Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети
Шарқ алломаларининг мулоқот ва инсон шахси шаклланиши тўғрисидаги қарашлари ва уларнинг психологик мазмуни
Download 394.5 Kb.
|
Мактабгача ёшдаги бала. коммуни1
1.4. Шарқ алломаларининг мулоқот ва инсон шахси шаклланиши тўғрисидаги қарашлари ва уларнинг психологик мазмуни
Шахслараро муносабатлар, улардаги психологик ва этнопсихологик илиқ муҳит муаммосига тааллуқли адабиётларни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, таълим–тарбия жараёни бир неча асрлар давомида буюк алломаларнинг диққат марказида турган. Чунончи, Шарқ мутафаккирларидан Муҳаммад Ибн Мусо Ал-Хоразмий (783-850), Абу Наср Форобий (870-950), Абу Райҳон Беруний (973-1048), Абу Али ибн Сино (980-1037), Алишер Навоий (1441-1501), Абдулла Авлоний (1878-1934) ва бошқалар оилада болаларни тарбиялаш муаммосига ўзларининг диққат–эътиборини қаратганлар ва ўзларидан кейинги, яъни бугунги кун авлодларига бебаҳо фикрларни мерос қилиб қолдирганлар. Шунингдек, шарқда шундай диний–тасаввуфий асарлар ҳам мавжудки, уларда болаларни маънавий–аҳлоқий тарбиялаш масалалари илгари сурилган бўлиб, улар маънавиятимиз тарихида муносиб ўринни эгаллаганлар. Имом ал-Бухорий (810-870) бир ўринда ота–она фарзандига зулм қилса ҳам фарзандлари уларга яхшилик қилаверишлари керак, деб таъкидласа, бошқа бир ўринда “Қайси бир мусулмон фарзанд савоб умиди билан эрталаб ота–онасини зиёрат қилса, Оллоҳ таоло унга жаннатнинг иккита эшигини очади. Оила ва оилада бола тарбияси жуда муҳим. Фарзандларингизни иззат–икром қилиш билан бирга аҳлоқ-одобини яхшилангиз. Болаларингизни сузишга ва ўқ отишга ўргатинглар, қиз фарзандларингиз уйда тикиш, бичиш ишлари билан шуғуллангани яхши. Агар ота–она бирданига чақириб қолишса, аввал онага жавоб қил, Ота–онаси қарғаганни тангри қарғайди. Кимнинг гўдаги ёш бўлса, уни гўдакларча қилиқ қилиб эркалатсин. Ҳеч бир ота–она ўз фарзандига ҳулқу–одобдан буюкроқ мерос бера олмайди”, деган фикрларни илгари сурган. Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийнинг (824-892) оила ва оилада бола тарбияси ўртасидаги “Ота-она ва фарзанд бурчи”, “Ота-онани, оилани ва қариндошларни ҳурматлаш” ва ҳоказо каби нодир ҳадислари бизгача етиб келган. Ат-Термизий ҳам “Фарзандларингизни иззат-икром қилиш билан бирга ахлоқ-одабини ҳам яхшилангизлар, ёки, ота-оналарингизга қандай яхши муомалада бўлсангиз, фарзандларингиз ҳам сизга шундай муомалада бўлади” каби ҳадислари билан ҳадис илмининг ривожланишига жуда катта ҳисса қўшган сиймолардан бири ҳисобланади Саййид Муҳаммад ибн Саййид Бахоуддин Нақшбандийнинг таълим–тарбия ҳақидаги фикр–мулоҳазалари ва панду–насиҳатлари ғоят қимматлидир. У баркамол инсонни тарбиялашни, дастлаб одобдан бошланишини таъкидлаб, шундай деган эди. “Адаб ҳулқини чиройли қилиш, сўз ва феълни соз қилишдир”. “Адаб сақлаш–муҳаббат самараси, яна муҳаббат дарахтининг уруғи ҳамдир”. Агар адабдан озгина нуқсонга йўл қўйсанг ҳам, нимаики қилмагин, беадаблик кўринади. Одам ўзини бир хил сифат ва кўринишда олиб юриши лозим, токи одамларда унга тасарруф (таъсир қилиш) таъмаси пайдо бўлмаган бўлсин. Нақшбандий дўстлик ва ўртоқликка катта эътибор берган ва агар дўст айбига боқсангиз, дўстсиз қоласиз, ҳеч ким дунёда беайб эмас, деган пурҳикмат сатрларни қолдириб кетган. Шарқ мутафаккирлари ўз замонасидаёқ оилада бола тарбиясининг ижтимоий вазият билан боғлиқ эканлигини, бу вазиятни ўзгартирилиши унинг тарбиясига таъсир қилиши табиийдир, -деган хулосага келишган. Марказий Осиёда тасаввуф таълимотида оила ва оилада бола тарбиясига тегишли тушунчалар ҳамда қарашлари билан Ал-Хоразмий, Абу-Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Хожа Аҳмад Яссавий, Кайковус, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Имом ат-Термизий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Амир Темур ва бошқа йирик сиймолар ривожлантирди. Булар жумласига Юсуф Ҳос Ҳожибниг “Қутадғу билиг”, Аҳмад Югнакийнинг “Хибатул-хақойиқ”, Кайковуснинг “Қобуснома”, Шайх Саъдийнинг “Бўстон ва Гулистон”, А.Жомийнинг “Баҳористон”, Алишер Навоийнинг “Ҳайратул Аброр” ва “Махбубул қулуб” ва ҳоказоларнинг асарларини киритишимиз мумкин. Download 394.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling