Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Бозорни тадқиқ қилиш йўналишлари ва сиғимини аниқлаш методикаси


Download 390.74 Kb.
bet55/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

2. Бозорни тадқиқ қилиш йўналишлари ва сиғимини аниқлаш методикаси


Бозорни маркетинг нуқтаи назаридан ўрганиш ўз олдига компаниялар, фирма (корхона) товарларини самарали сотиш имконини, унинг кенгайиши учун янги сегментлар, сифатини яхшилаш, захиралар ва янги товарлар яратишни, истеъмолчилар талабини қондириш ва юқори фойда олишни мақсад қилиб қўяди. Бу мақсадни амалга ошириш учун чуқур маркетинг тадқиқотлари амалга оширилади. Бозорни маркетинг нуқтаи назаридан тадқиқ қилишнинг вазифаси-ишлаб чиқариш ва унда чиқадиган товарларнинг бозор ва истеъмолчининг юқори талабларига мослаштиришдан иборат. Бу нарса фирманинг юқори рентабелли, рақобатга бардошли фаолияти асосида амалга ошиши керак.
Бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик ва товарларнинг марказий таъминоти шароитида бозорни ўрганиш моҳияти ўз маъносини йўқотади.
Эркин бозор муносабатларининг ривожланиши билан ишлаб чиқарувчилар кенг бозор изланишлари орқали ўз маҳсулотларини сотишни таъминлайди, унинг натижалари ишлаб чиқариш ва сотиш дастури тузишда асосий манба сифатида фойдаланилади. Бозорни ўрганиш потенциал истеъмолчилар эҳтиёжларини, уларнинг товарларга бўлган талабларини, талаб мотивини аниқлашга имконият беради, бу нарсалар эса корхоналар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришда катта роль ўйнайди. Харидорларнинг истеъмол қилиш технологиясини, ишлаб чиқарувчи тармоқларининг ривожланиш тенденцияларини таҳлил қилиш, келажакдаги эҳтиёжни прогнозлаш ва бозорга янги турдаги маҳсулот таклиф қилиш имконини беради. Бу тадбирлар сотиш ҳажмининг ортишига ва бозорнинг катта улушига эгалик қилишига ёрдам беради.
Бозор тадқиқотининг асосий усули - бозорни сегментлаш асосида мунтазам таҳлил қилишдир. Маркетинг қарорларини қабул қилишда керакли самара ва исталган натижага эришишда аҳамиятлидир. Бозорни ўрганиш натижасида: миқдорий - бозор сиғими, бозорда фирманинг иши ва унинг рақобатчилари ҳақида ва сифат характеридаги ахборот - бозор структураси; сотилаётган маҳсулотнинг эҳтиёжларга, алоҳида истеъмолчилар ўлчамларига мос келиш даражаси; уларнинг сифат, тип, турларига қўйиладиган талаблари; истеъмолчилар фойдаланадиган моддий ресурслар ҳақидаги ахборотлар олинади. Тадқиқот ўрганиш самарадорлигини таъминлаш бир қатор тадбирларни амалга ошириш: талаб қилинадиган ахборотларни аниқлашда муҳимлигини баҳолаш; ахборот йиғиш манбаларини ва таҳлил усулларини танлаш; ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш, такомиллаштириш йўлларини излаш; изланиш ва унинг натижалари самарадорлигини назорат қилишдан иборат бўлади. Ахборотларнинг объективлиги ва аниқлиги маркетинг самарадорлигини аниқлайди. Шунинг учун ҳам машҳур фирмалар барча мамлакат ва бозорларда ахборот тизимлари ташкил қилади. Бу ўринда Япон фирмаси "Мицубиси"нинг ахборотлар тармоғини мисол қилсак бўлади у-14 минг мутахассис, 120 дан кўп чет эл ва 60 япон идораларидан иборат.
Маркетинг тамойили асосида ишловчи етакчи фирмалар (компаниялар)нинг тажрибаси шуни кўрсатадики, тадқиқот ишларининг самарадорлиги:

  1. бозор сиғимини аниқлаш, бозор "овқати" (озиғи) ни топиш;

  2. харидорлар амалиётини, мотивларини, уларнинг ҳулқ-атворларини тақлил қилиш;

  3. сотишнинг умумий шартларини таҳлил қилиш ва уни прогнозлаш;

  4. рақобатчиларни, улар стратегияси ва тактикасини ўрганиш;

  5. бозордаги рақобатнинг ўзини таҳлил қилиш сингари йўналишлар бўйича олиб борилганда ошади.

Бозор ўлчамларини аниқлаш фирма ўзининг ҳар бир товари учун бозорнинг айнан қайси қисмини эгаллаганлигини аниқлашга ёрдам беради. Бу товар ассортименти ва сотиш дастурини режалаштиришда қўл келади. Амалга оширилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, алоҳида товарлар бозори кучсиз рақобатнинг мавжудлиги билан фарқланиши мумкин. Лекин бу нарса фирма рақобатчилари фаолиятини ўрганишнинг ҳожати йўқ, дегани эмас.
Тадқиқотлар:

  1. мамлакат бозорида товарларни сотувчи компаниялар фаолиятини ўрганиш учун;

  2. ишлаб чиқаришни талабга эга бўлган маҳсулотни ишлаб чиқаришга ўзгартириш учун;

  3. янги маҳсулот, бошқаришнинг янги методларига ўтиш билан рақобатчилар курашининг кўчайиш эҳтимоли учун;

  4. ташқи бозордаги рақобатчилар фаолиятини таҳлил қилиш учун зарурдир.

Маркетинг фаолиятининг муҳим объекти - фирма учун энг муҳими, бозорларни аниқлашдан иборат. Алоҳида товарлар ва товар гуруҳлари, алоҳида минтақалар ва мамлакатлар, ички ва ташқи бозорлар, капитал, иш кучи, қимматбаҳо қоғозлар, харидорлар ва сотувчилар бозорлари мавжуд. Улар орасида энг муҳими ташқи ва ички бозорлардир. Ички бозор - бир мамлакат чегарасидаги товар муомаласини ўз ичига олса, ташқи бозор - миллий давлат чегаралари ортидаги товар муомаласи йиғиндисидир. Ички бозор иштирокчилари маҳаллий ва чет эл фирмалари, корхона ва ташкилотлар; ташқи бозор иштирокчилари алоҳида мамлакатлар миллий чегарасидан ташқарига чиқадиган товар муомаласида иштирок этадиган корхона ташкилот, фирмалардир, яъни бу бозор маълум бир мамлакатга нисбатангина ташқи ҳисобланади. Ички ва ташқи бозоларнинг ривожланиш даражаси, улар конъюнктураси ва сиғимига боғлиқ бўлади. Маълумки, конъюнктура - маълум даврдаги баҳо даражаси шароитидаги талаб ва таклиф нисбатидир.
Бозор конъюнктурасини ва унинг истиқболларини етарлича ҳисобга олмаслик, корхоналар учун инқироз, зарар, синишга айланиши мумкин. Етарлича миқдордаги буюртманинг йўқлиги сабабли "Конкорд" дастури бўйича самолёт ишлаб чиқариш тўхтаб қолди, бундаги илмий-изланиш, тажриба-конструкторлик ишлари учун 2,5 миллиард доллардан кўп маблағ сарфланган. Бозор конъюнктураси бир-бири билан узвий ўзаро алоқадорликда бўлган ва унга бир вақтда таъсир қилувчи иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий-техник омилларга боғлиқ бўлади, бу омиллар конъюнктурани тўлдириши, кўчайтириши ёки, аксинча, сусайтириши мумкин. Бозор конъюнктурасига иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш илмий-техника тараққиёти, капитал ва ишлаб чиқаришнинг марказлашуви, инфляция, иқтисоднинг ҳарбийлашуви орқали таъсир ўтказиш мумкин.
Омилларнинг бир қисми доимий эмас, шунинг учун конъюнктурага эпизодик таъсир ўтказади. Бундай омилларга: ижтимоий омиллар, жумладан, иш ташлаш, байкотлар, табиий офатлар, беқарор сиёсий ҳолат ва бошқалар киради. Коньюктура ҳосил қилувчи омиллар сони маълум бозорлар шартлари ва хусусиятларига боғлиқ равишда ўзгаради. Уларнинг конъюнктурага ўтказадиган таъсир кучи ҳам ўзгарувчандир. Биргина омил турли шароит ва вақт оралиғида маълум бозор ва унинг алоҳида секторларига турлича таъсир қилади.
Мана шу сабабдан конъюнктурани ўрганиш фақат муҳим ва керакли бўлмай, балки мураккаб ҳамдир. Бу иш турли усулларда ўз кучлари ва воситачи ихтисослашган фирма ва ташкилотлар орқали амалга оширилади. Бу фаолият натижалари мос келувчи даврдаги конъюнктура ҳолати сифатида расмийлаштирилади. Конъюнктура ҳолатининг комплекс тавсифномаси унда ўз аксини топади, асосий йўналишлар, прогноз ва унинг ривожланиши таъкидланади. Конъюнктурани тадқиқ қилиш бозорнинг товар билан тўйиниши иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш билан якунланиши керак. Бозорнинг туридан қатъи назар, иқтисодий самарадорлик натижалар ва харажатлар нисбати билан аниқланади. Экспортнинг иқтисодий самарадорлиги деганда, Э - соф валюта тушумининг (ташқи бозордаги экспорт операциясига қилинган харажатларни валютада чиқариб ташлангандан кейинги реализация валюта баҳосининг) мамлакатда ишлатилаётган товарни ишлаб чиқариш ва ташиш харажатлари ўртасидаги нисбат Ээ тушунилади, у коэффициент (Кэ) кўринишида ифодаланади:

Бозор сиғими берилган баҳо шароитида маълум давр мобайнида бозорда сотилиши мумкин бўлган товар ва хизматларнинг умумий ҳажмини ифодалайди ва қуйидагича аниқланади:

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling