Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Маркетинг тадқиқотлари ўтказиш усуллари ва босқичлари


Download 390.74 Kb.
bet37/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

2. Маркетинг тадқиқотлари ўтказиш усуллари ва босқичлари.
Маркетинг тадқиқотларини ўтказиш асосан беш босқичдан иборат бўлади. Қуйидаги 1-чизмада маркетинг тадқиқотлари ўтказишнинг ана шу беш босқичи келтирилади.

1-чизма. Маркетинг тадқиқотлари ўтказиш босқичлари


Маркетинг тадқиқотлари маркетинг қарорлари қабул қилишга йўлдош бўлган ноаниқликни камайтириш мақсадида маълумотлар йиғиш, уларга ишлов бериш ва уларни таҳлил қилишдан иборатдир.
Маркетинг тадқиқотлари уч хил бўлади:

  • бошланғич маркетинг тадқиқотлари (гипотеза тузишга ёрдам берадиган бошланғич ахборотни тўплаш амалга оширилади);

  • тавсифий маркетинг тадқиқотлари (у ёки бу фактлар ёки воқеалар қайд этилади);

  • таҳлилий маркетинг тадқиқотлари (сабабий боғланишлар ҳақидаги гипотезаларни текшириш амалга оширилади).

Маркетинг тадқиқотларининг вазифалари турлича бўлиши мумкин. Амалда қуйидаги вазифалар айниқса кўп белгиланади:

  • корхонанинг бозордаги имкониятларига баҳо бериш;

  • бозор улушини таҳлил қилиш;

  • бозор кўрсаткичларини ўрганиш;

  • сотувлар таҳлили;

  • амалий фаоллик омилларини ўрганиш;

  • потенциал истеъмолчиларни топиш, уларнинг эҳтиёжларини, мавжуд ва бўлғуси талабни аниқлаш;

  • мақсадли бозор устидан жорий кузатувлар олиб бориш;

  • бозор ривожланишининг узоқ муддатли тенденцияларини прогнозлаштириш;

  • рақиблар фаолиятини ўрганиш;

  • таклиф қилинаётган хизматлардан мижозларнинг қониқиш даражасини таҳлил қилиш.

Маркетинг тадқиқотлари вазият таҳлилини амалга оширишда айниқса муҳим рол ўйнайди. Вазиятни ўрганиш корхонада ўз-ўзини таҳлил ва хо жалик фаолияти натижаларини мустақил назорат қилиш ва маркетингни бошқаришнинг таъсирчан усули ҳисобланади. Вазият таҳлилининг мақсади – корхонанинг таҳлил ўтказилаётган пайтдаги ҳолати хусусиятларини раҳбарият ва мутахассисларга кўрсатиб бериш. Самарали амалга оширилган вазият таҳлили ҳатто гуллаб яшнаётган фирма раҳбариятига ҳам иллюзиялардан ҳалос бўлиш ва амалдаги вазиятга теран кўз билан қараш, корхонани ривожлантиришнинг янги, янада истиқболли йўналишларини белгилаш имконини беради.



Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling