Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети
Ота-оналар ва болаларнинг ўзини англаши диагностикаси
Download 394.5 Kb.
|
Мактабгача ёшдаги бала. коммуни1
Ота-оналар ва болаларнинг ўзини англаши диагностикаси
Ўз олдимизга мактабгача бўлган ёшдаги боланинг Мен-концепцияси шаклланганлик даражаси ва унинг ўзини англаши шаклланишини комплексли ўрганиш вазифасини қўяр эканмиз, биз мактабгача бўлган ёшдаги боланинг ўзини баҳолашининг шаклланиш хусусиятларини, унинг бизни қизиқтираётган катта ёшдаги яқин кишилар билан ўзаро муносабатлари нуқтаи назаридан кўриб чиқишга ҳаракат қилдик. Ушбу мақсадда биз В.Г.Шурнинг «Зина» номли методидан фойдаландик. Маълумки, В.Г.Шур методикаси бола билан маълум бир баҳолар шкаласидан фойдаланган ҳолда суҳбатлашишни ифодалайди, бунда бола тақдим этилаётган шкалаларга ўзини жойлаштириб кўради ва бошқаларнинг уни қўйиши мумкин бўлган жой билан солиштиради. Услубиятнинг тавсифи 1-иловада келтирилган. Мактабгача бўлган ёшдаги боланинг “Мен”-концепциясининг тизими ва унинг таркибий қисмларини тадқиқ этиш учун қўлланилган, ўзимиз томонимиздан ишлаб чиқилган «Кел, танишамиз!», «Сен кимсан?» методикасини қўллаб, унда қуйидаги мезонларга амал қилдик: 1. Даставвал бола билан мулоқот ўрнатиш, унинг кайфиятини мўътадиллаштириш учун самимий контакт ўрнатиш лозим. 2. Бола билан «Кел, танишайлик! Ўзинг ҳақингда гапириб бер-чи» деган муроджаат билан уни суҳбатга тортиш. Саволлар – «Сен кимсан?», «Қалайсан?» (Аниқлаштириш учун кўпинча «Ўзинг ҳақингда гапириб бер!», «Ўзинг ҳақингда нима деб ўйлайсан?» деган луқмалар ташланади). Қўшимча тарзда «Сен бирорта ўзингга нотаниш кишига тўқнаш келсанг, қандай қилиб ўзинг ҳақингда гапирган бўлардинг?», «Сен ҳақингда нима билишларини истардинг?» ва ҳоказо. Ёки «Тасаввур қилки, сен ҳақингда эшитган яхши бола (қиз) бор, у сен билан танишиш ва дўстлашишни жуда истайди, у сен ҳақингда энг асосий нарсаларни билиб олмоқчи, сен унга нималарни гапириб берган бўлардинг?», деган мурожаатлар билан болани ярим стандартлаштирилган сўроққа тутдик. Бу М.Кун ва Т.Макпартлэнднинг «Мен кимман?» «Сен кимсан?» –тестининг ўзига хос модификацияси бўлиб, унинг ёрдамида боланинг ижтимоий психологик қиёфаси ҳамда ҳаётий ориентацияларини аниқлаш мумкин. Шу тариқа 10 тадан ортиқ бўлмаган савол берилиши мумкин. Бунда: 1. Боланинг ҳар бир жавоблари ва ўзини эркин тавсифлаши қайд этиб борилади 2. Боланинг жавобларини яна ўзига тақдим этиш, яъни, “Ҳа, демак, сен .... экансан, тўғрими?” қабилида бола берган жавобларга муайян аниқликлар киритилади. 3. Саволларни миқдорий жиҳатдан баҳолаш ҳар бир берилган аниқ жавобга тартиб бўйича 1 баллдан бериш ва жамини ҳисоблаш тарзида амалга оширилади. Болага берилган саволлар ва уларга олинган жавоблар шартли равишда қуйидаги уч блокка ажратилади ва улар “Мен-концепцияси” тизимини ташкил этади: - умумий идентификация жавоблари; - жисмоний идентификацияга оид жавоблар (жисмоний қиёфа ҳақида тасаввурлар); - ижтимоий идентификацияша тааллуқли жавоблар, масалан, унинг ўз ҳуқуқ ва бурчлар ҳақидаги тасаввурлари; Download 394.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling