Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Download 394.5 Kb.
bet8/16
Sana13.01.2023
Hajmi394.5 Kb.
#1092196
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
Мактабгача ёшдаги бала. коммуни1

Диссертациянинг тузилиши: Диссертация кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалардан ташкил топиши кўзда тутилган.
I. Боб. Қобилият муаммосининг мактабгача ёшдаги болалар шахси шаклланишидаги ўрни ва ўрганилиши психологик тадқиқот предмети сифатида


1.1. Қобилият муаммосининг мактабгача ёшдаги бола шахсини шаклланишига хос илмий-назарий асослари ва унинг ўрганилиш ҳолати

Фарзанд дунёга келган биринчи куниданоқ ота-она, ака-опалари меҳр-муҳаббатидан озуқаланади. Демак, боланинг шахс сифатида шаклланишида оиланинг, оила аъзоларининг ва мактабгача тарбия муассасалари тарбиячиларининг ўрни беқиёсдир. Ота-онанинг ўзига талабчан бўлиши, ўз оиласини ҳурмат қилиши, ота-она ўзининг ҳар бир қадамини назорат остига олиши лозим бўлган тарбиянинг биринчи ва энг асосий методи ҳисобланади.


Бола шахсини шакллантириш, оилавий муносабатлар, ота–оналар билан фарзандларнинг ўзаро муносабатлари муаммоларини ўрганиш доимо инсоният жамияти тараққиёти давомида кенг илмий жамоатчилик диққат эътиборида бўлган.
Б.Г.Ананъев ( ) инсоннинг шахс сифатида тизимли ривожланишини тўрт хил – индивид, индивидуал, субъект ва объект тавсифномаларига тақсимлаган. Бунда инсоннинг шахс сифатида шаклланиши индивидуация, индивидуализация, субъективация ва объективациядан иборат, уларнинг маҳсули ва шартлари бўлиб эса у шахсдаги темперамент, характер, мотивация ва қобилиятлар намоён бўлади. Бу тузилмаларнинг биргаликда мавжуд бўлиши шахснинг шаклланиш жараёнининг ўтиш хусусиятларини, улардан биронтасининг устунлик қилиши эса – инсоннинг мавжудлик усулини белгилаб беради. Таъкидлаб ўтамизки, онг ўзини англаш жабҳалари тизимида инсоннинг шахс сифатида ривожланиш жараёнини тушуниш учун баъзида ўз-ўзини англашни ифодаловчи интерналлик ва онгни ифодаловчи экстерналликдан фойдаланиш мумкин, бунда уларнинг биринчиси ташқаридан ичкарига, яъни, ташқи ижтимоий муҳитдан ички руҳиятга йўналган бўлса, иккинчиси ташқарига қараган бўлади. Интерналлик инсоннинг кўнгилли равишда ўзи ва жамият олдига қўювчи масъулиятини, экстерналлик эса унинг ижтимоийлашув, ассимиляция ва аккультуризация жараёнларига жалб этилганлигини акс эттиради, бунда интервалли ўз-ўзини англаш ҳис-туйғулар билан биргаликда ташқи маданият таъсири остида шаклланади, экстернал онг фаоллиги эса нутқ ва эҳтиёж шаклларида ифодаланувчи экстравертликда тақдим этилади.
Шундай қилиб, инсоннинг шахс сифатида шаклланиши, ўз-ўзини англаш, ўзини билиб олиши мураккаб муаммолардан бири бўлиб, илк бора Суқрот томонидан фақат шахсни ички дунёни билиш тамойили нуқтаи назаридан ўрганилган эди. Шахснинг онгли ҳаётида шахс сифатида шаклланиши ва ўзини ўзи англашнинг аҳамияти шундаки, ушбу феномен одамни амалий фаолиятга киришишдан олдин «ўзингни бошқаришни ўрганиш учун ўзингни билиб олишинг лозим» деган тамойил асосида яшашга ўргатади. Р. Декарт ( ) онг тушунчасини ташқи дунёни эмас, фақат ўзинигина акс эттиришга қодир дунё сифатида таърифлаб, ўзини билиб олиш, яъни ўзини англаш тушунчасини киритди. Ўз-ўзини англаш ўша пайтда атроф-муҳитдан ажралиб, ўзини изоляциялаган ҳолда ўз-ўзини кузатиш (интроспекция)га тенг ҳисобланган. Кейинроқ В.Вундт ( ) ўзини англашни ҳис-туйғу элементларидан таркиб топувчи ва онг мазмунидан ажралиб турувчи онгнинг бир ҳолати сифатида белгилаган.
Бизнинг ўзлигимиз ва ўзимиз ҳақидаги тасаввурларимиз шаклланиб, ривожланиб ва ўзгариб боришига сабаб бўлувчи ўзини англашнинг бевосита психологик жараёнлари ва механизмлари қандай? Бизнинг фикримизча, Мен моделларининг энг ишончлиси М.Розенберг ( ) томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, бу модель Мен таркибий қисмлари, уларнинг структураси, ўлчамлари, диққатга сазовор жиҳатлари, ўзлик соҳаси, режа ва даражалари, шунингдек, мотив ва ҳис-туйғу импульслари каби бир қатор жиҳатлар тавсифини қамраб олади. “Рефлексив Мен” таркибий қисмларини таҳлил бирликлари ёки элементлари ташкил қилади. Ўлчамлар айрим таркибий қисмларни тавсифлайди ҳамда барқарорлик, дадиллик, ўз-ўзини ҳурмат қилишни таъминлайди; узига булган диққат-эътибор ўзликнинг онг таркибидаги ўрнини аниқлашга имкон беради. Ўзлик соҳасида унинг соҳа ва хусусиятлари назарда тутилади; ўзлик режалари объективланганлик даражасини белгилаб беради, мотивлар инсоннинг ўзи ҳақидаги тасаввурлари манфаатларида ҳаракат қилишга ундайди ҳамда ўзини ҳурмат қилиш ва Мен образидаги доимийлигига интилишни қамраб олади.
Манбаларда таъкидланишича, шахс сифатида шаклланиш, ўзини англаш индивиднинг ўзини ташқи дунёдан ажратиши, унга бўлган ўз муносабатини англаши, шахс сифатида ўзини, ўз хатти-ҳаракатлари, фикр-мулоҳазалари, ҳис-туйғулари, қизиқишлари, истакларини англаш ва баҳолаш жараёнидир. Шак-шубҳасиз, ўз-ўзини англаш кўп босқичли жараён бўлиб, унинг ёрдамида инсон аввало ўзлигини англайди, унинг онгида Мен образи ҳамда Мен-концепцияси, ўзи ҳақидаги ижтимоий тасаввурлари комплекси шаклланади. Жараён ва маҳсулнинг бу тарзда фарқланиши У.Джемс ( ) томонидан киритилган бўлиб, у билиб олувчи «соф Мен» ва билиб олинадиган «эмпирик Мен»ни ажратиб кўрсатган. Бунда албатта, онг эмас инсон, онг ва ўзини англаш эгаси бўлган образ, тушунча ва тасаввур каби ички воситалар тизими, жумладан, шахсий хислатлар, қобилиятлар ва мотивлар ҳақидаги тасаввурлар таҳлил этилган.
Ўзликнинг когнитив схемасида акс эттирилган Мен назарияси ёки ўзгалар баҳо ва ғояларининг боғлиқлиги, ўзи ҳақидаги тасаввури атрофдагилар фикрига қараб ўзгаради (Ч.Кули, Д.Мид) ( ) ижтимоий таққослаш, бунда индивид ўз Менини ўтмишдаги ёки келажакдаги Мен билан, ўз даъволарини эса ютуқлар билан таққослайди (У.Джемс) ( ), ўз-ўзини кузатиш (самоатрибуция), бунда ички хусусиятлар ҳақида индивид томонидан объектив, яъни хулқ-атвор кўрсаткичлари бўйича хулоса чиқарилади; (Б.Ф.Скиннер, Д.Бем) ( ) юқоридаги ўзаро боғлиқ бўлган ва кўпинча бир-бирига ўтиб кетувчи барча жараёнларнинг маънавий боғлиқлиги (М.Розенберг) ( ) таъминланади.
Шундай қилиб, рефлексив Мен, индивид ва муҳит ўртасида ахборот алмашиниши воситасида ифодаланувчи билиб олиш схемаси тадқиқотларда аён бўлади. Бу жараёнда ўзини англашнинг, яъни субъект онгида унинг хислатлари ва хусусиятлари акс этишининг роли қандай? Аслида, бизнингча бу принципиал аҳамиятга эга булиб, ўзини англаш ўзини билиб олишнинг мослик даражасига мансуб эмас, ўз-ўзини англаган (рефлексив) ва ўз-ўзини англайдиган «Мен» эса ҳеч қачон бир-бирига тўлиқ мос келмайди. Ахборотни қайта ишлаш ва онгда сақлаш нафақат уни кодлаш ва хотирада сақлашни, балки ахборотни танлаш ва саралаш қоидалари билан ифодаланувчи маълум бир назорат тизимини ҳам назарда тутади. Бу эса биологик ва ижтимоий мақсадга мувофиқлик тамойилларига асосан, ушбу ахборотни англаб олиш ўзликнинг сақланишига қанчалик хизмат қилиши билан изоҳланади.
Ўзини англаш муаммосининг энг машҳур тадқиқотчиларидан бири бўлмиш рус олими И.С.Кон ( ) инсон моҳияти жиҳатларидан бири сифатида ўзлик муаммосини кўриб чиқар экан, психологиянинг асосий масаласи сифатида қуйидагиларни кўрсатади:
- объектли-онтологик – индивиднинг борлиқ доимийлиги нимадан иборат ва нималар билан қўллаб-қувватланади?;
- субъектли-фаолият – индивиднинг ўзини тартибга солиш ва фаоллик механизмлари, захиралари ва манбалари қандай?;
- когнитив-гносеологик–индивиднинг ўзини англаши ва ўзи ҳақидаги тасаввури қандай шаклланади ва қайси функцияларни бажаради?;
- аксиологик–ўзини англашнинг индивид ва жамиятда қадри қандай?
Юқорида айтиб ўтилганлардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, ўзликни таҳлил қилишнинг турли даражалари мавжуд бўлиб, унинг доимийлиги психофизиологик, ижтимоий ва шахсий айнан ўхшашлик билан белгиланади. Бунда улардан дастлабки иккитаси объектив тавсифланиши мумкин, учинчисининг намоён булиши субъектив воқеликка мансуб ҳисобланади.
Мен моҳияти ва табиатини очиб беришга даъвогарлик қилувчи фалсафий назариялардан фарқли ўлароқ, психология бу муаммони экспериментал тадқиқотлар предметига айланиши мумкин бўлган қисмларга ажратишга ҳаракат қилади. Бироқ, бизнинг тадқиқот максадларимизга мос келувчи психологик назарияларни таснифлаш жуда қийин, чунки улар турли йўналишлар (предмети, назарий жиҳатлари ва методологик стратегияси) бўйича фарқланади. Лекин шунга қарамай, биз уларнинг асосийларини тавсифлашга уриниб кўрамиз.
Инсон менининг илмий-психологик таҳлили энг аввало табиий-илмий фикрлашнинг ривожланиши ва идеализмга қарши кураш билан боғлиқ бўлиб келган. Аксарият психологлар «Мен» хотирасида мустаҳкамланган туйғулар ва ҳиссиётлар асосида шаклланувчи образ ҳақида гапириб ўтганлар. Бироқ Мен муаммосига психофизиологик ва ассоцианистик ёндашувнинг чекланганлиги, бизнингча, шундан иборат эдики, у ўзини англашнинг ижтимоий жиҳатларини кўзда тутмаган. Бу йўналишда индивид уни англашга ичкаридан яқинлашувчи биологик Мен билан бир қаторда, Мен образи индивиднинг бошқа кишилар билан ўзаро алоқаларидан манба олувчи ижтимоий манбаларни ҳам қамраб олишини тан олиш муҳим қадам бўлар эди. Шахс ва унга оид «Мен»ининг гуруҳий мансублик ва ижтимоий роллар бўйича тавсифлаш ўз моҳиятига кўра, Гегелдаги хусусийдан умумий ўзини англашга ўтиш, Фейербахдаги «Сен»да «Мен»ни топишни тасдиқлайди. Бироқ, замонавий шахс психологияси бБилан шуғулланувчи тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ўзини англаш генезиси ижтимоий жараён бўлиш билан бирга биологик жиҳатларга ҳам эга бўлиб, бу айниқса, Мен эмоционал жиҳатларини, ўзликнинг ривожланиши ва Мен ҳис-туйғуларини ўрганишда кўзга яққол ташланади (бу ўзини англаш филогенезида муҳим аҳамият касб этади). Шундай қилиб, Мен муаммосининг психологик тадқиқотлари бизни индивид ва социум ўртасидаги ўзаро муносабатлар соҳасига олиб келади ҳамда шахснинг диспозицион тизими кетма-кетлиги, барқарорлиги ва тўлиқлик даражаси, унинг Мени, ўзлиги ва ўзини англаши тўлалигича бу шахс мансуб бўлган ва иштирок этувчи жамиятдаги муносабатларга боғлиқ бўлишини кўрсатади. Ўзини англаш жараёнининг ўзи, унинг генезиси ва хусусиятлари таҳлилининг вазифаси бу жараён маҳсули ёки натижалари таҳлили вазифаларига нисбатан мураккаброқ бўлиб, кўплаб фалсафий-социологик ва ижтимоий-психологик муаммоларни олдиндан ўрганиб чиқишни талаб қилади.
«Мен» образи шаклланиш ёш босқичларининг универсал назарий моделларини яратар экан, турли муаллифлар, хусусан, Е. Дикстейн ( ) ўзини англаш жараёни босқичларини кузатади ва масалан, боланинг мустақил бўлиш ҳиссининг шаклланиши, унинг атроф-муҳитни тадқиқ этиш ва ўзи ҳақида ғамхўрлик қилиши (мактабгача кичик ёшдан катта ёшга ўтиш), боланинг ижтимоий фаоллигининг ривожланиши (мактабгача кичик ёшда), ўзини кузатиш қобилиятининг шаклланиши (мактабгача катта ёшда) ва ҳоказолар билан боғлиқ босқичларни тавсифлайди. И.С. Кон ( ) ўзининг кўп поғонали вертикал ўзини англаш моделида Мен образининг ривожланиш йўналишини асосий тизим сифатида ўзини ҳис этиш ва ўзига муносабатдан кўп сонли сифат ва хислатларни баҳолаш ва англаш орқали ифодалаган. Кейинчалик ўзини баҳолашнинг кўпчилигини нисбатан тўлиқ Мен образига жамлаш ва якунловчи босқич сифатида Мен образини индивиднинг ўз стратегик мақсадлари ва уларга эришиш воситаларини идрок этиш билан боғлиқ шаклланган шахсий қадриятлар тизимига интеграциялашга имкон беради.
А.А. Бодалев ва В.В. Столин ( ), шахс сифатида шаклланиши ва ўзини англаш ҳамда унинг интеграл тузилмалари жараёнларини очиб берар экан, инсон фаоллигига хизмат кўрсатувчи сифатида вертикал даражалар ёки индивид-организмдан индивид-ижтимоий жараёни орқали шахсий ўзини англаш жараёнларининг ривожланиш босқичлари ҳақида ёзишган. Дастлабки босқич биологик босқич бўлиб, унда «организм-муҳит» тизими ҳаракатчанлик, фаоллик, ўзини ҳис этиш ва тана схемаси орқали «Мен» индивидининг бирламчи образини белгилаб беради. Иккинчи – ижтимоий босқичда жамият индивид фаоллигини унинг ижтимоий меъёрларни ўзлаштириши орқали тартибга солиш воситасида «Мен» образининг ижтимоий айнан ўхшашлик тизимини, унинг бирлашувини юзага келтиради. Ва ниҳоят, учинчи босқичда ўз-ўзини кўрсатиш эҳтиёжи туфайли вужудга келган ҳамда индивиднинг шахсий мотив ва қобилиятларига йўналтирилган фаоллик, «Мен» образида етакчи ўринни шахснинг ўз-ўзини англаши тасодифий эмаслигини таъминловчи Мен-концепциясининг дифференциясини эгаллашига олиб келади.
Шундай қилиб, шахс сифатида шаклланиш ва ўз-ўзини англаш, ўзини билиб олиш жараёни бутун онтогенез даври давомида ва айниқса, мактабгача ёшда бўлган даврда интенсив ривожланади. Шуни қайд этиш керакки, Мен образи, Мен тизими, эго ва супер эго, шахс сифатида шаклланиш, ўз-ўзини англаш ва Мен-концепцияси ўртасида қатъий белгиланган терминологик фарқлар йўқ. Аксарият концепцияларни улардаги бир-бирига зид келувчи қоидалар ва терминологик уйғунликлар туфайли «Мен» тизимини ички зиддиятларсиз бир моделга бирлаштириб бўлмайди. Бироқ бизнингча, барча тасаввурлар ҳақида қуйидаги асосий универсал қоидаларни келтириш мумкин:
Ўзини англаш жараёнининг маҳсули «Мен» образи ёки «Мен»-концепция – кўп компонентли аффектив-когнитив тузилма ҳисобланади, бу ерда ўзига муносабат аффектив, ўзи ҳақидаги тасаввур ва ундан келиб чиқувчи хулқ-атвор кўрсатмалари когнитив саналади (И.С.Кон бўйича) ( ), яъни, улар англашга, фикрлашга, маслак ва эътиқодларга оид тузилмалардир. Бу фанлараро ёндашув ижтимоий хулқ-атворни диспозицион тартибга солиш назариясига асосланиб, кўпроқ тизимли ва шу сабабдан ишончлироқ кўринади. Таклиф этилаётган «Мен» модели у билан яна ишлашни, хусусан, «Мен» образи ва «Мен»-концепцияси тушунчаларини ажратиш ва атамаларни аниқлаштиришни ёки аксинча, уларни муаммо таҳлилининг ушбу даражасида бир хиллигини талаб қилса-да, энг аниқ ва мос келувчи деб ҳисоблаш мумкин.
Ўз-ўзини англаш таркибий жиҳатдан когнитив қисм – «Мен» образи ва аффектив қисм – ўзига муносабатдан ташкил топган бўлиб, улар ўз навбатида бирлаштирувчи ва тақсимловчи тузилмаларга бўлинади (А.А.Бодалев, В.В.Столин бўйича) ( ). Бу ерда «Мен»ни шахс сифатида ривожланишининг турли босқичларида унинг қатъий йўналганлигини ва онг-ўз-ўзини англаш йуналишидаги ўрнини белгилаб берувчи ролини уйнайи мумкин. Бунда Мен-концепцияси атамаси ўз-ўзини англаш жараёни маҳсули тушунчасининг қуйида келтирилган талқинига мос келади ва Мен образи эса аффектив характерли асосий қуйитузилма ҳисобланади.
Ўз-ўзини англаш Мен образининг таркибий қисмларидан бири, айнан когнитив элемент бўлиб, у билан бирга аффектив ва баҳолаш элементлари ҳам мавжуд (А.В.Петровский ва М.Г.Ярошевский бўйича) ( ). Бу ёндашув ўзини англашни ўрганиш билан шуғулланувчи барча гуманитар фанлар тизимига энг кам тақсимлангандек туюлади. Хусусан, ўзини англаш ролини Меннинг таркибий қисми деб ҳисоблаш нотўғри бўлар эди, аксинча, биз Мен образини ўз-ўзини англашнинг биринчи, Мен-концепциясини эса иккинчи ўринда, ўз навбатида онгдан кейин пайдо бўлган ҳосиласи сифатида кўриб чиқишни истар эдик.
Юқорида номи қайд этиб ўтилган муаллифлардан ташқари, шахснинг шаклланиши, ўзини англаш муаммолари фалсафа ва психологиянинг турли йўналишлари вакилларининг асарларида ҳам ўз аксини топган бўлиб, бу қаторда Гегель, Л.Фейербах, У.Джемс, К.Роджерс, Э.Эриксон, Р.Бернс, М.Л.Рауст фон Врихт, К.Хорни, М.Кун, Т.Макпартлэнд, Е.Дикстейн, Д.М.Болдуин, Ч.Х.Кули, Д.Г.Мид, П.Жанэ, И.С. Кон, Л.Н.Леонтьев, С.Р.Рубинштейн, Б.В.Зейгарник, В.В.Столин, А.А.Бодалев, А.Б.Орлов, И.И.Чеснокова, В.А.Петровский ва бошқаларнинг илмий изланишларини таъкидлаш мумкин. Уларнинг ҳар бири ўз асарларида инсоннинг ўз моҳиятига кириб бориш жараёнлари механизмини ўрганишга катта эътибор қаратган. Бу илмий иш ва асарлардаги тушунчаларни жамлаб умумлаштирган ҳолда биз ўз-ўзини англаш тушунчасини таърифлаш ва тавсифлашга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Л.И.Божович ( ) онтогенезда шахснинг шаклланишини кўриб чиқар экан, мактабгача бўлган ёшнинг якунига келиб, болада ўзининг ижтимоий Менини англаш жараёнининг пайдо бўлиши ҳақида ёзган ҳамда ўзини билиб олишдан ўз-ўзини англашга ўтиш механизмларини ўрганиш заруратини эслатиб ўтган. У қуйидаги янгиликларнинг вужудга келиш кетма-кетлигини қуйидагича кўрсатган: Мен эмоционал-рационал тизими; сўнгра – бирламчи ўзини баҳолаш ва катталар талабларига мос келишга интилиш (бу ерда рационал таркибий қисм умуман йўқ). Б.Г.Ананьев ( ) шахснинг ирсий ва таркибий алоқалари ҳақида гапирар экан, шахс ибтидоси – бу индивид эрта ижтимоийлашувининг жуда узоқ ва кўп босқичли жараёнлигини ва бу мактабгача бўлган ёшда энг тез кечишини таъкидлаб ўтган. А.Н. Леонтьев ( ) мактабгача бўлган ёшни «шахснинг илк, амалий шаклланиши» даври сифатида қараган. Л.С.Виготский ( ) онтогенез ривожланиш давомида бола онгининг тизимли таркиби ўзгариши ва мактабгача бўлган ёшда бола шахсининг муҳим психологик хусусияти – этика қоидаларига риоя қилиш қобилияти ҳақида ёзган. Мактабгача бўлган ёш ўз маркази атрофида бўлгани каби катта одам, унинг вазифа ва функциялари атрофида айланишини таъкидлаган ҳолда, Д.Б.Эльконин ( ) бола шахсининг ички этика қоидалари шаклланиши ҳақида ёзиб ўтган.
Д.И.Фельдштейн ( ) эса, онтогенезнинг ҳар бир босқичи учун маълум бир ўзлик даражасида намоён бўлувчи индивиднинг фаол ижтимоийлашуви ҳақида таъкидлаган. Унга кўра, – ўзини англаш, ўзини аниқ билиб олиш, индивидуалликнинг вужудга келишидаги зарур ҳолат ҳисобланади, чунки индивидуаллашув ўз «Мен»ини англаб олувчи индивиднинг ижтимоий моҳиятини ажратиб кўрсатишни назарда тутади. В.А.Петровский ( ) шахснинг тўлақонли ривожланиши ички – шахснинг интериндивид маконида бўлгани каби ташқи – бошқа одамлар билан интраиндивид маконда ҳам кечишини қайд этган бўлиб, бунда ушбу жараённинг даврийлиги субъект сифатида шаклланиши ва ўзининг аксини бошқада топиш босқичларининг алмашиши билан белгиланади. А.Б.Орлов ( ) катта ёшдаги шахснинг пайдо бўлишига туртки бўлувчи куч, боланинг атрофдаги катталар томонидан қабул қилинишини сақлашга интилиши, яъни моҳиятига кўра бу ички шахсий жараён шахслараро муносабатларга асосланишини кўрсатган. B.C. Мухина ( ) боланинг ўз-ўзини англаши қуйидагиларни қамраб олувчи тарихан ва ижтимоий асосланган тузилма доирасида ривожланишини қайд этган: 1) «Мен» исми ва олмоши (психофизик қиёфани ифодаловчи), 2) тан олинишга даъвогарлик, 3) жинсий идентификация, 4) психологик вақт, 5) социумдаги борлиқ. Ўзликнинг пайдо бўлиши билан, Е.Т. Соколованинг ( ) ёзишича, дунёни ҳис этиш янгича ўлчам – субъектга «дунё – «Мен»нинг мавжудлигида» тақдим этувчи мойилликни касб этади, дунё ва «Мен» ўртасида «тўлақонли борлиқ алоқаси» ўрнатилади. Т.В.Гуськова, Н.Н.Авдеева ( ) ва бошқалар мактабгача бўлган илк ёшдан мактабгача катта ёшга ўтиш даврида шахс билан боғлиқ янгиликларни тадқиқ этар экан, хулқ-атвор корреляти билан ўз ютуқлари учун мағрурлик симптомокомплексини тавсифлайди. Е.О. Смирнова ( ) ва бошқалар бола ўз-ўзини англашининг ривожланишини ўз-ўзига ва бошқаларга муносабат тарзида ифодалайди. Ва ниҳоят, ушбу мавзуга тааллуқли охирги экспериментал ишларда В.А. Петровский ва О.В.Прозументик ( ) жинсий ўз-ўзини англашнинг шаклланишини тадқиқ этиш доирасида мактабгача бўлган ёшдаги болаларда икки жинсни бир-бирига қарши қўйиш ва қарши туриш стереотипларини ўз-ўзини англаш орқали идрок этиш сифатида кўриб чиқадилар. А.Д.Кошелева ( ) ва О.В. Лобза ( ) мактабгача ёшдаги боланинг ҳиссий дунёқараши шаклланишида катталарнинг ролини таҳлил қилар экан, боланинг ўз-ўзини англашида эмоционал-шахсий ва жисмоний носоғломлиги, ўзини паст баҳолашнинг шаклланиши, боланинг қўллаб-қувватлашга эҳтиёжи фрустрациясига жавобан инфантилизацияга довур «катта бўлишнинг маъно жиҳатлари нотўғри акс этиши» ҳақида ёзишган. В.А.Петровский ва М.В.Ломов ( ) илгари сурган ва исботлашга уринган гипотезага кўра, ўз-ўзини англашнинг ҳаракатланиши, шахс ўз-ўзини англашининг элементлари ўртасида ўрнатилувчи муносабатлар воситасида ифодаланади.
Шахснинг Мен-концепцияси шаклланиш босқичлари ва онтогенезда ўз-ўзини англашнинг ривожланиш босқичларига доир психологияда мавжуд бўлган тасаввурларни умумлаштирган ҳолда, хулоса тариқасида адабиёт материаллари асосида яратилган Мен-концепциясининг вертикал ва горизонтал даражадаги тузилмасини келтириб ўтамиз: а) ҳар бир босқичда етакчи бўлган жараёнлар йўналиши белгиланади, б) ҳар бир кейинги даражага эришишнинг мақсад ва усуллари тавсифланади, в) унинг белгиланган шаклланганлик даражаси ёш даврлари қайд этилади, г) берилган коориданаталар тизимида мактабгача бўлган ёшдаги болаликнинг ўрни ажратиб кўрсатилади.
Инсонлар ўртасидаги муносабатларнинг нозик жиҳатларига катта эътибор қаратган X. Мураками ( ) ҳам, онанинг олти ёшли бола билан ўзаро алоқаси ва бир-бирига таъсирини қуйидагича тавсифлайди: «Бир куни она ўғли билан ўз фикр ва туйғуларини бир-бирига етказишда айланма йўллардан фойдаланмаслиги мумкинлигини сезиб қолди. У ўғли нима ҳақида ўйлаётганлигини, унга нима кераклигини унинг кайфияти ўзгариши ёки илғаш қийин бўлган ишоралар бўйича тушуна оларди. Бундан келиб чиқардики, уларнинг кичик онг ости даражасидаги мулоқоти узилмас эди.... Маълум маънода она ва бола ўртасидаги алоқа янги, янада юқори сифат касб эта бошлади» («Хроники заводной птици», 551-бет).
Шундай қилиб, кўп сонли маълумотларни умумлаштириб ва таҳлил қилиб, Л.С.Выготский, А.Н.Леонтьев ва Д.Б.Эльконин бўйича психика ривожланишининг жиддий хусусиятлари ва даврийлашув мезонлари сифатида марказий ёш билан боғлиқ янгиликларга таянган ҳолда биз бола шахси онтогенезининг турли босқичларида Мен-концепцияси таркибий қисмларидан бири унинг ўзини англаш маҳсули сифатида етакчига айланади деб ҳисоблаймиз. Мен-концепциясининг айнан шундай, мазкур ёш босқичида етакчига айланган марказий элементи бошқа барча таркибий элементларни янги маъно ва мазмун билан бойитган ҳолда интеграцияловчи ҳамда бир тизимга келтирувчи таркибий қисм ҳисобланади. Худди шу даврда бола ўзини англашининг янги, синтетик ва табиатига кўра интегратив бўлган йўналишлари ҳам пайдо бўлиб, улар мактабгача бўлган катта ёшда жинс-роль бўйича (жинсий+ижтимоий) ва жинс-ёш бўйича (жинсий+ёш) йўналишлар сифатида белгиланиши мумкин.
Ижтимоий тасаввурлар концепциясидан (С. Московиси, Жодели, Кодол, А. Донцов, В. Каримова ва бошқалар) келиб чиқадиган бўлсак, шахс ижтимоий тасаввурлари тизимида унинг ўзи ва ўз фазилатлари тўғрисидаги тасаввурлари энг аввало жамиятда тутажак ўрни ва мақомини белгиловчи муҳим механизмки, унинг мазмуни шахснинг нафақат ўзига, балки ўзга шахсларга бўладиган ижтимоий муносабатлари ва ижтимоий хулқининг асоси ҳисобланади. Бунда қандай ижтимоий омиллар ва гуруҳларнинг етакчи роль ўйнаши илм – фан нуқтаи назаридан муҳим бўлиб, тадқиқотимиз айнан шу гояни эмпирик жиҳатдан асослашга бағишлангандир.
Илк болаликда боланинг шахс сифатида шаклланиш жараёни Мен-концепцияси шаклида марказий шахсий тузилманинг вужудга келиши билан якунланади, унинг таркибига нафақат ўзи ҳақидаги билим, балки ўзига муносабат киради, кейинчалик шахс сифатида шаклланиш эса бевосита ҳар бир ёш босқичида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ўзини англашнинг ривожланиши билан боғлиқ бўлади. Онтогенезда шахснинг шаклланиш босқичларини кўриб чиқар экан, Л.И.Божович ( ) мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг улар учун очиқ бўлган жамиятдаги муносабатлар тизимидаги янги ҳолатга интилишининг яққол кўзга ташланиши ҳақида гапиради, бу интилишнинг пайдо бўлиши боланинг руҳий ривожланиб бораётган бутун даври мобайнида тайёрлаб борилади. У бола учун ҳатти-ҳаракатлар субъектидан ташқари шахслараро муносабатлар тизими субъекти сифатида ўзини англаш имкони пайдо бўлган ҳоллардаги даражада вужудга келади. Бу имкониятни шу билан изоҳлаш мумкинки, мактабгача бўлган ёшнинг охирига келиб боланинг ижтимоийлашуви жараёнида вужудга келган бир қатор психологик ўзгаришлар асосида унинг ўзи барқарор интегратив тизимни ифодалаб, ўзини бу сифатда англашдан ташқари атрофдагиларга муносабати учун жавоб беришга ҳам қодир бўлади. Л. Божович шунингдек, мактабгача бўлган даврнинг охирига келиб бола онгида ўзининг ижтимоий “Мен”и пайдо бўлиши ва унинг «ички дунёси»да энг тўғри акс этувчи ўзини англаш даражасининг қайтадан вужудга келиши ҳақида ёзган.
Рус психологиясида мактабгача ёшда бўлган болаларда Мен-концепцияси, ўзи ҳақида тасаввур ва ўзини баҳолашга доир экспериментал тадқиқотлар мулоқот онтогенези назарияси доирасида олиб борилган. Бу йўналиш вакиллари “Мен” образининг когнитив ва аффектив таркибий қисмларини тадқиқ этишган. Мактабгача ёшда бўлган болаларда Мен образининг когнитив таркибий қисмини ўрганган А.И. Сильвестру ( ) болаларда индивидуал тажрибанинг асосий функцияси «ўз образининг когнитив қисмини ўзи ҳақидаги аниқ ва муайян маълумотлар билан таъминлаш» ҳисобланиши, мулоқот тажрибаси эса асосан унинг аффектив қисмини шакллантиришга туртки бўлиши, бунда тенгдошлар ва катталар билан мулоқотлар ҳам аҳамият касб этиши ҳақида хулоса чиқарган. Е.О.Смирнова ( ) мактабгача ёшда бўлган болаларда ўзи ҳақидаги тасаввурнинг бошқа кишилар ҳақидаги тасаввурлар билан боғлиқ ҳолда ривожланишини кўриб чиқиб, мактабгача ёшда бўлган болалар ўзларининг ҳамда ҳамкорларининг ҳатти-ҳаракатлари ички ва ташқи омилларини фарқлай олиши, инсоннинг ички ҳаётини англашга қодир бўлиши ҳақида хулоса чиқарган. А.И.Сильвестру ( ) ва Е.О.Смирноваларнинг ( ) тадқиқотлари натижалари мактабгача ёшда бўлган боланинг ўзи ҳақидаги тасаввурлари асосан хулқ-атвор тавсифномаларидан иборат бўлиши ҳақида гапиришга имкон беради, иккала ҳолда ҳам боланинг ўзи ҳақидаги тасаввури уларни кўпинча ортиқча баҳолаш билан боғлиқ эканлиги қайд этилади – мактабгача ёшда бўлган болалар ўзларини тенгдошлари билан таққослашга ҳаракат қилади, бироқ кўпинча бундай таққослаш натижаси сифатида боланинг ўз тенгдошидан яхшироқ эканлигини исботлашга интилиши намоён бўлади. Бизнинг фикримизча, бу натижаларни Д.Харт ва В.Даммоннинг ( ) ғоялари ҳам тасдиқлайди. Улар «фаол Мен» босқичида бола асосан эътиборини ўз фаолияти тавсифномасига қаратиб, бунда ўзини бошқалар билан солиштиришга интилади, шахсий хислатлар жиҳатидан эса фаолият натижасида намоён бўлувчи эмоционал ҳолат ва қобилиятлар яхшироқ идрок қилинади деб ҳисоблайдилар.
Рус психологиясида мактабгача ёшда бўлган болаларда ўзини баҳолашнинг ривожланиши механизмларига доир қарама-қарши қарашлар ҳам мавжуд. Мактабгача ёшда бўлган болаларда ўзини умумий ижобий баҳолаш сақланиб қолган бўлиб, уни ота-оналар томонидан ғамхўрлик ва муҳаббат ҳислари таъминлаб туради. Унинг мавжудлиги мактабгача ёшда бўлган болаларнинг ўз имкониятларига ортиқча баҳо беришларини асослаб беради. Биз М.И.Лисинанинг ( ) бундай ўзини баҳолаш болаларнинг ривожланиши учун жуда фойдали деган фикрига қўшиламиз, чунки у болаларни ўз олдига қийин вазифаларни қўйиш ва уларни ҳал қилиш учун бор куч-қувватини ишга солишга рағбатлантиради. Е.В.Кучерова ( ) ҳам умумий ўзини баҳолашнинг бошланғич генетик характери ва унинг бола ривожланишидаги ижобий ролини таъкидлайди. Унинг фикрига кўра, каттароқ бўлиб қолган болаларда алоҳида соҳага айланган ўзини англашнинг барча элементлари – «когнитив Мен», «экзестинциал Мен» (ўзига муносабат), «ролли Мен» (тартибга солиш муносабати) – яхлит бир бутун шаклда намоён бўлиб, уларда ҳиссиётлар билан бирга ҳаётий қадриятлар тўғрисидаги фикрлар соҳаси устунлик қилади, бу соҳа мутлақ ижобий характерга эга бўлиб, шахснинг ўзини англаши структурасида алоҳида ўринга эга. Мактабгача бўлган ёшдаги болаларда ўзини баҳолашнинг ривожланишига доир иккинчи нуқтаи назар тарафдори бўлган психологлар «мувофиқлик-номувофиқлик» муаммосини биринчи ҳолатдагидан бошқача ҳал қиладилар. Хусусан, Г.Б. Тагиева ( ) ўзини баҳолашнинг шаклланишини ўрганишда бунда объективлик, фаолият таҳлилининг асосланганлиги, рефлексивлик ва аниқлик даражасининг юқорилиги каби мазмунли тавсифномаларнинг қанчалик ифодаланганлигидан келиб чиққан. Бизнинг назаримизда у олган натижалар кўп жиҳатдан М.И.Лисина, Е.В.Кучерова ва бошқаларнинг мактабгача ёшда бўлган болаларда ўзини баҳолашнинг ривожланишидаги асосий йўналиш умумий ўзини баҳолашдан дифференцияланган баҳолаш томон ҳаракатланиш билан тавсифланади деган хулосаларини тасдиқлайди. Бунга асосланган ўзини баҳолаш тизими ўз қадрияти ҳақидаги тасаввурни акс эттирувчи умумий ўзини баҳолашни ҳам, уларнинг мувофиқлиги ёки номувофиқлиги ҳақида гапириши мумкин бўлган хусусий (қисман) баҳолашни ҳам қамраб олади. Мактабгача бўлган ёшдаги боланинг ўзини баҳолаши ривожланишига доир ўзига хос модель В.М.Слуцкий ( ) томонидан таклиф этилган. У Мен-тизимининг қуйидаги таркибий қисмларини ажратиб кўрсатади: «жисмоний-Мен» – танага муносабат, танани қабул қилиш; «когнитив-Мен» – инсон ўзини қандай кўриши ва тасаввур қилиши; «ижтимоий-Мен» – унинг фикрича, бошқалар кўз ўнгида қандай кўриниши; ўзини баҳолаш – ўзини айрим кўрсаткичлар бўйича ҳам, тўлақонли намойиш(реализацияси)ни баҳолаш. Унинг маълумотларини мактабгача бўлган ёшдаги боланинг ўзини баҳолаши унинг ахлоқий хулқ-атворига қандай таъсир кўрсатишини ўрганган Г.И. Мореванинг ( ) тадқиқотлари билан тасдиқланади. У мактабгача бўлган ёшдаги катта боланинг ахлоқий меъёрларга риоя қилиши боланинг ўзини баҳолашида намоён бўлувчи, ўз ахлоқий хулқ-атворига муносабати воситасида ифодаланиши ва тартибга солинишини аниқлаган. Ахлоқий хулқ-атворни тартибга солишда ўзини баҳолаш функциялари хулқ-атвордаги ўзгаришлар болаларнинг бу жиҳатдан ўзини баҳолашидаги ўзгаришлар билан боғлиқлигида намоён бўлади. В.М.Слуцкая ва Г.И.Мореванинг натижалари шундан далолат берадики, ўзини баҳолаш ўзини тартибга солиш функциясини фақат мактабгача бўлган катта ёшдагина бажара бошлайди, лекин шунда ҳам у барча болалаларда кузатилмайди. Бу эса мактабгача бўлган ёшдаги болада ўзини баҳолаш фақат шу даврнинг охирига келибгина унинг у ёки бу даражада мос келувчи функцияси ҳақида гапириш мумкинлигининг исботи бўлиб хизмат қилади.
Н.И. Непомнящая ( ) 6-7 ёшдаги боланинг шахс сифатида ривожланиши хусусиятларини ўрганиб, шу ёшдаги болаларда шахс йўналганлигининг турли йўналишларини аниқлаган ҳамда уларни шахснинг бошқа тавсифномалари, хусусан, уларда бошқа шахс ва идеал ҳақида, референт шахс ҳақида тасаввурнинг шаклланиши билан боғлаган. Унинг тадқиқоти шуни кўрсатадики, ўз идеал-Мени ҳақида тасаввур ҳамма болаларда ҳам бўлавермайди, бундай тасаввур бўлган ҳолда ҳам ноаниқ ва ўзгарувчан бўлади, идеал-Мен ҳақидаги тасаввурнинг тўлиқ шаклланганлигини эса фақат энг ривожланган болаларда учратиш мумкин. Шундай қилиб, 6-7 ёшдаги болаларда ўзига бўлган муносабатда рўй берувчи ўзгаришлар, аксинча, кўплаб муаллифлар томонидан акс эттирилган. Мактабгача бўлган ёшнинг охирида болада ўзини баҳолаш пайдо бўлиб, унинг барқарорлиги кузатилади деб ҳисобланади (Р.Кеган) ( ) ўзини баҳолашнинг тартибга солиш функциясини бажариши (В.М.Слуцкий, Г.И.Морева) ( ) у мувофиқлик элементларига эга бўлиши (Е.Е.Кравцова, Г.Б.Тагиева) ( ) кўрсатилган. Бундан ташқари, боланинг ўзини англашида идеал Мен образи шаклланиши (Е.В.Васина, Н.И.Непомнящая, Х.Кохут) ( ) да кўрсатилган. Бизнингча, айнан идеал-Мен ҳақидаги тасаввур болага унинг ўзи ҳақида баҳо беришига имкон берувчи мезонларни тақдим этади.
Шу тариқа боланинг ўзини англаши шаклланишига доир мавжуд назарий-экспериментал тадқиқотларни ўрганиб ва таҳлил қилиб чиққан ҳолда биз мактабгача ёшда бўлган боланинг Мен-концепцияси таркибий қисмининг айрим элементлари шаклланиши муаммолари ҳамда ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатларнинг ушбу жараёндаги айрим жиҳатлар, масалан, ўзини баҳолашнинг шаклланиши билан ўзаро алоқалари масаласининг етарли даражада ишлаб чиқилганлигига ишонч ҳосил қилдик. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, кўплаб муаллифлар ота-оналар муносабатларининг турли жиҳатлари, ўзаро алоқалари ва тарбия услуби бола шахсининг ўзини англашидаги аффектив ва когнитив элементлари ривожланишига, хусусан, ўзига бўлган муносабат ви кыриб чи=дик. ало=алари ва тарбия услубининг бола шахсининг ызини англашидаги аффектив ва а ўзи ҳақидаги тасаввурга таъсирини кўриб чиқдик. Бунда боланинг Мен-концепцияси структурасининг генезиси мавзуси тизимли маълумот ва ўзини англаш жараёни сифатида кам ўрганилган. Амалда боланинг ўзини англашига оила тизимида интер ва интраиндивид муносабатлар субъектлари сифатида ота-оналардан ҳар бири ва бирлаштирилган ота-она фигурасининг таъсирини ўрганишга доир муҳим жиҳатлар тадқиқ этилмасдан қолиб кетмоқда. Тадқиқотларнинг бу йўналиши фақат В.А.Петровский ( ) ва О.В.Шапатиналарнинг ( ) ишларида тилга олинган бўлиб, унда ҳам умуман бошқа парадигмада, мкатабгача ёшда бўлган боланинг ўзини англаш структураси ва генезиси ўзига хосликларига қараганда кўпроқ психоаналитик жиҳатдан кўриб чиқилган. Шу билан бир пайтда яққол кўриниб турибдики, шаклланаётган шахсга оилада кўрсатиладиган бундай ички таъсир давомида бола ота-оналарнинг ўзаро муносабатларига бевосита аралашмаган ҳолда кузатувчи вазифасини бажарувчига айланади (Р.Бриттон, А.Грин, В.А.Петровский) ( ). Бундай таъсирнинг муайян омиллари ва йўналишлари қандайлиги ҳақидаги масала эса очиқлигича қолмоқда. Биз шундай хулосага келдикки, ота-оналарнинг оиладаги ички субъектлар сифатида ҳалигача аниқ бўлмай келган ўзаро муносабатлар механизмлари, шунингдек, боланинг Мен-концепцияси асосий таркибий қисмларининг шаклланиши суръати ва ўзини англаш жараёнининг ривожланиш йўлидаги ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатлар ҳам пухта ва асосли ўрганилиши лозим.
Онтогенезнинг турли даврларида индивид ижтимоий таъсирга турлича жавоб беради. Мактабгача бўлган ёшда, шахснинг когнитив соҳаси ҳали етарлича ривожланмаган бир пайтда ижтимоийлашув таъсири бола томонидан унчалик онгли равишда қабул қилинмайди, биринчи навбатда ижтимоий объектларга, жумладан, ўзини баҳолашга муносабати, уларнинг маъноси ва қиммати тўғрисида керакли тасаввурсиз ўзлаштирилади. Аввало, қуйидагилар бундай таъсирни ўзлаштиришнинг психологик механизмига айланади: ота-оналарга айнан ўхшатиш (идентификация), уларга тақлид қилиш, улардан мақтов олиш, жазоланишдан қўрқиш ва ҳоказо, бунда оила шахс томонидан гуруҳга мансубликнинг асосий эҳтиёжларини бажариш функцияларини амалга оширувчи, унинг муҳофазаси, ўзини идентификациялаш учун имконият тақдим этувчи ва ўз орзуларини амалга ошириш имкониятини таъминловчи ижтимоий идентификация бирламчи объекти сифатида намоён бўлади (В.А.Ядов) ( ). В.А. Петровский ( ) ва унинг издошлари томонидан ривожлантирилган шахс ўз сабабияти назарияси доирасида акс эттирилган индивид субъектлиги ва интерсубъектлиги ҳақида гапирилади, оилавий муносабатлар доирасида вакилликни акс эттиради: а) индивид онгида – (бола) унинг учун аҳамиятли кишилар - ота-оналар ўзаро муносабатлари ва ундаги барча шахслараро муносабатлар; б) атрофдагилар ва ота-онаси билан мулоқотда – боланинг ўз субъект жиҳатлари. Шу тариқа, онтогенезда бола шахсининг ривожланиш жараёнида энг муҳим ижтимоий-психологик хусусият шуки, дастлаб илк ва ўзига хос, сўнгра етакчи институт ва ижтимоийлашув манбаи оила ва ота-оналар ҳисобланади. Улар билан мулоқот субъект фаоллигининг мустақил шакли бўлиб, бу жараёнда фаолиятлар, тасаввурлар ва ҳис-туйғулар ўртасида ўзаро айирбошлаш рўй беради ҳамда унинг учун субъект-субъект ўзаро ҳаракат кўринишида намоён бўлади.
Рус психологиясида ота-она ва болалар ўртасидаги муносабатларнинг турли жиҳатларига доир кенг камровли тадқиқотлар ҳам мавжуд. Хусусан, клиник психология нуқтаи назаридан тарбиянинг ижобий ва салбий турлари ажратиб кўрсатилган бўлиб, бунда тушунмовчилик, қабул қилмаслик, келишилмаганлик, самарадорлик, хавотирлилик, доминантлик, кучли ижтимоийлашув-гиперсоциаллик, қаттиқ назорат ёки ножўя ишларга бепарволик асосий патоген хислатлар деб тан олинган. Хусусан, В.И.Гарбузов ( ) томонидан ота-оналар нотўғри тарбиясининг тўрт хил тури; Э.Г.Эйдемиллер ( ) ва А.Е.Личко ( ) томонидан – аномал ривожланишга олиб келувчи ота-она муносабатлари типлари; А.А.Бодалев ( ) томонидан – бир хил бўлмаган ота-она муносабатлари типлари; А.И.Захаров ( ) томонидан – невротик болалар оналарининг шахсий хусусиятлари типлари ажратиб кўрсатилган, А.Я.Варга ( ) томонидан эса, ҳар хил қутбли шкалалар бўйича аниқланувчи ота-она муносабатлари типлари кўриб чиқилган.
А.С.Спиваковская ( ) ота-оналарнинг ҳар хил (адекватлик, динамиклик ва башорат қилинувчанлик тавсифномаси бўйича) позициялари ва болалар билан ўзаро алоқаларнинг ҳар хил типларини белгилаб берувчи оилавий тарбиянинг мотивацион тенденцияларини тавсифлайди. Е.О.Смирнова ва М.В.Бикова ( ) ота-оналарнинг болалар билан муносабатларида етакчилик қилувчи хулқ-автор стиллари вариантларини ажратиб кўрсатади. А.Д.Кошелева ( ) эса, болага нисбатан кўп поғонали оналик позициясини кўриб чиқар экан, оналик муносабатининг муҳим таркибий қисми сифатида унинг асосий детерминанти онанинг чуқур билимга эгалиги, унинг ёрдам кўрсатиш лаёқати ва амалий фаолиятга мойиллигини кўрсатади. У оналик позицияси амалга оширилувчи хулқ-атвор типларини белгилаб беради ва И.Ю.Ильина ( ) билан биргаликда, оналик муносабати типларини ажратиб кўрсатади. В.И. Перегуда ( ) ва Г.А.Свердлова ( ) она ва бола ўртасидаги ўзаро алоқа типларини тавсифлаб беради. Г.Г.Филиппова ( ) оналик муносабати турларини - адекват муносабатдан тартибга солувчи, ташвишли ва амбивалент муносабат орқали аффектив рад этувчи муносабатларга қуйидаги мезонлар бўйича ажратиб кўрсатади: 1) эмоционал ҳамроҳлик типи, 2) боланинг субъективизация даражаси, 3) оналик компетентлиги шаклланиш характери, 4) янги вазият ва ролга мослашувчанлик, 5) оила ҳаёт тарзининг ўзгариши ёки болани мавжуд вазиятга ўргатиш, 6) ўзидан ва ўзига муносабатдан, бола ва унга атрофдагиларнинг муносабатидан қониққанлик.
Рус тадқиқотчилари қарашларининг ўзига хослиги шундаки, боланинг катталар билан ўзаро алоқалари мустақил тадқиқот объекти сифатида кўриб чиқилади, бунда ота-оналар хулқ-атвори боланинг ривожланиш манбаи, билиб олиш фаоллиги, мулоқот ва ўзини англаш субъекти сифатида баҳоланади. Рус психологиясида тадқиқотлар маданий-тарихий ёндашув доирасида, ғарб мамлакатлари пихологиясида объект муносабатлари назарияси психоанализ тарзида ўтказилади, бунда она ва бола диадик тизимнинг таркибий қисмлари бўлиб ҳисобланади, бу тизим доирасидагина «она» ва «бола» мақомида ривожланади, бу ҳолатда «умумий субъект»да табиий, тўлиқ шаклланган ўзини англашга эга онани қандай кўриб чиқиш мумкинлиги ноаниқ бўлиб қолаверади (Г.Г. Филиппова) ( ).
Шу тариқа, аксарият тадқиқотчилар ота-оналар ёки оналик муносабати (тарбия, ўзаро алоқа, хулқ-атвор, позиция ва мотивлар) типларини тавсифлар ва мос келувчи таснифларни яратар экан, ота-онанинг болага нисбатан позицияси амбивалентлигини (умуман олганда ҳар қандай шахслараро муносабатлар учун характерли) қайд этадилар. Бу бир томондан – болага муҳаббат ва муносабатларнинг аффектив таркибий қисми сифатида у билан чуқур алоқа, бошқа томондан эса шахснинг қимматли хислатлари ва жамият томонидан маъқулланувчи хулқ-атворини шакллантиришга йўналтирилган объектив-баҳолаш муносабатидир.
Ўзбекистонда оила масалаларига эътибор нақадар кучи бўлишига қарамай, бола шахсиятига алоқадор муҳим жиҳатдан, хусусан, ўзни ўзи англаши жараёнида ота ва она муносабатларининг реал ўрни масаласи мактабгача ёшдаги болалар мисолида алоҳида тадқиқот доирасида ўрганилмаган. Ўзбекистонлик олима М. Салаева ўзининг ота-она ва болалар муносабатларининг ижтимоий психологик қонуниятларига бағишланган диссертацион тадқиқотида (2005) аниқлаган қонуниятлар ушбу жабҳага оид билимлар кўламини анча кенгайтирганлигини эътироф этиш билан бирга, ушбу муносабатларнинг айни шу даврдаги ўзини англаш жараёнига қандай таъсир кўрсатишини алоҳида ўрганмаганлигини қайд этиш жоиз. У ўз тадқиқотида ота-она ва боалларнинг ўзаро муносабатларда “..жинсий, ҳудудий-психологик омиллар ҳал қилувчи аҳамиятга эга”(Салаева М., 2005, 7 б.) эканлигини алоҳида таъкидлайди. Унинг фикрича, “Ўзбек оиласининг анъанавий этник хусусиятлари кучлироқ сақланиб қолган қишлоқ оилаларидаги шахслараро муносабатларда жинсий дифференциаллашиш кучлироқ кузатилади” (ўша ерда, 7 б.). Муаллиф ўз тадқиқотида ушбу жараёнларнинг боладаги “Мен” образи ва ўзини англашга алоқадорлигини махсус ўрганмаган бўлса-да, биз унинг асосий хулосаларини назарий-методологик асос учун фойдали, деб ҳисоблаймиз.
Бундан ташқари, К.Х. Раҳимова (2000) томонидан амалга оширилган тадқиқот айнан бизни қизиқтирган мактабгача ёшдаги болалардаги маънавий тасаввурларни ўрганишга бағишланган бўлиб, унда қўлга киритилган эмпирик хулосалар биз учун манфаатлидир. У болалар ижтимоий хулқини оила муҳитида ҳам ўрганиб, бунда ота-оналардаги ижтимоий тасаввурларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлайди. “Маънавий тасаввурларнинг хусусияти , деб таъкидлайди муаллиф, - бевосита болани ўраб турган муҳитга боғлиқ бўлиб, унда ота-оналарнинг ижтимоий-гуманитар муносабатларга нисбатан қарашлари (меҳмонновозлик мисолида) ҳамда бу борада болалар мазкур жараённи қандай идрок этишига боғлиқдир” (Раҳимова К., 2000, 19 б.). Ўсмир ёшли болаларда оилавий низолар тўғрисидаги ижтимоий тасаввурларни ўрганган А. Кадирова (2007) эса ўз илмий тадқиқотида ота-оналар ва уларнинг ўз фарзандларига бўлган муносабатини юқори баҳолайди ва “.. ота-оналарнинг ўз фарзандларига нисбатан идентификацияси – тушуниш даражаси алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, улар ўз навбатида оилавий қадриятлар тўғрисида илк болаликдан шаклланадиган билимлар, тасаввурлар ва ижтимоий баҳолаш тизими билан боғлиқ ижобий установкаларни шакллантиради”(2007, 8 б.) деб ёзади. Бу каби тадқиқотлар юртимизда педагог ва психологлар томонидан ўрганилганни алоҳида таъкидлаш билан биргаликда бизни қизиқтирган илмий муаммо махсус изланишларнинг предметига айлантирилмаганлигини қайд этиш жоиздир.
Бу каби тадқиқотларда индивид ҳаёт фаолиятининг асосий жабҳалари, унинг шахс сифатида шаклланиши ва намоён бўлиши жамиятнинг ривожланаётган шахсга кўрсатувчи таъсирини ифодаловчи ва ўзгартирувчи кичик гуруҳларда кечади, деган фикр алоҳида таъкидланади. Оила кичик ижтимоий гуруҳ ва ўз ижтимоий мақоми бўйича боланинг ижтимоийлашув жараёнини амалга оширувчи жамиятнинг ижтимоий институти сифатида ижтимоий-психологик асосларга эга. Ушбу кичик гуруҳга жалб қилинган бола унинг учун таъсир кўрсатиш объектига, ижтимоийлашувнинг ўзи эса – маданият талаблари, боланинг оилавий ва жамият қадриятларини фаол ўзлаштириши, келажакда уларни индивид сифатида, жамиятда шахс сифатида хулқ-атвори ва ўрнини (позициясини) белгилаб берувчи тизимга шакллантирувчи бола шахсини моделлаштириш жараёнига айланади.
Бола шахсининг шаклланиши, ривожланиши муаммоси хорижий ва Республикамиз олимлари томонидан илмий ўрганиб келинмоқда. Республикамизнинг педагог ва психолог олимлари, ўзбек оиласининг ва халқининг ўз фарзандлари билан ўзаро муносабатлари ва ўзбек халқининг этнопсихологик хусусиятлари масалаларини ўрганишда ўз хиссаларини қўшмоқдалар.
Оилада бола тарбияси юзасидан педагог олимлардан Д.Ж.Шарипова, М.Иномова, А.К.Мунавваров, О.Тўраева ва бошқалар, файласуфлардан Ж.Т.Туленов, Э.Ю.Юсупов, И.М.Мўминов ва бошқалар; психолог олимлардан М.Г.Давлетшин, Э.Ғ.Ғозиев, Ғ.Б.Шоумаров, В.М.Каримова, Н.А.Соғинов, Э.Н.Саттаров, Т.М.Адизова, Г.М.Маматов, А.М.Жаббаров, Р.Э.Гайнутдинов, Р.И.Суннатова, Б.М.Умаров, Ф.А.Акрамова, М.Ш.Расулова, Н.С.Салаева ва бошқалар илмий жиҳатдан ўзбек халқининг этник установкаларини ўрганиш мақсадида изланишлар олиб боришган.
Ўзбекистонда ўтказилган тадқиқотларда исботланган, боланинг келажаги, унинг шахс бўлиб камол топиши кўп жиҳатдан ота-она оиласи, у тўғрида фарзандда шаклланган тасаввурларга боғлиқ эканлиги психологлар томонидан анча батафсил ўрганилган. Масалан, М. Салаева ўзининг ота-оналар ва фарзандлар ўзаро муносабатларининг этнопсихологик хусусиятларини ўрганишга қаратилган илмий изланишида ушбу ҳолатлардаги отанинг ўзига хос ўрнига ҳам эътибор қаратган. Унинг таъкидлашича, “Ота-оналарнинг ота-оналик ролига нисбатан установкаси ва муносабат кўрсатгичлари ўзбек оналарида оталарга нисбатан кучлироқ ифодаланиши билан тавсифланади” (Салаева, 2005, 7 б.) Бошқа тадқиқотларда аниқланишича, боланинг ўз оиласи тўғрисидаги тасаввурлари кўпинча ота-онанинг тасаввурлари ва асл ҳолат билан қисман мос келади. Одатда ота-она ўз фарзанди учун қўлидан келган барча чораларни кўраётгандай, буни бола англашини ва ундан ҳамиша миннатдор бўлиши кераклигини кутади, лекин болалар бу хусусда турлича тасаввурга эга бўладилар.
Д.Ж.Шарипова-ўз изланишларини ёш боласи бор ота–оналар ўртасида тиббий–педагогик билимларни ҳал қилиш борасида бир қанча ишларни амалга оширган. У, оилада боланинг соғлом, етук бўлиб тарбияланиши учун ота–она ҳар бир боланинг ўзига хос хусусиятларини билиши худди шу ҳолат оилада бола тарбиясига таъсир қилиши, оила олдида турган тарбиявий вазифаларни аниқ ва равшан билиш зарурлигини, ўз билимларини доимий равишда такомиллаштириб боришларини, тарбиявий таъсир кўрсатиш чора-тадбирларини танлашга ижодий ёндошувлари лозимлигини кўрсатади.
Миллий оилавий тарбия замирида шахс миллий маданий меросидан баҳрамандлик, ўз халқи тарихи, санъати, маънавий–руҳий қадриятлари, динни пухта билишлари, миллий ўзлигини англашлари, ватан, халқ, миллат манфаатлари учун маъсуллик, миллий ғурур, миллий характернинг сифат кўрсаткичларидир; шахсда миллий характерни шакллантиришда миллий аҳлоқий маданиятининг аҳамияти бениҳоя каттадир.
М.О.Иномова таъкидлаганидек, - тарбия назарияси нуқтаи–назаридан миллий характерни шакллантириш, бу шахснинг ақлий, ахлоқий, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, экологик ва эстетик каби кўп қиррали таркибий қисмларини яхлит жараён сифатида амалга оширишни англатади. Бунда миллий тарбия шахсни ўз ҳулқи, миллати билан боғлайди.
А.К.Мунавваровнинг изланишларига кўра, ҳар бир миллат ўзига хос маданияти, миллий рухиятига эга бўлгани каби ўзбек халқининг ҳам миллий хусусияти, характери, туйғулари, ўз-ўзини англаш, қуйи ва руҳий қиёфаси алоҳидалиги билан бошқа халқларникидан ажралиб туради.
Йирик психолог олимлардан М.Г.Давлетшин, - оилада ота–оналарнинг фарзандларга бўлган муносабатларида ўзаро ёрдам, бир–бирини қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликда иш олиб бориш, оилада меҳнатни тақсимлаш, хўжалик ишларига кўмаклашиш каби муаммолар ечилмас экан, улар ўртасида доимий тушунмовчиликлар, айтишиб қолишув ва низо–жанжаллар юзага келиб туриши мумкинлиги тўғрисида гапиради.( )
Ҳаёт жараёнида болада шундай мотивлар шаклланадики, бу мотивлар бола учун асосий аҳамиятга эга бўлиб, бошқа барча мотивларни ўзига бўйсундиради. Боланинг ҳулқ-атвори ва фаолияти устидан барқарор ҳукмронлик қилувчи мотивлар бола шахсининг йўналишини барпо этади ( ).
Республикада бевосита ўзбек оилаларида ота–она ва фарзанд, оилада ака–ука, опа–сингилларнинг ўзаро муносабатлари психологиясига оид бир қанча илмий ишлар ва ўқув қўлланмалари Ғ.Б.Шоумаров ва бошқа психологлари томонидан ҳам амалга оширилган. Шу билан бирга Республика психолог олимлари орасида илк бор ўзбек оиласида бир неча авлодлараро ва икки авлод: ота–она ва фарзандлар ўзаро муносабатларнинг ўзига хос этнопсихологик хусусиятлари ўрганилган ва кўп фарзандлик оиланинг катта ёшли аъзоларига ҳурмат, оилада эркак мавқеи, муҳаббат ва оила кабилар ва буларнинг бола шахсига таъсири ёритиб берилган.
Шу билан бир қаторда, психолог олим М.Г.Давлетшин ва Ғ.Б.Шоумаровлар ҳозирги замон ўзбек оиласининг хусусиятларини ўрганиш чоғида, унинг ўзига хос жиҳатларидан бири бўлмиш оиладаги фарзанд сони, унинг ижтимоий мавқеига таъсирини ҳамда ота–онанинг фарзандлари улғайиб, камол топиб бориши орқали ўзлари яшаб турган ижтимоий муҳитда, маҳалла–кўй орасида обрўси, ҳурмат–эътибори улуғлана боришини таъкидлайди.
Э.Ғ.Ғозиев, ўзбек халқининг этнопсихологияси ва болалар тарбиясини ўрганар экан, унинг тарихий анъаналари, урф–одатлари, удумлари, расм–русумлари, аҳлоқ меъёри, турмуш тарзи, маънавий қадриятлари, шахслараро муносабатлари, мулоқот мароми ва бошқа хусусиятлари турли халқларникидан маълум даражада тафовутланиши ҳақида тўхталиб ўтади. Шу билан бирга, ота–онага, туғишганларга нисбатан миллий тўғри йўғрилган муносабат, қариндошлик ришталари ҳам миллий руҳиятни акс эттириши ҳамда оила аъзоларининг ўзаро самимий муносабатлари, айниқса, атрофидагилар билан мунтазам равишда саломлашиб юриш каби хусусиятлар, миллий урф–одатларимизнинг ибратли ва ўзига хос бир кўриниши эканлигини таъкидлайди.
Б.Р.Қодиров ўз изланишларидан бирида оила ва истеъдодли болалар, улардаги муаммолар ва ечимларни ўрганиш борасида болалардаги ички имкониятлар оилавий муҳит таъсири остида шаклланиб бориши ҳамда ота–оналарнинг ана шу шаклланаётган лаёқатларга шароит яратишлари орқали, уларни янада ривожлантиришлари мумкинлигини таъкидлайди. Олим ўз тадқиқотларида, боланинг ҳар қандай қизиқиш ва интилишларига оила аъзоларининг сезгирлиги, авваламбор, ота–онанинг аҳамият бериши, ундаги пинҳоний лаёқатни қобилиятга айлантириш хусусиятини юзага келтиради. Демак, оилада ақлий заковати мукаммал ривожланган истеъдодли болаларни юзага келтиришда, ота–оналарнинг сезгирлиги ва уларнинг таъсирчан муносабатлари муҳимдир, деган фикрни илгари суради.
В.М.Каримова, ота–оналарга хос хусусиятлар уларнинг фарзандларига ҳам худди шу сифатларни шаклланиши имконини беришлиги ҳақида тухталиб, қуйидаги фикрларни билдиради. Масалан: Ота–она ўз оиласида оилавий анъаналарни мунтазам равишда ташкил қилиб бориши болалар шахсининг шаклланишида, оилапарварлик сифатларининг ривожланишида муҳим асос бўлади. Мана шу тадбирларда бола иштирокининг таъминланиши эса, унда оила аъзоларига бўлган ҳурмат, ҳамдардлик ва ҳамфикрлилик каби сифатларни, ёшликдан ташаббускорлик, мустақил иш юритиш кўникмасини, унинг инсонларга нисбатан муомала малакаларини шакллантиришга ёрдам беради, деб таъкидлайди.
Н.С.Сафаев ўз илмий изланишида, талабаларда миллий ўзликни англашнинг психологик хусусиятларини тадқиқот қилган. Тадқиқотчи ижтимоий ҳулқнинг ички, маънавий регулятори сифатида миллий ўзликни англаш хусусиятларини ўрганиш ва аниқлашни ишнинг мақсади қилиб олган. Олинган натижаларга кўра ишнинг илмий янгилиги деб, илк маротаба миллий ўз-ўзини англаш феноменини илмий жиҳатдан асосан ва экспериментал структурали таҳлил қилиш фалсафий, ижтимоий психологик илмий адабиётлар чуқур ўрганилди. Бунда асосан ёшлар онгида диний ҳис-туйғу ва эътиқоднинг шаклланиши маънавий ҳаёт доирасида муҳим аҳамиятга эгалиги ва уларнинг ижтимоий аҳлоқини, ҳулқини такомиллаштирувчи ёки салбий шаклланишига нима сабаб бўлишини тадқиқ қилган.
Т.М.Адизова ўз ижодий ишларида, - ўзбек оилаларида ўсмир болалар шахсининг мулоқотга киришувчанлик сифатларини оиладаги ўзаро муносабатларни ўрганувчи усуллар ёрдамида аниқлашга муваффақ бўлган. Тадқиқотчи таъкидлаганидек, ота–оналар ва болалар ўртасидаги ўзаро муносабатлар боланинг характери шахсий психологик хусусиятларини таркиб топишида катта роль ўйнайди. Яъни, оилада ота–оналар ва болаларни ўзаро муносабатлари боланинг мулоқотчанлик сифатлари шаклланишининг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади. Оилада ота–оналарнинг болаларига ишонч билан қараши, унинг хатти–ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши натижасида болада очиқ-кўнгиллик, муомалага тез киришувчанлик сифатлари, ёки, аксинча, ота–оналарнинг ўз болаларига нисбатан демократик усулида ёндошуви натижасида мулоқотга киришувчанлик сифатларини шаклланишига, ёки, уларга нисбатан “Қаттиққўллик, талабчанлик” муносабатда бўлиш усули бўйича ёндошуви натижасида, фарзандларидаги хиссий таъсирчанликнинг ортишига, яъни, бола психикасининг жароҳатланишига, муомаладаги қатъиятсизликка олиб келиши, шу билан бирга, ота–онанинг фарзандига нисбатан муносабатнинг “кичик омадсиз” усули билан ёндошуви натижасида, болада мулоқотчанлик сифатларининг паст даражада ривожланишига, хавотирланишнинг ортишига, ўзига ишончнинг йўқолишига сабаб бўлади, деб таърифлайди.
М.М.Маматов таъкидлаганидек, ота-она ҳурматини бажо келтириш, кексаларни эъзозлаш каби одат ва анъаналар бошқа халқлар каби ўзбек оилаларида ҳам ёшликдан болалар онгига сингдирилиб борилади. Ота-она ва катталар томонидан ёшларга бошқалар билан муомала қилиш ва муносабатга киришиш йўл-йўриқларини ўргатиб, одамийликдан инсонпарваликдан сабоқ бериб борилади.
Б.М.Умаровнинг таъкидлаганидек - оила ўз урф–одати, йўналиши, этник ва эстетик дунёқарашига эга бўлган микро ижтимоий гуруҳ бўлиб, унинг моддий ва маънавий томонлари бўладики, бу оилада бола шахси камолатига, ҳулқ-атворига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Гарчанд соғлом муҳитли, хуш оилаларда ва ўсмирлар ҳулқи оғишидаги асосий омиллардан бири оилавий тарбиядаги нуқсонлар эканлигидан кўз юмиб бўлмайди. Оилавий муносабатларда низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлувчи омиллар орасида шахслараро низолар эса кўпинча шахслараро мулоқот замирида вужудга келади.
М.Ш.Расулованинг таъкидлаганидек, болаларни оилада тарбиялаш масалалари мураккаб ва кўп қирралидир. Ота–оналарнинг чуқур билими, зийрак ва оқила бўлиши талаб қилинади, зеро ҳар бир бола учун ўзига яраша тарбия усулларини топиш лозим бўлади. Оилавий таъсир, яъни оиладаги турмуш тарзи ота–она нуфузи, оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар, оила муҳити, маънавиятга интилиш, қизиқиш ва бошқаларда ўз–ўзини англаш намоён бўлади.
Ўсмирлик даврида шахс хусусиятлари ва уларнинг ривожланиши жараёнини шаклланишлари тўғрисида Ўзбекистон психолог олимларидан М.Г.Давлетшин, Э.Ғ.Ғозиев, В.А.Токарева, Б.Р.Қодиров, Ғ.Б.Шоумаров ва М.Қоплонова ва бошқа психолог олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар эътиборга моликдир.
Ф.С.Татыбаева ўз изланишларида юқори синф ўқувчи шахсининг миллий психологик хусусиятларини тузишда ижтимоий тараққиёт турининг таъсирини тадқиқ этган. Илмий ишида, асосан шахсдаги миллий онгнинг таркибий қисмлари, қадриятлари, қарашлари назарий томондан таҳлил қилинган, шунингдек, шахснинг миллий руҳшунослик хусусиятини тузишда ижтимоий тараққиёт жараёнидаги фазилатлар, босқичлар ва институтлар таъсирини тадқиқ этган.
Э.И.Ганеева ўз илмий изланишида, таълим-тарбия жараёнида ўсмирларда индивидуал муомала услубини шаклланишини ўрганиш бўйича тадқиқ қилган. Тадқиқотчи тадқиқот жараёнида ўсмирларнинг интеграл индивидуаллиги структурасининг ўзига хослигини белгилайди, яъни турли иерархик босқичларининг хоссалари алоқадорлигини детерминация қилишда воситачи бўғин сифатида намоён бўлишини аниқлайди.
З.П. Қличева тадқиқот жараёнида Қорақалпоғистон Республикасидаги бошланғич синф ўқувчиларининг ёши, жинси ва этнопсихологик хусусиятларини мулоқот сифатлари билан боғлиқликдаги динамикасини ўрганишга эришган.
Илмий психологик адабиётларда боланинг келажаги, унинг шахс бўлиб камол топиши кўп жиҳатдан ота-она оиласи, у тўғрида фарзандда шаклланган тасаввурларга боғлиқ эканлиги психологлар томонидан анча батафсил ўрганилган. Тадқиқотларда аниқланишича, боланинг ўз оиласи тўғрисида ва ундаги ўз ўрни ва роли тўғрисиадги тасаввурлари кўпинча ота-онанинг тасаввурлари ва асл холат билан қисман мос келади. Одатда ота-она ўз фарзанди учун қўлидан келган барча чораларни кўраётгандай, буни бола англаши ва ундан ҳамиша миннатдор бўлиши кераклигини кутади, лекин болалар бу хусусда турлича тасаввурга эга бўладилар (Каримова В., 2008).



Download 394.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling