Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети
Download 394.5 Kb.
|
Мактабгача ёшдаги бала. коммуни1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг илмий - назарий аҳамияти
- Тадқиқотнинг амалий аҳамияти
Тадқиқот методлари.
1) Мактабгача таълим тизимида тарбиячининг мактабгача ёшдаги болаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантириш юзасидан кузатишларни амалга ошириш ва суҳбатлашиш; 2) Тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг ўзаро муносабат оралиғини ўрганишга ёрдам берувчи «Социометрия » методикаси; 3) “Боланинг шахслараро муносабатлар ҳамда унинг оилавий муносабатларни идрок қилиш” соҳасини тадқиқ қилиш учун Рене Жилнинг проектив методикаси. 4) Тарбиячилар ва ота-оналар учун ижтимоий-психологик сўровнома. 5) Натижаларни математик ва статистик методлар ёрдамида қайта ишлаш ҳамда уларни психологик интерпретация қилиш методлари. Тадқиқотнинг илмий - назарий аҳамияти шундан иборатки, олинган натижалар умумий психология, педагогик психология, ёш даврлари психологияси ва ижтимоий психология фанларида мактабгача ёшдаги болаларнинг коммуникатив қобилилиятларини шаклланишининг психологик хусусиятларини ўрганиш юзасидаги тадқиқотларни илмий жиҳатдан асослаб беради. Шунингдек, тадқиқот натижаларидан олинган хулосалар мактабгача ёшдаги болаларнинг коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг мазмуни ва методикасини такомиллаштиришга замин яратади. Тадқиқот натижаларидан олинган хулосалар мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг психологик хусусиятлари бўйича психология фанини янги илмий-назарий хулосалар билан бойитади. Тадқиқотнинг амалий аҳамияти Тадқиқотдан олинган хулосалар ва илгари сурилган ғоялар мактабгача ёшдаги болаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантиришнинг психологик хусусиятлари тўғрисида муайян назариянинг шаклланишига хизмат қилади. Бундан ташқари олинган эмпирик натижалар қуйидаги ҳолатларда қўлланилиши мумкин: мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларининг таълим - тарбия фаолиятларида. ота-оналарнинг фарзандлари билан бўлган коммуникатив қобилиятларини шакллантиришга оид психологик тренинглар ҳамда психологик маслаҳатлар ташкил этишда ушбу йўналиш бўйича услубий қўлланмалар ва тавсиялар яратишда. оммавий ахборот воситаларида мактабгача ёшдаги болаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантиришнинг психологик хусусиятлари муаммолари мавзусида махсус кўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ва рукнлар ташкил этишда. Психолог мутахассислар тайёрлаш жараёнидаги мулоқот психологияси, педагогик ва ёш психологияси курсларини ўқитиш жараёнида; Download 394.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling