Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Халқаро миқёсда шартнома тузишни бошқариш


Download 390.74 Kb.
bet52/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

Халқаро миқёсда шартнома тузишни бошқариш.
Хамкорлик шартномасини тузишдан олдин хорижий компания халқаро бизнесда фаолият юритишда ўзи учун муносиб партнер излаши лозим бўлади. Бунда хамкорлик қилувчи компания шартнома имзолашдан олдин салохиятли шериги хақида барча маълумотга (молиявий қобилияти, бозордаги мавқеи, хамкорликдаги тажрибаси ва бошқалар) эги бўлиши керак. Маълумот излашда компания оммавий ахборот воситаларидан, маркетинг тадқиқот натижаларидан, корхона хисоботи ва ташқи эксперт фикрларидан фойдаланиши мумкин. Шунингдек, компания ўзига хамкор танлашида ривожланган давлатларда кенг оммавий тусга кирган “ишончлилик тарихи” (credit history) қайдномасига мурожаат этадилар. Бу қайдномага мувофиқ хар бир компания ўзи учун шахсий рейтинг баллига эга бўлади. Кўрсаткич қанчалик юқори бўлса, компания фаолияти шунчалик самарали ва ишончли бўлади, ва аксинча. Томонлар ўртасида бир-бирларига нисбатан ишончсизлик муносабати вужудга келса, у холда хамкорлик шартномасида қатъий шартлар акс эттирилади. Бундай шартлар асосан қуйдагилардан иборат бўлиши мумкин:

  • Агар томонлар ўз мажбуриятларини бузсалар келишув бекор қилиниши;

  • Хамкорликдаги ягона сифат назоратини ўрнатилиши;

  • Активлардан фойдаланишда жўғрофий чекловлар белгиланиши;

  • Хамкорлик фаолияти бошқарувида томонларнинг улушлари аниқ кўрсатилиши;

  • Томонларнинг келажакдаги сармоя улушлари қандай белгиланиши;

  • Хамкорлик келишуви натижасида вужудга келган актив ва капитални томонлар ўртасида қандай тақсимланиш каби шартлар акс эттирилади.

Маълумки, хамкорлик шартномасини муддатидан илгари бузилиши икки томон учун хам қимматга тушади. Шунинг учун томонлар келишмовчиликларни иложи борича ўзаро хал этишлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Назорат саволлари

  1. Компанияларни хамкорлик келишувига ундовчи халқаро бизнес фаолиятига хос қандай мотивлар мавжуд?

  2. Халқаро миқёсда хамкорлик келишувини амалга оширишнинг зарурати ва мохияти нимадан иборат?

  3. Компаниялар халқаро миқёсда фаолият олиб боришларида хамкорлик келишувларининг қандай шакллари мавжуд?

  4. Лицензион тўловлар ва роялти деганда нимани тушунасиз?


Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling