Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат


Download 1.41 Mb.
bet9/112
Sana19.02.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1214561
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   112
Bog'liq
ПТМҚИ мажмуа 2021 280522133752

Вариация – хоссаларнинг ўзгарувчанлик даражаси-ни белгиловчи статистик кўрсаткич
Энди тақсимот қаторининг 10 бирликдаги элементини 11 бирликка силжитдик деб фараз қилиб кўрсак. Ушбу тошнинг силжиши тақсимот қатори вариациясини оширадими ё камайтирадими? Бу саволга жавоб топиш бироз мураккаброқдир.
Кўпинча бизлар қайсидир қатор вариацияси
катта ё кичиклигини кўз билан ўлчаб аниқлай олмай-
миз. Қуйидаги тақсимот қаторларини ўзаро таққосласак.




1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19



С--тақсимот қатори








1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19




Д--тақсимот қатори

Қайси тақсимот қаторининг вариацияси катта эканини аниқлашимиз мумкинми? Ушбу саволга жавобни вариация ўлчами аниқлаб олинмагунча топиб бўлмайди. Демак, бизнинг кейинги қадамимиз хос вариация ўлчамини аниқлаб олишдан иборатдир.


Тадқиқ этилаётган тақсимот қатори элементлари асосида аниқланадиган сон вариациянинг ушбу ўлчами вазифасини ўтайди. Мазкур сонни топсак, у муайян тақсимот қатори элементлари тарқоқлиги даражасини кўрсатади. Ушбу ўлчам маълум бир талабларга жавоб бериши жоиз. Шунинг учун ҳам уни топишдан аввал, биз мазкур талаблар нимадан иборат эканини аниқлаб олишимиз даркор. Биз буни амалга ошириб бўлганимиздан кейин у бизларга ушбу қийматни қандай топишимиз мумкинлигини кўрсатади.
Агар у элементлари бир-биридан унчалар ҳам катта тафовутга эга бўлмаган сонлардан иборат тақсимот қатори асосида ҳисоблаб чиқилаётган бўлса, ушбу қиймат кўрсаткичи кичкина бўлиши кераклиги биринчи хосса моҳиятидир.
Иккинчи хосса - ушбу қиймат тақсимот қатори элементлари сонига боғлиқ бўлмаслигидан иборат. Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, тақсимот қатори элементларининг сони кўпайиши туфайли ошадиган ўлчам кўрсаткичи бизга керак эмас. Бизнинг кўрсаткичимиз сонларнинг миқдорига боғлиқ бўлмаган ҳолда уларнинг ўрталаридаги тафовут ва монандликни акс эттириши лозим. Тақсимот қатори минглаб элементлардан ташкил топган бўлса-да, агар улар бир-бирига яқин бўлса, бизнинг кўрсаткичимиз нисбатан кичик қийматга эга бўлиши шарт.
Учинчи хосса - бизнинг кўрсаткичимиз ўртача қийматга тобе бўлмаслиги кераклигидан иборат. Бизга фақатгина элементлар ўртасидаги тарқоқлик даражасини билиш кифоя. Бундан олдинги бўлимда Б тақсимот қатори вариацияси катта бўлсада А ва Б тақсимот қаторларининг ўртача қийматлари бир ҳил эканини аниқлаган эдик. Биз маълум бир тақсимот қаторининг ўртача қиймати миллионга тенг эканини билганимиз билан ушбу расмда ўз ифодасини топган тақсимот қаторининг тошлари жойлашуви хусусида бирон бир аниқ фикрни айтолмаган бўлардик. Ўртача кўрсаткич элементлар вариацияси билан боғлиқ эмас экан унинг қиймати бизнинг ўлчамимизга таъсир этмаслиги керак.


Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling