Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Download 394.5 Kb.
bet5/16
Sana13.01.2023
Hajmi394.5 Kb.
#1092196
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Мактабгача ёшдаги бала. коммуни1

Тадқиқот предмети. Мактабгача ёшдаги бола коммуникатив қобилиятларини шакллантиришга хос ота-она ва тарбиячининг бола билан ўзаро мулоқот маданияти, ахборот алмашишнинг психологик хусусиятларини ўрганиш.
Тадқиқот объекти. Қарши, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидаги мактабгача таълим муассасалари 333 нафар нафар болалар, 75 нафар мактабгача таълим муассаси тарбиячилари ҳамда 80 нафар ота-оналар жами 588 нафар синалувчилар иштирок этиши кўзда тутилган.
Тадқиқотнинг илмий фарази:
1. Мактабгача ёшдаги болаларда коммуникатив қобилиятларини шакллантириш индивидуал-психологик хусусиятларига боғлиқ ҳолда намоён бўлиши мумкин.
2. Агарда мактабгача таълим тизимини узлуксиз таълимнинг таянч бўғини сифатида қараб, тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг ўзаро муносабатга киришувида коммуникатив қобилиятларини шакллантиришни тизимли йўлга қўйиш ва ривожланиб борувчи жараён сифатида қараш таълим-тарбия ишини анча самарали кечишини таъминлайди.
3.Мактабгача ёшдаги болаларда коммуникатив қобилиятларини шакллантириш мулоқот жараёнида шахс хусусиятларининг ривожланиши оила муҳити ва катталарнинг болага тизимли ахборот алмашиш алмашишга боғлаш мумкин.
5. Мактабгача ёшдаги болаларда коммуникатив қобилиятларнинг шаклланиш хусусиятлари мактабгача таълим муассасида амалга ошириладиган амалий машғулотлар белгилайди деган эҳтимол мавжуд.
6. Мулоқот жараёнининг ифодаланиши ва намоён бўлишига кўра мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган болаларда коммуникатив қобилиятларнинг психологик хусусиятларини шаклланиш даражаси ўзига хос тафоввутларга эга бўлиши мумкин.
7. Агар тарбиячи мактабгача ёшдаги болаларнинг коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг психологик хусусиятларини ўзаро қўллаб-қувватлаш тамойили асосида олиб борса таълим-тарбия сифати янада ошади.
Тадқиқотнинг методологик ва назарий асослари.
Тадқиқотнинг назарий ва методологик асослари сифатида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов асарларидаги таълим ва тарбияга йўналтирган ғоялари, «Таълим тўғрисидаги» қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, психология фанидаги таълим ва тарбия жараёнида шахсни шакллантиришга йўналганлик тўғрисидаги концепцияси Л.С. Виготский, А.Н. Леонтьев, Б.Г. Ананьев, К.Роджерсларнинг бола ривожланишининг ҳар бир босқичида унинг руҳий ҳаётидаги ўзгаришлар ўртасида ички ва шахслараро боғланишлар мавжудлиги ҳақидаги концепцияси. Бундан ташқари, ўзбек психологлари М.Г.Давлетшин, Ғ.Б.Шоумаров, В.М.Каримова, Р.И.Суннатова, Э.Ғ.Ғозиев, Б.Р.Қодиров, Ш.Р.Баротов, В.А.Токарева, А.Жабборов, З.Т. Нишонова бошқаларнинг таълим ва тарбия жараёнига бағишланган изланишлари, фикрлари, тавсиялари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисидаги»ги Қонуни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари болалар тарбиясига доир меъёрий ҳужжатлари, мавзуга оид илмий педагогик – психологик, тарихий – фалсафий манбалар тадқиқотимиз учун методологик асос бўлиб хизмат қилади.

Download 394.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling