Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

Назорат саволлари: 
1. Меҳнат гигиенаси бўйича ОСН асосий мақсади нима?
2. ОСН нечта йўналишда олиб борилади?
3. ОСН биринчи йўналиши (қурилиш устидан назорат) нечта босқичдан 
иборат?
4. Ишлаб чиқариш объектларида ОСН биринчи босқичини айтинг.
5. ОСНнинг иккинчи босқичини айтинг.
6. Ишлаб чиқаришда объектлар устидан ОСН учинчи босқичини мазмуни 
нималардан иборат?
7. Қурилиш устидан ОСН тўртинчи босқичини айтинг.
8. ОСН ўтказишда Давлат ва ишчи ҳайъати таркибига кимлар киради?
9. ОСН ўтказиш бўйича амлдаги қонуний ҳужжатлар.
10. ОСН ни иккинчи йўналиши нечта босқичдан иборат?
Ҳаракат алгоритми. 
Соғломлаштириш тадбирларини комплекс режасини тузиш.
1.Комплекс режасининг таркибий кисмини тузиш ва асосий вазифалар 
рўйхатини кўрсатиш;
2.Режалаштириладиган ташкилий саволлар рўйхатини тузиш;
3.Санитар-техник ва санитар-гигиеник тадбирлар рўйхатини тузиш;
4.Даволаш-профилактика тадбирлар рўйхатини тузиш;
5.Режанинг моддий таъминланишини режалаштириш.


72 
Вазиятли масалалар. 
№1. 
Бўяш цехи қурилишини бориши устидан назорат ўтказувчи меҳнат 
гигиенаси врачи қуйидагиларни аниқлади. Тасдиқланган лойиҳа бўйича мато 
бўяш цехи учта хонада жойлаштирилиши кўзда тутилган эди. Қурилиш шу 
лойиҳа асосида бошланган эди. Энди хоналар орасидаги деворлар олиб 
ташланиб 
битта 
хонага 
айлантирилган. 
Қурилиш 
прорабининг 
тушунтиришича буюртмачи талабига кўра шундай қилинганлигини айтди. 
Буюртмачи билан суҳбатда цех аввал эски технологияга мўлжалланган эди, 
ҳозирги кунда янги замонавий бўяш автоматини олганлиги сабабли уни бита 
катта хонага жойлаштириш керак.
Қуйидаги саволларга жавоб беринг: 
1. Бундай вазиятларда меҳнат гигиенаси врачи қандай иш тутиши керак?
2. Меҳнат гигиенаси врачи қандай ҳужжатларни расмийлаштириши керак
яна қандай кўрсатмаларни бериши керак?
Жавоби:
1. Қайд этилган ҳолат келишилган лойиҳадан четга чиқиш деб ҳисоблайди. 
Бу вазиятда жавобгар томон деб буюртмачини ҳисоблайди.
2.Текширув қайдномаси ѐзади, унда қайд этилган ҳолат кўрсатилади. 309 
х/ш. «протокол» тузилади. Қайдноманинг сўнгги қисмида қурилиш давомида 
киритилган ўзгаришларни ДСЭНИ билан келишиб олиш кераклиги 
кўрсатилади. ДСЭНИ га янги бўлим автомати техник ҳужжатлари янги 
автоматга 
мослаштирилиб 
вентиляция, 
ѐритилганлик, 
канализация 
лойиҳаларини қайта ишланиб келишувга тақдим этиш ҳам кўрсатилади. 
Барча маълумотлар объектни огоҳлантирувчи назорати картасига (306 х/ш). 
Қайднома ва «протокол» ДСЭНИ бош врачига қарор қабул қилишга тақдим 
этади.
№2. 


73 
ОСН тўртинчи босқичида, яъни тайѐр объектларни қабул қилишда меҳнат 
гигиенаси врачининг асосий вазифаси – бу соғломлаштириш чоралари 
самарадорлигига баҳо беради.

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling