Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Тадқиқотнинг методологик асоси ва методларининг қисқача тавсифи


Download 394.5 Kb.
bet11/16
Sana13.01.2023
Hajmi394.5 Kb.
#1092196
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Мактабгача ёшдаги бала. коммуни1

1.3. Тадқиқотнинг методологик асоси ва методларининг қисқача тавсифи
Тадқиқотимизда танлаган мавзумизнинг методологик асоси сифатида чет эл психологларидан Э.Фромм, Ж.Пиаже, М.Феффер, А.Н.Маслоуларнинг оилага оид илгари сурган фикрлари ва собиқ иттифоқ психологларидан Л.С.Виготский, А.Н.Леонтьев, А.В.Петровский, Л.И.Божович, Д.Б.Эльконин, И.В.Дубровина ва бошқаларнинг шахс хусусиятларининг ривожланиш динамикаси, жинсларнинг тафовутлари ва ўзига хослиги ҳамда ўқувчиларнинг мулоқот жараёнидаги шахс хусусиятларининг шаклланиши ҳақидаги назарий қарашлари методологик асос бўлиб хизмат қилди.
Шунингдек, И.А.Каримов асарлари, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури“ “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси” каби расмий ҳужжатлар ва уларда илгари сурилган ғоялар ҳамда Шарқ мутафаккирларининг оила ва оилада бола тарбияси борасидаги илгари сурган фикрлари ва қарашларидан ҳам қўшимча методологик материал сифатида фойдаланилди.
Илмий ишимизнинг мазмунини тўлдириш учун боланинг психик ривожланишини кузатган рус психолог олимларидан Л.С.Виготскийнинг мазкур ривожланишнинг ўзига хос хусусиятларга эга бўлган (сензитив қулай) даврлари мавжуд бўлиб, улар болаларнинг ўзи яшаб турган муҳитда (боғчада, мактабда, оилада) тутган ўрни, билиш жараёнлари, эмоционал ҳолатлари, шахси ва онгининг ривожланиш даражаси билан боғлиқ бўлган жойларидан фойдаланилди.
А.Н.Леонтьевнинг шахснинг фаолияти жараёнида шахсни ўрганишга нисбатан тизимли ёндошуви, Б.Ф.Ломовнинг детерминизм, шахслилик, онг ва фаолият бирлиги, тараққиёт, тарихийлик тамойиллари ва шахснинг ўзаро муносабатларига оид илгари сурган фикрлари ҳам тадқиқотнинг методологик асосини ташкил этди.
Ўсмирлик даври хусусиятларини тадқиқ қилган Д.Б.Эльконин ва Т.В.Драгунованинг таъкидлашича, ўғил ва қизларнинг бу ёшда ўртоқлари билан ўзаро муносабатда бўлишга интилиши, тенгдошлари жамоасининг ҳаётига қизиқиши ёрқин намоён бўлади.
Шунингдек, йирик рус психологларидан С.Л.Рубинштейн, Л.С.Виготский, А.А.Бодалев ва бошқалар шахснинг мулоқотда бўлиши жараёнидаги психологик ҳолатларни асослаб берганлар.
А.В.Петровский ўзининг шахс структурасига уч тузулмани киритган; булар шахс индивидуаллиги, унинг шахслараро муносабатларда намоён бўлиши ва бошқа инсонларга таъсир эта олиши бўлиб, шахс доимо шу учликда намоён бўлиши лозим, деб таъкидлаган.
Россия психологлари томонидан (Л.И.Божович, А.И.Леонтьев) шахс психологиясини тадқиқ қилиш бўйича қатор изланишлар олиб борилган.
Хусусан, Л.И.Божович, Л.С.Виготскийнинг етакчи фаолият ва ижтимоий вазиятни ривожлантириш назариясига асосланиб, боланинг борлиққа бўлган муносабати ва ички позициясини ўзаро фаолият ва шахслараро муносабатга асосланиб ёш даврларига бўлиб тадқиқ қилган.
Ушбу позиция шахснинг асосий характеристикаси бўлиб, уни ривожлантиришга асос бўлиб хизмат қилади.
А.Н.Леонтьев шахснинг ривожланиши ва структураси концепциясида асосий ўринни фаолиятга ажратади. Унда шахснинг асосий характеристикаси сифатида унинг мотивацион сифати олинади. Шахс фаолиятининг тури қанчалик ранг-баранг бўлса, шахс шунчалик маънавий бой бўлади.
Сўнгги ўн йиллар давомида шахсни синтезлашган яхлитлигини кўриб чиқиш йўналишлари турли назария ва ёндошувлардан келиб чиққан ҳолда таҳлил қилинди.

Боланинг шахслараро муносабатлар ҳамда унинг оилавий муносабатларни идрок қилиш” соҳасини ўрганиш методикаси


Рене Жилнинг ушбу проектив методикаси боланинг шахслараро муносабатлар ҳамда унинг оилавий муносабатларни идрок қилиш соҳасини тадқиқ қилиш учун мўлжалланган. Методиканинг мақсади боланинг ижтимоий мослашувчанлигини, шунингдек унинг атрофдагилар билан бўладиган ўзаро муносабатларини ўрганишдан иборат.


Методика визуал-вербал характерда бўлиб, бола ёки бола билан катталар тасвирланган 42 та расм ҳамда матн шаклида берилган вазифалардан ташкил топган.
Методика билан ишлашга киришишдан аввал болага расм асосида берилган саволга жавоб бериш лозимлиги тушунтирилади. Бола расмлар билан танишиб чиққач, саволларни ўқиб ёки эшитиб, уларга жавоб беради.
Бола тасвирланган одамлар орасидаги ўзининг ўрнини топиши ёки гуруҳда қандайдир ҳолатни эгаллаган персонаж билан ўзини идентификация қилиши лозим. Бунда у ўзини расмда берилган муайян шахсдан узоқроқда ёки яқинроқда қилиб тасвирлаши мумкин. Матнда берилган вазифаларда болага хулқ-атворнинг типик шаклини танлаш тавсия қилинади. Баъзи бир вазифалар социометрия усулида қурилган.
Шундай қилиб, ушбу методика болани ўраб турган кишиларга ҳамда ҳолатларга бўлган турли муносабатлари ҳақида маълумот олиш имконини беради.
Р.Жил методикасининг бошқа проектив методикалардан фарқи унинг синалувчи, бола учун мураккаб эмаслиги ҳамда схематик тарзда берилганидир. Натижаларни сифатий баҳолашдан ташқари, шахслараро муносабатларни аниқлашга мўлжалланган ушбу проектив методикадан олинган психологик тадқиқот натижаларини бир қатор кўрсаткичлар бўйича миқдорий жиҳатдан таҳлил қилиш мумкин.
Боланинг шахсий муносабатлари системасини характерловчи психологик материални шартли тарзда 2 та катта гуруҳга ажратиш мумкин. Булар:

  • боланинг конкрет-шахсий муносабатларини характерловчи кўрсаткичлар: оиладагиларга муносабат - ота-онаси, буви, бувалари, опа, ака-укалари ва дўсти ёки дугонасига, авторитар катта ёшли кишилар ва ҳ.;

  • боланинг ўзини характерловчи ва турли муносабаталарда намоён бўлувчи кўрсаткичлар: мулоқотчанлик, эҳтиёткорлик, устунликка интилиш, хулқ-атворнинг ижтимоий мослиги.

Жами бундай белгиларнинг қуйидаги 12 тури фарқланади:
-онага бўлган муносабат;
-отага бўлган муносабат;
-оила бошлиқлари сифатида ота-онага бўлган муносабат;
-ака-ука, опа-сингилларига бўлган муносабат;
-буви ва буваларига бўлган муносабат;
-дўстига бўлган муносабат;
-ўқитувчисига бўлган муносабат;
-билимга бўлган муносабат;
-устунликка интилиш;
-мулоқатчанлик;
-ажралиб қолишлик;
-хулқ-атворнинг адекватлиги.
Бирор шахсга бўлган муносабат ушбу шахсни танлаш миқдорида ифодаланади.
Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, Р.Жил методикаси соф проектив методика эмас, у анкета ва проектив тестлар ўртасидаги оралиқ ҳолатни эгалловчи шаклга эга. Бу эса методиканинг ижобий жиҳатларидан биридир. Ушбу методика шахсни чуқур ўрганиш воситаси сифатида, шунингдек ўлчаш ва натижаларни статистик қайта ишлашни талаб қилувчи тадқиқотларда ҳам қўлланиши мумкин.

Download 394.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling