Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат
Download 1.41 Mb.
|
ПТМҚИ мажмуа 2021 280522133752
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тартиб шкаласи
Номинал шкала – номлар бўйича таснифлаш имконини берадиган шкала: nomen (лот.) – ном, исм. Номнинг ўзи миқдорий ўлчанмайди, у фақатгина бир объектни бошқа объектдан, ёки бир субъектни бошқа субъектдан фарқлаш имконини беради холос. Бошқача қилиб айтсак, у ёки бу нарсани ифодалаш учун фойдаланиладиган сонлар, рақамлар номинал шкала орқали ўз ифодасини топган бўлади. Номинал шкала орқали берилган маълумотлар миқдорий хоссаларга эга эмас. Номинал шкалалар маълумотлари билан қилишимиз мумкин бўлган ягона статистик амал – улар неча маротаба пайдо бўлишини санаб чиқиш (28 рақам остида неча киши майдонда тўп сураяпти). Номинал шкала бу объектлар ёки субъектларни таснифлаш ячейкалари бўйича тақсимлашдан иборат таснифлаш усулидир5.
Номинал шкаланинг энг сода кўриниши бу икки ячейкадан иборат дихотомик шкаладир, масалан, «опа-укалари бор – оиладаги ягона фарзанд»; «ажнабий - ватандош» ва ҳ.к. Дихотомик шкала бўйича ўлчанаётган хосса муқобил ёки альтернатив деб аталади. У фақатгина икки кўрсаткичга эга бўлиши мумкин. Тартиб шкаласи – бу «катта-кичик» тамойили бўйича таснифловчи шкаладир. Агар номинал шкалада таснифлаш ячейкаларини қай тартибда жойлаштиришнинг аҳамияти бўлмаган бўлса, тартиб шкаласида улар муайян бир қонуний изчилликдан иборат бўлади («энг кичик қиймат» ячейкасидан «энг катта қиймат» ячейкасига қараб ёки бунинг тескариси). Ушбу вазиятда ячейкаларни синф дейиш ўринли ҳисобланади. Чунки айнан синфларга нисбатан «паст», «ўрта», «юқори» ёки 1-нчи, 2-нчи, 3-нчи синф каби сўзларни ишлатиш мумкин. Бошқача қилиб айтсак, тартибга солиниши мумкин бўлган қийматлар тартиб шкаласида ўрин олган бўлади. Кураш мусобақасида ғолиб бўлганга 1-рақами берилади, иккинчи ўрин олганга 2 рақами ва учинчи ўринга эришганга 3 рақами берилади. Ушбу рақамларга қараб бизлар 1-нчи ўрин соҳиби 2-нчи ўрин соҳибидан кучлироқ эканини биламиз, бироқ қанчалар кучли экани хусусида бирон бир тайинли фикр билдира олмаймиз. 1-нчи ва 2-нчи ўрин соҳибларини 10 балл ажратиб турган бир пайтда, 2-нчи ва 3-нчи ўрин соҳибларини атига 0,5 балл фарқлаши мумкин. Тартиб шкаласида йўқ деганда уч синф бўлиши керак, масалан, «ижобий реакция – нейтрал реакция – салбий реакция» сингари. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling