Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Download 390.74 Kb.
bet56/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

Ер= П * Рн - Рэ
бунда, Ер - бозор сиғими;
П - ишлаб чиқариш томонидан бозорга таклиф қилинган товарлар ва хизматларнинг умумий ҳажми;
Рн - импорт ҳажми;
Рэ - экспорт ҳажми.
Ички бозор сиғимини ҳисоблашда бошқа омиллар: тўлов қобилиятига эга талаб, йил бошидаги товар заҳиралари қолдиғи, товарлар бозорининг умуман (рақобатчилар товарлари билан ҳам) тўйинганлиги, киши бошига ўртача истеъмол, корхоналар, ташкилотлар эҳтиёжлари ҳам ҳисобга олинади.
Миллий иқтисодиёт айрим тармоқларининг ривожланиш тенденцияларини, шуниндек, уларнинг техник ва технологик ривожланиш даражаси ташқи фирмалар, давлат ва тадбиркорлар томонидан амалга ошириладиган инвестицияларини ҳам, эътиборга олиш керак. Муаммони нисбатан кенг, ҳар томонлама ва комплекс ўрганиш керак.
Фирма ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, ўз товарларининг бозордаги улушининг ортишига ҳаракат қилиши керак. Бу нарса шу бозордаги етакчиликка эришишнинг асосий омилидир. Лекин бунда бозордаги улушнинг ортиши билан корхоналар оладиган фойда ўртасида узвий алоқадорлик қонунияти мавжуд. Мазкур масалани амалга ошириш учун баҳонинг пасайиши, товар сифатининг ортиши, янги товарларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, рекламани кенгайтириш, умуман фирма "имиджи"ни оширишга йўналтирилган маркетинг фаолиятини кўчайтириш керак.
Алоҳида товарлар бўйича бозор улушини ҳисоблаш формуласи:
дир.
бу ерда: qa - товар улуши;
Ка - товарнинг рақобатга лаёқати;
m - талаб ва таклиф орасидаги нисбат кўрсаткич;
bi - товар етказиб берувчининг обрўси кўрсаткичи;
ba - рақобатчи фирма обрўси кўрсаткичи.
Маркетинг фаолиятининг муҳим вазифаси - фирма имкониятларининг бозордаги улушини аста-секин ортишига йўналтириш ва тадбирлар ишлаб чиқишдир. Бу нарса чуқур илмий изланишлар ўтказишни, бозор "нишаси"ни аниқлашни талаб қилади. Бозор "нишаси" бозорнинг шундай сегментики, бу ерда товар реализацияси учун энг яхши шароитлар ва шу фирма иши учун қулайликлар мавжуд бўлади. Бу ишни амалга оширишда бозорни сегментлаш алоҳида аҳамият касб этади.



Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling