Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


- Мавзу. Мижозларнинг узоқ муддатли содиқлигини таъминлаш


Download 390.74 Kb.
bet39/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

5 - Мавзу. Мижозларнинг узоқ муддатли содиқлигини таъминлаш.
РЕЖА:
1. Мижозларнинг узоқ муддатли содиқлигини таъминлашда шоппинг ва таърифлар.
2. Мижозларнинг узоқ муддатли содиқлигини таъминлашда савдо ходимларини вазифалари.
3. Мижозларга хизмат кўрсатиш қоидалари.


1. Мижозларнинг узоқ муддатли содиқлигини таъминлашда шоппинг ва таърифлар.
Товар сотиб олиш жараёни харидорларнинг психологик стереотипларига боғлиқ бўлади. Бир ҳил буюмлар режалаштирилмасдан тўсатдан сотиб олинади, бошқалари эса яхшилаб ушбу буюм тўғрисида ахборотлар ўрганилиб сўнг сотиб олинади. Дўкондаги истеъмолчилар учун сотиб олиш жараёни хар ҳил тарзда бўлиши мумкин экан.
Шоппинг айримларга дўконга ўртоқлари ёки дугонаси билан бирга бориб айланиб охирги янгиликларни мухокама этиш бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда товар сотиб олиш режалаштирилмаган бўлади, бунда товарни сотиб олиш жиддий ўйланмайди. Бундай савдо жараёнида импулсив яъни тезкор харид амалга оширилиши мумкин. Харидни амалга ошириш кўпроқ сотувчиларни мижозларга бўлган муомиласига, харидни амалга оширишга ишонтириш қобилиятига ва товарни қандай жойлаштирилганига боғлиқ бўлади.
Дўконларда олиб борилган кузатишлар шуни кўрсатадики,
Кассада ким кўпроқ пул қолдиради деган саволга аёл боласи билан, аёл бир ўзи, аёл дугонаси билан ва аёл эркак билан дўконга келганда аёл эркак билан келганда кўпроқ пул ташлаб кетилар экан.
Шоппинг бу ўзини “мен” тушунчасини кўрсатишдир. Инсоннинг нимани қаерда сотиб олишига қараб атрофдагилар уни хоҳишлари ва характери тўғрисида хулоса чиқаришлари мумкин.
Сотувчилар ўзининг сотаётган товари тўғрисида, товарни ишлаб чиқарган бренд тўғрисида кўпроқ маълумотларга эга бўлиши керак.
Сотувчилар ҳаридорларга товар тўғрисида бор ахборотни айтиб бериши керак бўлади.
Шоппинг яна ўз ўзига совға қилиш демакдир. Инсонлар бир бирини жуда кам мақташади ва ҳурсанд қилишади. Шу сабабли кўпчилик инсонлар ўзини ҳурсанд қилиш мақсадида ўзларига янги буюмлар сотиб олишади.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling