66
бўлган бўлимларини тақдим қилишлари лозим. Ҳар бир қурилаѐтган,
кенгайтирилаѐтган объект учун огоҳлантирувчи санитария назорати картаси
(305 – Х илова 6) тўлдирилади. Қурилаѐтган объектлар устидан
огоҳлантирувчи давлат санитария назорати ўтказишда
санитар-техник
қурилма ва иншоотларининг (ѐритиш, вентиляция, герметиклаш,
маиший
хоналар ва бошқаларни) қуриб битказишга келишилган муддатларга риоя
қилинишига алоҳида эътибор бериш керак.
Санитария текширувлари
натижалари қайднома кўринишида тузилади. Ундан ташқари қурувчилар
меҳнат шароитини яхшилаш ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш чора-
тадбирларини баѐн этувчи (жорий санитария назорати бўйича) қайднома
тузилади. Шаҳар (туман, вилоят) давлат санитария врачи белгиланган
тартиб-қоидага асосан тасдиқланган лойиҳа бўйича
бинолар ва иншоотлар
қурилишида санитария-гигиена норма ва қоидаларнинг бузилиш ҳолларида
айрим турдаги қурилиш ишлари тўхтатиб қўйиш хуқуқига эга. Бундай
ҳолларда 306-Х шаклдаги қарор тузилади. Қурилиш
устидан санитария
назорати одатда ҳар йили чорагида бир марта,
топшириш даври олдида эса ҳар ойда бир марта ўтказилади. Тўртинчи
босқич: қуриб битказилган, қайта қурилган ва
кенгайтирилган ишлаб
чиқаришга таалуқли объектларни фойдаланишга қабул қилишдаги
огоҳлантирувчи санитария назорати.
Объектни эксплуатацияга қабул қилишда ҳал этиладиган масалалар:
жариган ишларнинг лойиҳа асосида эканлиги;
ѐритилганлик, вентиляция ва бошқалар) ва уларнинг санитарй меъѐрлар
талабига жавоб бериши.
Do'stlaringiz bilan baham: