Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Download 390.74 Kb.
bet47/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

Лицензион келишув (шартномаси) 
Компанияларнинг номоддий активларидан фойдаланиш учун тўланган тўловга роялти (Royalty) деб аталади. Масалан, хорижий фирманинг (лицензор) савдо белгисидан, автор хуқуқидан, патентларидан фойдаланувчиларга лицензи (the licensee) деб аталади. Бошқа турдаги экспорт хужжатларидан хам маълум муддат давомида шартнома асосида фойдаланишга лицензион шартнома (licensing agreement) деб аталади. АҚШнинг ички даромад хисоб-китоб хизмати маркази номоддий активларни қуйидаги бешта гурухга ажратган:
Патентлар, инновациялар, процесс, нау-хау ва белгилар;
Санъат, мусиқа, ёзувчилик сохасидаги авторлик хуқуқлари;
Савдо белгилари, бренд ва фирма имиджи;
Лицензион ва франчайзинг шартномалари;
Дастурлар, процедура ва системалар.
Одатда, лицензион шартномани имзоловчи икки томоннинг бири техник маълумот ва фойдаланиш хуқуқи бўйича ёрдам кўрсатиб борса, иккинчи томон шартномага мувофиқ лицензион хуқуқдан самарали фойдаланиш ва компенсация тўловини тўлаб бориш мажбуриятини олади.
Лицензион шартноманинг асосий мотивлари. Баъзида маълум бир вақт давомида компаниянинг умумий ишлаб чиқарилган махсулотининг бир қисмига янги махсулот ва жараён тури таъсир этиб боради. Умумий савдо тушуми хорижий бозорда ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқни ташкил этиш учун етарлича кафолат бўлмаслиги мумкин. Аллақачон хорижий бозорга кириб бўлган компания учун янги махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш кам харажатли бўлиб, уни хорижий бозорда бошқа рақобатчилардан бирмунча устунлигини англатади. Лицензион шартномани таклиф этувчи компания (лицензор) учун бундай хамкорлик хорижий бозорга сармоя киритиб, ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги хавф-хатарни бартараф этади. Лицензи учун эса янги махсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан кўра бу шартномадан фойдаланиш унга анча фойдали бўлади.
Айниқса технология тобора янгиланиб бораётган индустриал давлатларда компаниялар одатда хар бир яратилган янги махсулот учун ўзаро рақобатлашмай, балки улар махсулот модификациясига таъсир этувчи технологияларни айрбошлаш билан машғул бўладилар. Бундай айрбошлаш келишувлари крос-лицензион (cross-licensing) шартномаси дейилади. Масалан, АҚШнинг DBStar хамда Франциянинг Transtar компьютер қисмларини ишлаб чиқарувчи компаниялар ўзаро технология алмашинувини жорий этиб, крос-лицензион шартнома имзолаганлар. Натижада бири Шимолий Америка бозорида ўз махсулотини сотса, иккинчиси Европа бозорида ўз махсулотини сотишни келишиб олганлар.
Лицензион тўловлар. Лицензион шартнома учун тўланадиган сумма ва тўлов турлари ўзаро келишувга қараб ўзгариб боради. Хар бир шартнома ўз хусусиятлари ва талабларини эътиборга олинган холда тузилади. Қуйидаги чизмада эса тўлов миқдорини белгилаб берувчи асосий факторлар акс эттирилган. Чизманинг юқори-чап қисмида лицензион тўлов қийматига таъсир этувчи келишувга хос факторлар кўрсатилган. Масалан, лицензион хуқуқдан фойдаланувчининг умумий сотув хажми катта бўлса, шунга яраша тўлов қиймати хам юқори бўлади. Чизманинг юқори-ўнг қисмида эса тўлов қийматига таъсир этувчи атроф-мухитга хос факторлар акс эттирилган. Масалан, агар хукумат лицензион тўловга оид юқори чегара (чекловлар) ўрнатган бўлса, ёки худди шу технология учун лицензион хуқуқни таклиф этувчилар жуда кўп бўлса, у холда лицензион тўлов хам камроқ бўлади. Шартномага кўра икки томон учун ўзаро тўлов миқдори ва турини келишиб олиш мураккаб жараён бўлгани сабабли, чизманинг қуйи қисмида уларнинг савдолашишдаги хохиши ва имкониятлари кўрсатилган. 
Бундан ташқари, лицензион шартномага кўра ижарага берилаётган технология ва нау-хаулар маънавий эскирган ёки янги бўлиб, лицензорнинг мамлакатида хали фойдаланилаётган хам бўлиши мумкин. Масалан, Краун Корк компанияси қадоқловчи идишларнинг янги турини ишлаб чиқарувчи замонавий технологияга эга бўлмагунча, эски технологиядан фойдаланишни давом эттирган. Кейинчалик янги замонавий технологияни ўзлаштирганидан сўнг, эскиларини ривожланаётган давлатлардаги команияларга лицензион шартнома асосида тақдим этган. Кўпгина компаниялар эса хорижий бозорларда ўз махсулотларини сотилишини таъминлаб бориш мақсадида хали оммавийлашмаган янги технологиялардан фойдаланиш хуқуқини хам лицензион шартнома асосида берадилар. Бир тарафдан бундай янги технология лицензион хуқуқини олувчи учун ўз фаолиятини ривожлантиришда жуда катта ахамият касб этса, бошқа тарафдан хали оммавийлашмагани учун бозорда номаълум қийматга эга бўлиши билан таърифланади. 

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling