Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси


Download 394.5 Kb.
bet3/16
Sana13.01.2023
Hajmi394.5 Kb.
#1092196
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Мактабгача ёшдаги бала. коммуни1

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Халқимизнинг буюк мутафаккирлари - комил инсон, инсоний фазилатлар, шахснинг сифат ва фазилатлари, ўзини - ўзи англаш, мулоқотчанлик сифатлари хусусида кенг қамровли илмий фикр юритиб, унинг психологик аҳамиятини асослашга ҳаракат қиладилар.
Боланинг психик жиҳатдан ривожланиши, шахс сифатида шаклланиши унинг руҳиятига таъсир кўрсатувчи объектив ва субъектив омилларга, хусусан, оилавий муносабатлар, ота-онанинг болага таъсири, мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг касбий маҳорати, педагогик-психологик билимдонлиги ҳамда маҳалла аъзолари таъсири ва улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳолатига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади.
Кўплаб психологик тадқиқотларда бола шахсининг шаклланиши ва унинг ижтимоийлашувига таъсир кўрсатувчи омилларнинг роли асосланган. Лекин мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг психологик хусусиятлари алоҳида тадқиқот сифатида Ўзбекистон шароитида ўрганилмаган. Бу масала амалий аҳамиятга молик бўлиб, “.. инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олар экан”.2 Демак, шу ахборотлар орасида боланинг ўз “Мени”ни адекват шакллантирадиган ва шу орқали уни ижтимоий психологик муносабатларга руҳан тайёрлайдиган хабарларнинг манбаи ва таъсир кучини ўрганиш ёш ота-оналар ва оилашунослар, педагог, психологлар учун ўта долзарб аҳамият касб этади.
Ҳозирги вақтда жаҳон психологик илмида ҳам бола хулқ-атвори ва руҳиятининг шаклланишида коммуникация асосида олиб бориладиган тарбиявий ишлар муҳим рол ўйнайди, деган ёндашув етакчилик қилади. Бошқа томондан, боланинг ривожланаётган шахс сифатидаги фаоллиги ҳам коммуникатив қобилиятларининг психологик хусусиятларини таркиб топтиришда намоён бўлади.
Ҳозирги замон психологиясида мактабгача ёшдаги психик тараққиёт даври бола ўзлигини англаниши ва Мен-концепцияси шаклланишининг муҳим босқичларидан бири сифатида қаралади (Б.Г.Ананьев, Л.С.Виготский, М.И.Лисина, В.С.Мухина, К.Рожерс, З.Фрейд, К.Хорни, Э.Эриксон ва б.). Бироқ, бола шахси шаклланишининг мазмун ва моҳияти, унинг айрим унсурлари, уларнинг ўзаро нисбати ва онтогенезнинг турли босқичларидаги намоён бўлишининг моҳияти, шунингдек, уларнинг шаклланишига таъсир кўрсатувчи коммуникатив қобилиятларнинг психологик хусусиятлари етарли даражада ўрганилмаган.
Мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантириш муаммоси юзасидан хориж ва МДҲ давлатлари тадқиқотчиларидан Л.И.Божович, Б.Г.Ананьев, А.Н.Леонтьев, Д.Б.Эльконин, Е.Т.Соколова, А.Б.Орлов, М.И.Лисина, В.С.Мухина ва бошқалар кўплаб илмий тадқиқот ишларини олиб борганлар. Аммо, олиб борилган тадқиқотлардан маълумки, мактабгача ёшдаги болалар коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг психологик компонентлари алоҳида тадқиқ этилмаган.
Шахс хусусиятларининг шаклланишини ўрганишга бағишлаган адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, болаларнинг таълим–тарбия жараёни, уларнинг баркамол инсон сифатида шаклланиши масаласи бир неча асрлар давомида хорижий мамлакатлар ва юртимизнинг буюк алломалари диққат марказида турган. Чунончи, Шарқ мутафаккирларидан Муҳаммад Ибн Мусо Ал-Хоразмий (783-850), Абу Наср Форобий (870-950), Абу Райҳон Беруний (973-1048), Абу Али ибн Сино (980-1037), Алишер Навоий (1441-1501), Абдулла Авлоний (1878-1934) ва бошқалар болаларни тарбиялаш муаммосига ўзларининг диққат–эътиборини қаратганлар ва ўзларидан кейинги, яъни бугунги кун авлодларига бебаҳо фикрларни мерос қилиб қолдирганлар.
Абу Наср Форобий , Абу Райҳон Беруний , Абу Али Ибн Сино , Юсуф Хос Хожиб, Алишер Навоий, Имом ал –Бухорий, Имом ат – Термизий, асарларида кишилар ўртасидаги муомала – муносабат, инсоний фазилатлар ифодаланган. Алишер Навоий ўзининг «Маҳбуб ул – қулуб» асарида таълим-тарбия берувчилар фаолиятидаги тафовутлар, уларнинг турли мазмунидаги натижаларини илмий тарзда асослаб беради.
Абдулла Авлоний ўзининг «Биринчи муаллим » китобида болаларнинг баркамол инсон сифатида тарбиялашда уларнинг ёшига, кобилиятига мос равишда таълим-тарбия ишлари олиб борилиши зарур деб- ўқтиради. У ўзининг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» асарида самимият, инсонийлик, инсоний фазилатлар, ҳурмат, иффат, эътиқод, адолат, сабр каби шахс сифатлари ҳақида мулоҳаза юритади.
Саййид Муҳаммад ибн Саййид Бахоуддин Нақшбандийнинг таълим–тарбия ҳақидаги фикр–мулоҳазалари ва панду–насиҳатлари ғоят қимматлидир. У баркамол инсонни тарбиялашни, дастлаб одобдан бошланишини таъкидлаб, шундай деган эди. “Адаб ҳулқини чиройли қилиш, сўз ва феълни соз қилишдир”. “Адаб сақлаш–муҳаббат самараси, яна муҳаббат дарахтининг уруғи ҳамдир”. Агар адабдан озгина нуқсонга йўл қўйсанг ҳам, нимаики қилмагин, беадаблик кўринади. Одам ўзини бир хил сифат ва кўринишда олиб юриши лозим, токи одамларда унга тасарруф (таъсир қилиш) таъмаси пайдо бўлмаган бўлсин. Нақшбандий дўстлик ва ўртоқликка катта эътибор берган ва агар дўст айбига боқсангиз, дўстсиз қоласиз, ҳеч ким дунёда беайб эмас, деган пурҳикмат сатрларни қолдириб кетган.
Шарқ мутафаккирлари ўз замонасидаёқ бола тарбиясининг ижтимоий вазият билан боғлиқ эканлигини, бу вазиятни ўзгартирилиши унинг тарбиясига таъсир қилиши табиийдир - деган хулосага келишган.
Форобийнинг таъкидлашича - “Ҳар бир шахс муносиб одам, унга таълим ва тарбия зарурдир. У таълим орқали назарий камолотга эришади, тарбия орқали эса, кишилар билан мулоқотнинг қадр-қимматини ва амалий фаолиятни ўрганади” - деган. Форобий болаларнинг феъл–атворига қараб тарбия жараёнида “қаттиқ” ёки “юмшоқ” усуллардан фойдаланиш керак, деб ҳисоблаган.
Шахснинг шаклланиши, унинг ижтимоийлашуви, хулқ-атвори хусусида Ўзбекистон олимларининг тадқиқотлари ҳам алоҳида ўрин тутади. Психология фанлари докторлари, профессорлар Г.Б.Шоумаров, Э.Ғозиев, В.А.Токарева, В.М.Каримованинг, Р.И.Суннатова тадқиқотларида шахснинг шаклланишида ижтимоий муҳит, оила ва оилавий муносабатлар муҳити, шахснинг ижтимоийлашуви масалалари атрофлича ёритиб берилади. Шунингдек, А.Файзуллаев, Ш.Р.Баратов, А.Жабборов, Б.М.Умаров, М.Расулова каби тадқиқотчиларнинг илмий изланишларида шахс хулқ-атвори, шахс сифатида шаклланишдаги ижтимоий-психологик омиллар ва шахслараро муносабатлар психологияси масалалари илмий таҳлил қилишга ҳаракат қилинади.
Кўплаб олимларнинг таъкидлашларича (М. Давлетшин, Э. Ғозиев, Б. Қодиров, Ғ. Шоумаров, В. Каримова ва б.қ.), боланинг шахс сифатида шаклланиши ва ижтимоийлашуви жараёнида мактабгача тарбия масканлари, мактабнинг роли ва аҳамияти ҳам бор. Шу билан бир қаторда боланинг шахс сифатида шаклланишида оиланинг ўрни ҳам беқиёсдир. Махсус тарбия масканлари олдида оиладаги ижтимоийлашувнинг афзаллиги шундаки, оиладаги барча ўзрао муносабатлар табиий муҳитда, инсоний муносабатлар тамойилига асосланиб амалга оширилади.
Республикамиздаги бир қатор илмий изланишлар педагогик психологик тадқиқотларга йўналтирилган бўлиб, уларда таълим жараёнининг турли томонлари ўрганилган. Бу борада Ш.Б. Сапаров , А.Х. Убайдуллаев, Х.А. Рухиева, А.М. Машкуров, Э.А. Хидиров, Б.Т. Гаппиров, Б.Э. Ўтанов, И.Б. Шуванов, Н.Ш. Азимов, Н.М. Мажидов, Т.М.Адизова, С. Х Жалилова, Ш.В.Азизова, М. Давлетшин, Г.Б.Шоумаров, Э.Ғозиев, В.А.Токарева, В.М.Каримованинг, Р.И.Суннатова А.Файзуллаев, Ш.Р.Баратов, А.М.Жабборов, Б.М.Умаров, М.Расулова, Л.С.Бекназарова каби бир қатор тадқиқотчиларнинг ишларини келтириб ўтиш мумкин.

Download 394.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling