлашдан олдин, иш пайтида ва ишдан ва исдан кейин 
ўтказилади. Ишлаб чиқаришда тебранишнинг зарарли таъсирини олдини 
олишнинг чора-тадбирлари. Тебранишга қарши курашиш анча мураккаб 
вазифа ҳисобланади. Бунда энг самарадори ва таъсирчани бўлиб, 
огоҳлантирувчи санитария назоратининг янги техника, технология ва 
асбобларни лойиҳалаштириш босқичида назорат пайтида, тебранишнинг 
камайтиришга мўлжалланган тадбирлар ҳисобланади. Бунда тадбиқ 
қилинаѐтган машина, технология жиҳозлар ва механизмлар тебраниш 
даражасининг рухсат этилган кўрсаткичларига тўгри келиши катта аҳамиятга 
эга. Қўл билан ишлатадиган асбобларнинг вазни, статик зўриқишини 
камайтиришда муҳим аҳамиятни касб этади. Техник тадбирлар қаторига, 
тебранишни ҳосил қилаѐтган манбанинг ичида айланаѐтган механизм ва 
деталлардаги дисбалансни йўқотиш, улардаги люфтни камайтириш, 
тебранишни ютувчи ва изоляцияловчи материалларни қўллаш йўли билан 
камайтириш каби комплекс тадбирлар киради. Тиббий-профилактик 
тадбирлар ўз ичига тебраниш даражасига қараб, унинг таъсир қилиш вақтини 
меъѐрлаш, меҳнат ва дам олиш тартибини тўғри тузиш, маълум вақт 
оралиғида кичик пауза ва кичик танаффусларни ташкил қилиш, касбни 
алмаштириб турилиши киради. Ундан ташқари бу тадбирлар қаторига, 
физиотерапевтик муолажалар (маҳаллий тебраниш таъсир қилинганда улар 
учун иссиқ ванналар ва ўз-ўзини массаж қилиш, витаминларни истеъмол 
қилиш, айниқса C ва Б гуруҳлар витаминлари), метеомилларни меъѐрда 
сақлаш, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, ишга қабул қилишдан 
олдин ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш. Тебраниш даражасини 
мунтазам назорат қилиб боришлар киради.

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling