Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Download 394.5 Kb.
bet7/16
Sana13.01.2023
Hajmi394.5 Kb.
#1092196
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Мактабгача ёшдаги бала. коммуни1

Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1.Мактабгача ёшдаги болаларда коммуникатив кобилиятларни шакллантиришнинг психологик хусусиятларини илмий-назарий муаммо сифатида ўрганилиб тизимлаштириш.
2.Мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришга хос индивидуал психологик хусусиятлари шаклланишининг мазмун ва моҳиятини аниқлашда бола тарбиясига яхлитлик нуқтаи-назаридан ёндашиш кузда тутилганлиги;
3. Мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг психологик хусусиятларини тавсифлаб берилиши;
4. Мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришга самарали ёрдам берувчи машғулотлар тузилмасини ишлаб чиқилиши.
Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилаётган олий таълим муассасаларининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги:
Мазкур тадқиқот иши психология фанининг қонуниятлари, тамойиллари, концептуал назариялар, Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларидаги ғоялар, “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, ҳамда мамлакатимиз таълими тизимидаги бошқа меъёрий ҳужжатларни амалга ошириш борасида олиб борилаётган бир қатор илмий-тадқиқотлар, жумладан, “Умумий психология” кафедраси, Қарши давлат университетининг илмий тадқиқот режалари билан бевосита боғлиқ.
Ҳимояга тақдим этиладиган ҳолатлар.
1.Мактабгача ёшдаги болаларнинг коммуникатив қобилиятларини
шакллантириш мактабгача таълим тизимида тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг ўзига психологик хусусиятларини таркиб топтириш илмий-амалий манба сифатида бирламчи буғин бўлиб ҳисобланади.

2.Мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришга хос индивидуал психологик хусусиятлари шаклланишининг мазмун ва моҳиятини аниқлашда бола тарбиясига яхлитлик нуқтаи-назаридан ёндашиш мулоқотга киришишнинг ахборот алшишнинг расмий конвенциаллик даражасини белгилайди.


3.Мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг психологик хусусиятларини мулоқот маданиятига хослиги билан барқарорлаштириш.


4. Мактабгача ёшдаги болаларда мулоқот жараёнида коммуникативлик хусусиятларининг ривожланиши мактабгача таълим муассасида амалга ошириладиган амалий машғулотлар ва оиладаги ижтимоий-психологик муҳитга боғлиқ ҳолда кечади.
5. Мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбия ишларида боланинг индивидуал хусусиятлари билан бирга мулоқот маданияти, интеллектуал салоҳиятининг кўринишларини тўғри талқин этилмаслиги коммуникатив қобилиятларини шакллантиришга хос муносабатларни кескинлашувига имконият яратади.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ва ҳаққонийлигини турли хил методикалар ёрдамида олинган натижаларнинг статистик қайта ишлаш асосида, қиёсий таҳлилини амалга оширилиши билан белгиланади.

Download 394.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling