10-мавзу. Нопараметрик маълумотлар учун χ2 ассоциатив мезони (4 соат)
Режа:
1. 2 (хи-квадрат) нопараметрик мезонини қўллаш.
2. 2 (Хи-квадрат) нопараметрик мезонининг турлари.
3. 2 нопараметрик мезонини ҳисоблаш.
4. 2 нопараметрик мезони бўйича хулоса чиқариш
Жиҳоз: мавзу бўйича мисоллар матни ва жавоб варақалари
2 –мезони нопараметрик статистик усули бўлиб, бир танламага оид вазифаларни амалга оширишда (эмпирик ва назарий тақсимланишларнинг мослигини аниқлаш) ҳамда икки танлама орасидаги боғлиқликни аниқлашга доир вазифаларни бажаришда фойдаланилади.
Мисол: 76 кишилик талабалар гуруҳида эго ҳолати типларининг (Э. Берннинг трансакцион таҳлили бўйича) низоли вазиятларда хулқ-атвор услубига (Томас методикаси бўйича) кўрсатган таъсири тадқиқ этилган.
Хуллас бир сўровнома орқали ҳар бир синалувчида “Бола”, “Катта одам”, “Ота-она” эго ҳолати типларидан бирининг устунлиги аниқланган.
Сўнгра бошқа бир сўровнома ёрдамида ушбу синалувчилар низоли вазиятларда қандай типдаги хулқ-атворни намоён қилишлари (ҳамкорлик қилувчи, рақобатчилик) аниқланган.
Гипотеза тузинг ва мисолни ечинг.
2 мезонини ҳисоблаш формуласи
.
Н –эмпирик частота
О – назарий частота
2 –мезонини қулайроқ усулда ҳисоблаш учун жадвал тузиш лозим.
Сўнгра назарий частота устунига ҳар катакдаги эмпирик частоталар учун назарий частоталар қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилади
(2)
i – тегишли катак жойлашган сатрнинг тартиб рақами;
j – тегишли катак жойлашган усиуннинг тартиб рақами;
N – танланманинг умумий хажми
Нij – i сатри ва j устунида жойлашган катакдаги эмпирик частотат учун ҳисоблаб топилган назарий частота.
Do'stlaringiz bilan baham: |