Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат
Download 1.41 Mb.
|
ПТМҚИ мажмуа 2021 280522133752
- Bu sahifa navigatsiya:
- Репрезентатив танланма ялпи жамланмани сифатли акс эттиради
Танланма (sample) – ялпи жамланма хоссалари хусусида хулоса чиқариш мақсадида ўрганилаётган ва махсус усулда сараланиб ташкил қилинаётган ялпи жамланманинг унча катта бўлмаган қисми. Яъни танланма – бу синалувчилар бош мажмининг бир қисми ёки бўлаги ҳисобланади.
Репрезентатив танланма ялпи жамланмани сифатли акс эттиради Тадқиқот популяцияда эмас, танлаб олинган кишилар гуруҳида ўтказилади. Текширув стандартлаштириш танланмасида ўтказилиб, унинг натижалари асосида хулосалар бош мажмуига нисбатан ҳам чиқарилади. Баҳолаш ишонарли бўлиши учун танланма репрезентатив бўлиши, яъни унинг хусусиятлари бош мажмуа хусусиятларига ўхшаш ёки яқин бўлиши керак. Яъни, ҳар қандай хосса ёки хусусиятлар комбинацияси ялпи жамланмада қандай даражада қайд этилса шу даражада кузатилади. Масалан, А.Анастази, Векслер шкаласи стандартлаштирилаётганда репрезентатив танланмани шакллантиришни мисол келтиради. Танланма 1700 кишидан иборат бўлиб, унда аёллар ва эркаклар сони тенг. 16 ёшдан 64 ёшгача бўлган синалувчилар 7та ёш даражасига кўра тақсимланган (бунда географик ҳудудларга, қишлоқ ва шаҳарга мансублигига кўра, оқ ва қора танлилигига кўра, маълумотлилик даражаси ва касбига кўра АҚШ охирги аҳолини қайд этиш маълумотларига кўра пропорционал тақсимланиш ҳисобга олинган. Ҳар бир ёш даражаси бўйича танланмага ақли заифлар муассасаларидан бир аёл ва бир эркак қўшилган. Репрезентативликни таъминлаш йўлларидан бири – популяцияни чегаралаш ҳисобланади. Масалан, 15 ёшлилар эмас, 15 ёшли мактаб ўқувчилари. Популяцияни чегаралаш қуйидаги белгилар асосида амалга оширилиши мумкин: - ёшга - жинсга - ижтимоий келиб чиқишига - касбига -ижтимоий-иқтисодий мавқеига -саломатлигига кўра. Диагностик методикаларни тузувчи қайси популяция учун методика мўлжалланганлигини, яъни норматив кўрсаткичлар ишлаб чиқилганлигини эълон қилиши керак. Стандартлаштириш танланмасига синалувчиларни ажратиб олиш қуйидагича амалга оширилади: - популяцияга тавсиф берилади (ёши, маълумотлилиги, касби ва ҳ.). -популяция бир неча қисмларга ажратилади. -синалувчилар тасодифий тарзда танлаб олинади (масалан, алфавит бўйича, жадвал бўйича). Демак, танланма – бош мажмуадан ажратиб олинган текширув ўтказиладиган синалувчилар. Танланма ҳажми ишончли маълумотлар олиш учун 200 нафардан кам бўлмаслиги керак. Миқдорий катталиклардан турли йўсинда фойдаланиш имконияти мавжуд. Уларнинг айримлари кўплаб маълумот бериши мумкин бўлса (Мустақиллик майдонигача 28 километр), айримлари кам маълумотлидир (биринчи ярим ҳимоячи 28-нчи рақам остида ўйнаяпти). Баъзи бир таъкидлар ва статистик операциялар фақатгина айрим миқдорий катталиклар учун яроқлидир (бу ердан 14 километр узоқликда жойлашган ТДПУ Мустақиллик майдонидан икки карра яқин). Ушбу таъкид бошқа миқдорий катталиклар учун беъманилик бўлиб туюлади (иккинчи ярим ҳимоячи 14 рақами остида ўйнаяпти, демак у биринчи ярим ҳимоячининг тенг ярмини ташкил қилади). Шу сабабли сонлар билан бирон бир статистик амалларни бажаришдан олдин бизлар биз фойдаланаётган миқдорий катталиклар учун улар мазмунга эга бўлиш ёки эга бўлмаслигини аниқлаб олишимиз керак бўлади. С.Стивенс ўлчов шкалаларининг 4 турини фарқлайди4: Номинал шкала Тартиб шкаласи Интерваллар шкаласи Тенг муносабатлар шкаласи Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling