Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Мактабгача ёшдаги болаларда ўзини ўзи англаш жараёнининг шахс хусусиятлари ривожланишига таъсири


Download 394.5 Kb.
bet14/16
Sana13.01.2023
Hajmi394.5 Kb.
#1092196
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Мактабгача ёшдаги бала. коммуни1

Мактабгача ёшдаги болаларда ўзини ўзи англаш жараёнининг шахс хусусиятлари ривожланишига таъсири
Республикамизда мустақиллик йилларида инсон шахсига нисбатан бўлган муносабат кескин ўзгарди. Жамиятнинг аъзоси бўлган ҳар бир шахс тақдирига алоҳида эътибор қаратила бошланди. Айниқса, инсон ҳаётининг келажагига тамал тоши қўйиладиган мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия бериш, педагогика ва психология, ижтимоий психология ва мактабгача ёшдаги болалар психологияси фанларининг долзарб муаммоларидан бирига айланиб бораётганлиги шубҳасиздир. Зотан, келажакги буюк давлатни бунёдга келтириш учун ҳар қандай давлатнинг фуқароси дастлаб оилада ва сўнгра мактабгача таълим муассасида мукаммал тарбияланиши, шахс сифатида тўлақонли шаклланиши имкониятларига эга бўлиши лозим бўлади.
Тадқиқотимизда мактабгача ёшдаги болаларда шахс хусусиятларининг шаклланишида ўзини-ўзи англаш жараёнини ўрганиш мақсадида В.Г.Шурнинг “Зиначалар” методидан фойдаландик. Мазкур методика ёрдамида боланинг ўзини англашини тадқиқ этиш натижасидан олинган маълумотлар мактабгача бўлган ёшдаги катта болаларнинг аксарияти (85,8%) ўзи тўғрисидаги тасавурлари шубҳасиз яхши ҳисоблайдилар, бунда 81% болалар ўзини “жуда яхшилар”, 6,7% болалар эса умуман олганда “яхшилар” қаторига киритган, бу эса ушбу ёшдаги болалардаги ўзига нисбатан юқори баҳо бўлиб, ўзини баҳолаш адекват эмаслигини кўрсатади.
Маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ушбу ёшдаги барча болаларда ўзига юқори баҳо бериш ривожланган бўлиб, кўриб чиқилган ўзини баҳолашнинг индивидуал кўринишлари унинг шаклланиши жараёни аслида мураккаб эканлигини ҳамда боланинг ўз “Мен”ини баҳолаши билан ота-оналарнинг ўзларини реал баҳолари ўртасида муайян алоқа борлигини кўрсатади.
Бироқ шундай тоифадаги болалар ҳам борки, улар ўзлари учун жозибали образ сифатида ўтмишдаги образни танлаб оладилар. Ўтмишга қайтиш истаги ёш ўсиши билан болаларнинг катталар ҳаёти билан боғлиқ жавобгарликнинг ҳам ўсишини чуқур англаши билан боғлиқдир. Келажакда катта ёшга еткандаги образ ҳақида салбий нуқтаи назардан баҳолаш, беташвиш болаликка қайтиш ва ҳар доим севимли болакай ролида қолиш истаги айрим шу ёшдаги болаларга хос бўлиб, бунинг сабабини бола онгидаги ҳамда кутилаётган катта ёш тўғрисидаги ноадекват баҳолаш билан изоҳлаш мумкин.
Қолаверса, катта мактабгача ёшдаги боланинг ижтимоий тасаввурлари тизимида мактаб фаолияти билан боғлиқ бўлган тушунча ва тасаввурлар ҳам борки, улар ҳам маълум маънода ота-она таъсисрида, оиладги шахслараро муносабатларга боғлиқдир. “Мен” концепциясидаги «Мен+» мактаб ёши «Мен–» қарилик ёки гўдаклик» тизимидаги тасаввур ва ўзига бўлган баҳода кўпроқ боланинг мактаб ўқувчиси образи билан боғлиқ дунёда янги ва қизиқарли нарсаларни билиб олишга интилиш ҳислари мужассам бўлади.
Бироқ, бу ерда шуни қайд этиб ўтиш керакки, болалар мактаб ҳаётининг хаёлий суратини чизган ҳолларнинг кўпчилигида вужудга келган қийинчиликлар туфайли болалар тасаввури салбий томонга ўзгариб кетиши мумкин. 5-6 ёшдаги болаларнинг кўпи тезроқ катта бўлиш истагини билдиради, чунки улар учун катта ёшдаги инсон турли муносабатлар тизими муҳим аҳамиятга эга бўлиб, биринчи навбатда катталар дунёси боланинг кичкинагина дунёси учун жуда катта қимматга эгалиги билан изоҳланади.
Мактабгача ёшдаги боллаар билан ўтказган мулоқотларимизда ўзига нисбатан баҳода ўзини у ёки бу жинс вакили сифатида ўз ота-онаси билан идентификация қилиш тенденцияси ҳам кўзга ташланди. Масалан, қиз болаларнинг жавобида шундай қайтарувлар бор: «Онамга ўхшашни истайман, чунки у чиройли кийинади», ёки «Дадамга ўхшайдиган бўламан, чунки у меҳрибон ва кучли» кабилар.
Боланинг ота-онасига қарамлиги ва уларнинг олдида ўзларининг пассивроқ объект эканлигига боғлиқ тасаввурлар ҳам мавжуд. Масалан, қиз боланинг онага кўпроқ яқинлиги ва унинг онаси билан муносабатларини мустаҳкамловчи фемининлик хислатларнинг турли даражада бўлса-да, намоён бўлиши уларнинг кўпгина жавобларида яққол акс этади. Бизни қувонтирган холат шуки, бу ёшдаги болаларда фемининлик-маскулинлик муносабатларининг тасаввур этиш ҳам йўқ эмас. Масалан, “Қиз бола яхшими, ўқил болами?” деган саволга кўпчилик қизлар ва шунга яқин жавобни ўғил болалар ҳам беришди: «Қиз бола бўлиш яхшироқ, у чиройли, ўғил бола эса уни ҳимоя қилиши керак», «Қиз бола ақлли ва чиройли бўлиши, ҳамма нарсани билиши, ўғил бола эса ҳамма нарса қила олиши лозим». Лекин ўғил бола образида фақат кучли ва ижобий сифатларни тасаввур қилган бир Д.Ч. исмли қиз бунга жавобан онасининг раъйи ва таклиф этилаётган хулқ-атвор моделига қарши чиқиб, бир неча марта ўз жинсини алмаштиришни истаган: «Ўғил болага айланмоқчиман. Ўғил бола бўлган яхши, – машиналар билан ўйнаш, қўрқинчли ўйинлар ўйнаш мумкин». Бу ўз навбатида оилада она мақоми ва эр-хотин муносабатларида онанинг адекеват ўрни йўқлигидан дарак беради.
Мактабгача бўлган ёшдаги ўғил болалар идентификация учун объект излашда аёллар муҳити қадриятларидан воз кечсалар-да, бироқ ўзларини отанинг оила иерархиясидаги юқори мақоми билан идентификациялашга ботинолмайди, улар учун энг кенг тарқалган модель ўз жинсидаги шахслар ҳисобланади, бунда идентификация учун объект танлаш ахлоқий ва жинсий ўзига хослик хислатлари билан асосланади: «Менга Ахмат ёқади – у кучли ва ҳеч қачон уришмайди». Ўғил болаларда ҳам, қиз болаларда ҳам жозибасиз образ қоидага кўра катталар томонидан маъқулланмайдиган хулқ-атвор кўринишларига эга бўлган ўз жинсидаги тенгдоши билан идентификацияланади: «Комилага ўхшашни истамайман – у орқамдан келиб мени уради, мен эса унга жавоб қайтараман», «Ёқубдақа бўлмайман, у мақтончиқлик қилади, мен эса буни истамайман». Ўзига хос ҳолатни рад этишга сабаб бўлган омиллар ҳақида қиз боланинг жавоби қуйидагича бўлди: «Дадамга ўхшашни ҳоҳламайман, у доим бизни уришади ва калтаклайди». Демак, бу боланинг оиласидаги отанинг диктати ва онадан паноҳ топиши бундай тасаввурга сабаб бўлдаи.
Афзал кўрилувчи хислатлар ҳақидаги саволга ўғил болалар ҳам, қиз болалар ҳам асосан жинсий ўзига хослик хислатларини эмас, балки ахлоқий хислатларни кўрсатишган, шу билан бир пайтда улар қизиқаётган объектга хос бўлиши лозим бўлган хулқ-атвор усуллари бир хил бўлган: қиз болаларда «чиройли, ақлли, раҳмдил бўламан», ўғил болаларда «жасур бўламан, совғалар бераман» каби тушунчалар шаклланган. Албатта, жинсий роллар бўйича кутишлар ва қарама-қарши жинснинг ҳаётдаги роли бўйича стереотипларнинг шаклланганлиги, масалан, унга ёқиб қолиши мумкин бўлган болани тавсифлар экан,
Тадқиқотнинг асосий қисмида биз боланинг ўзини ўзи англашига оид маълумотларга янада аниқлик киритиш мақсадида «Мен кимман?», “Сен кимсан?” деган саволга болаларнинг жавобларини таҳлил қилдик. Масалан, “Сен кимсан?” деб савол берилганда болаларнинг 90%и ўз исмини айтган. Бу ҳолат ижтимоий психологияда шахс мақомини билдирувчи муҳим омил ҳисобланади, агар исм биринчи айтилса, “Мен” образи тўғри шаклланаётган ҳисобланади. Масаланинг иккинчи муҳим томони ўз исмининг ўзига ёқиши. 100% биз билан экспериментда қатнашган болалар «Сенга ўз исминг ёқадими?» саволига гарчи унчалик очиқ бўлмаса-да, ижобий муносабат бердилар, айримлари, хаттоки, исмининг маъносини ҳам билишни билдирди.
«Нима учун сенга бу исмни қўйишган?» деган саволга болаларнинг ярмидан сал ортиғи қатъият билан бу исмни уларга отаси ва оналари қўйганлигини эътироф этдилар: «Чунки онамга ҳам, отамга ҳам бу исм ёққан». Болаларнинг кичик бир қисми - 30%, ономастик формулага биноан фамилия-исми-шарифини ҳам қайд этди, зеро, психологияда бундай холат биз ўрганаётган ёшдаги болалар учун характерли эмас.
Айрим болаларга биз «Катта бўлганингда сени нима деб чақиришади? Дилшод ака ёки Дилшод домла дейишадими?» қабилида аниқлик киритганимизда “Ака”, “Домла” атамаларидан кўра фақат ўз исмини тўлиқ келтирган маъқуллигини эътироф этдилар. Демак, бола ота-онаси билан қанчалик яқин алоқада бўлса ҳам унга уларнинг эркалаб-қисқартириб чақириш шакллари маъқул бўлишини биз ўргандик. Аслида ота-оналарнинг болага мунтазам бир хил шаклда мурожаат қилишлари унинг ўзини англаши ва ўзини мустақил шахс сифатида қабул қилиши доирасини сезиларли қисқартиради.
Шундай қилиб, айтиш мумкинки, ўз исмини қабул қилиш даври 5-6 ёшга бориб тугайди ва шахснинг ривожланиши натижасида шахсий исмни қабул қилиш рўй беради. Қабул қилинган исм “Мен-концепцияси” асосини ташкил қилади ва унинг атрофида исм билан боғлиқ бўлган кўплаб шахсий характерли хусусият ва сифатлар шаклланади.



Download 394.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling