Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети
Download 394.5 Kb.
|
Мактабгача ёшдаги бала. коммуни1
Мавзунинг долзарблиги. Келажаги буюк давлатимизнинг пойдевори мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида республикамиз раҳбарияти томонидан соғлом авлодни тарбиялаш, маънавий-маърифий ишларни юксак даражага кўтариш орқали баркамол инсонларни вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айнан, 2016 йил 29-декабрда Ўзбекистон Республикасининг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши ёш авлод ва унинг келажаги тўғрисида қайғуришнинг асосидир.
Мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришда педагогика ва психология, психология, ёш ва педагогик психология, болалар психологияси фанларининг долзарб муаммоларидан бирига айланиб бораётганлиги шубҳасиздир. Зотан, келажаги буюк давлатни бунёдга келтириш учун ҳар қандай давлатнинг фуқароси дастлаб оилада ва сўнгра мактабгача таълим муассасида мукаммал тарбияланиши, шахс сифатида тўлақонли шаклланиш имкониятларига эга бўлиши лозим бўлади. Қолаверса, кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган, узлуксиз таълим тизими орқали, ҳар томонлама баркамол шахсни шакллантиришни назарда тутади. Шу жиҳатдан қараганда инсоннинг шахс сифатида шаклланишида узлуксиз таълимнинг асосий бўғинларидан бири ҳисобланган мактабгача таълим муассасаси муҳим ўрин тутади. Ўзбекистонда кўплаб янги соҳалар қатори аҳолига психологик маслаҳатлар бериш ҳамда мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантиришга хизмат қиладиган тадқиқотларга бўлган муайян эҳтиёж тобора кўпроқ сезилмоқда. Зеро, бундай хизматларга эҳтиёж бир томондан мактабгача ёшдаги болалар шахсини ривожлантиришга хизмат қилса, иккинчи томондан, шу масканда тарбияланаётган болаларнинг коммуникатив қобилиятларини шакллантиришга хос таълим-тарбия ишларининг самарасини белгилайди. Баркамол шахсни таркиб топтиришга йўналтирилган мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ишларга психологик ёндашув ҳар бир инсон ҳаёти ва фаолиятида муҳим ўрин эгаллайди. Бола ёшлигиданоқ тушуниш, фаҳмлаш, муҳокама қилиш, ўйлаб топиш, фикрлаш қобилиятига эга бўлади. Бундай хусусиятлар боланинг ўсиб камолга ета бориши билан ривожланади. Аммо бу ҳолатни болаларнинг индивидуал психологик хусусиятлари, ўзига хос ижтимоий муҳитнинг таъсири ва психик тараққиёт даражаларига қараб турлича ривожланишини амалий фаолиятда кузатиш мумкин. Ана шундай вазиятларни ҳисобга олиб таҳлил қилинганда болада муаммоли психологик ҳолатлар келиб чиқиши кузатилади. Бундай ҳолатларда мактабгача таълим тизимида коммуникатив кобилиятларни шакллантиришга доир ишларнинг олиб борилишида муҳтожлик сезилади. Ота-она ва тарбиячилар томонидан англанган ҳолда коммуникатив қобилиятларни шакллантириш тизимли равишда йўлга қўйилса, бола ривожланишига тўсқинлик қилувчи муаммоли ҳолатларнинг олди олинади ва барча турдаги фаолиятга нисбатан муносабатларини таълим-тарбия асосида англаб етиш имконияти юзага келади. Мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларни шакллантириш учун таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, оилавий ҳамкорлик, маҳалла ва жамоат ташкилотлари билан узвий боғланган ҳолда амалий ёндашув ҳозирги даврнинг асосий талабларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Одамзот учун бир умр зарур бўладиган табиий кўникма ва хусусиятлар, масалан, ҳар қайси боланинг ўзига хос ва ўзига мос қобилияти, атрофидаги одамлар билан муомаласи, тенгдошлари орасида ўзини қандай ҳис қилиши, етакчилк ҳислатларга эга бўлиши ёки эга бўлмаслиги, керак бўлса, дунёқараши – буларнинг барчаси аввало унинг туғма табиати билан бирга, оилада оладиган тарбиясига узвий боғлиқ эканини ҳаёт тажрибаси кўп мисолларда тасдиқлаб беради»1. Демак, киши характери асослари 5-6 ёшгача шаклланади, ундан кейинги тарбия – қайта тарбиялашдир, деган илмий хулосалар ҳам бунинг исботидир. Айнан шу даврда бола тилида ишлатиладиган “нега?”, “нима учун”, “қандай” каби саволлар ва уларга катталардан олинган асосли ва тушунарли жавоблар боланинг билиш жараёнларини такомиллаштириш, билишга имкон берувчи психик функциялари-идрок, хотира, тафаккур, диққат, нутқ кабиларни ривожлантиради ва билим доирасини кенгайтиради. Мактабгача ёшдаги болаларнинг мавжуд муаммоларини ечиш учун уларни мактабгача тарбия тизимига тўла қамраб олиш имконияти, унинг оммавийлиги ҳам баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили сифатида таълим-тарбияда коммуникатив қобилиятларини шакллантириш ишларни мақсадли равишда амалга оширишни талаб этади. Ҳозирги вақтда мактабгача тарбия муассасаларида таълим-тарбия ишларини давлат талаблари, қонун-қоидалар орқали асосида олиб борилиши муассаса бошқарувчиси ва ходимлар, ота-оналар билан тарбиячиларнинг биргаликда олиб бориш лозим бўлган фаолияти самарасини таъминлайди. Мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришда таълим муасасасида ташкил этилган ўқув машғулотлар тартибини таҳлил қилиниши болаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантиришнинг психологик хусусиятларини эътиборга олишни таъминлайди. Шунингдек, болани маданиятли, ақлли, маънавиятли бўлишини ташхис қилиш, истиқболини белгилаш ҳамда шахс хусусиятларини ривожлантиришнинг самарали шакллари, педагогик-психологик ва ижтимоий омилларини ўрганиш асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқиш, келажак авлодни бой маънавий ҳамда илмий ва умуминсоний кадриятлар асосида камол топтиришнинг таъсирчан тизимини яратиш; илғор педагогик-психологик тажрибаларни, этнопсихологик ва этнопедагогик усул ва воситаларини, шахс камолотига қаратилган психологик омилларни ўрганиш, уларни болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантириш жараёнига тадбиқ этиш шу куннинг долзарб педагогик–психологик муаммоларидан ҳисобланади. Мактабгача таълими тизимдаги коммуникатив қобилиятларни шакллантириш асосида замонавий таълим жараёнини ташкил этилиши, тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг психологик ҳатти-ҳаракатлари, ўзаро муносабат ўрнатиш шартлари айниқса, тарбиячиларнинг ҳар қандай вазиятда ҳам боланинг тарбияга муҳтожлигини сезиши, муаммоли вазиятларда коммуникатив қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган таълим-тарбиянинг муваффақиятини таъминлайдиган психологик масалалар феноменологиясини ёритиш тадқиқотимизнинг бош масаласи сифатида гавдаланади. Чунки, бугунги кунда мактабгача таълим тизимини ўзгартириш муаммога янгича ёндашиш, коммуникатив қобилиятларни шакллантиришга қаратилган замонавий кўринишларини ташкил этиш муҳим масала бўлиб турибди. Шундай бўлса-да, биз олиб бораётган тадқиқот муаммосини ҳозирга қадар таълим жараёнида турли жабҳалар бўйича ўрганилган бир қатор илмий тадқиқот ишлари мавжудлигини эътироф этамиз. Download 394.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling