Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Download 390.74 Kb.
|
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ
Френчайзинг шартномалари.
Франчайзинг шартномаси бу хамкорлик келишувининг шундай усулики, бунда франшизер (Franchiser) деб аталувчи бир томон франшизе (Franchisee) номи билан аталувчи иккинчи томонга ўзининг фирма белгисидан (трайдмарк) фойдаланиш хуқуқини беради. Бу франшизе учун салмоқли номоддий актив хисобланади. Бунга қўшимча равишда франшизер узоқ муддат давомида ўз хамкорига (партнер) хўжалик операцияларини амалга ошириш учун ярим тайёр махсулот товарлари, бутловчи қисмлар, технологиялар билан таъминлаб, бошқарув хизматларини кўрсатиш билан мунтазам тарзда ёрдам беради. Жумладан, Domino’s Pizza компанияси франшизега ўзининг савдо белгисини (гудвил) тақдим этиши билан бирга бизнесни бошлаш учун зарур бўлган бошқарув ходимлар малакасини ошириш, ресторанни жихозлаш ва маъқул жой танлаш каби ёрдамни хам кўрсатган. Умуман олганда, франшизер ва франшизе худди вертикал интеграциялашган компаниялар сингари фаолият юритишади. Яъни, томонлар ўзаро боғланган бўлиб провардида истеъмолчига етиб борувчи махсулотнинг ишлаб чиқарилиш занжирида қатнашадилар. Франчайзинг шартномаларини тарихий вужудга келиши аслида Англия қироли Джон тарафидан солиқ йиғимлари учун франчайзинглар тақдим этиши билан боғланади. 18 аср даврида Немис пиво ишлаб чиқарувчилари дистрибюторлик фаолияти билан шуғулланишлари учун пиво сотиш масканларидан франчайзинг асосида фойдаланганлар. Хозирги кунга келиб, АҚШда франчайзинг билан шуғулланувчилар кенг тарқалган бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи франшизор сифатида халқаро бизнесда фаолият олиб борадилар. АҚШнинг озиқ-овқат хамда хизмат кўрсатиш бозори аллақачон тўйингани учун у ердаги халқаро миқёсда фаолият юритувчи франшизорлар хорижий бозорларда кўпроқ муваффақият қозонишмоқда. Яъни АҚШ компаниялари махаллий бозордан кўра хорижда кўпроқ ўсиш ва даромадга эришмоқдалар. Франчайзингни ташкил этиш. Франчайзинг келишувлари асосан хорижий давлатдаги компания (одатда махаллий компания) билан хамкорликда тузилиб, ўша давлат худудида ёки минтақада бош франшизе учун субфраншизелар (шўъба франшизе) ташкил этиш хуқуқини хам беради. Субфраншизелар роялти бадалларини бош франшизега ўтказадилар, у эса бадалнинг белгиланган фоизини франшизорга ўтказиб беради. McDonald’s компанияси хорижий давлатларда ўзининг франчайзинг фаолиятини шундай усулда олиб боради. Баъзи холларда франшизер хорижий бозорларга бевосита якка шахс франшизелар орқали кириб боради. Агарда франшизер хорижий давлатдаги ахоли ўртасида унча таниқли бўлмаса, уларни якка франшизе сифатида сармоя қўшишларига ишонтириш анча қийин бўлади. Ахоли эса кўпинча халқаро миқёсда таниқли бўлган франчайзинг компаниялари билан битим тузишни хохлайдилар. Чунки бундай франшизорнинг обрў-эътибори ва махсулотининг сифати мижозларни жалб этишда кафолат бўлиб хисобланади. Операция олиб боришни модификациялаш. Франшизелар учун бизнесни ташкил этишда мақбул жой танлаш мураккаб жараён бўлиши мумкин. Таъминотчиларни излаш эса қўшимча қийинчилик ва харажат талаб этади. Масалан, McDonald’s компанияси гамбургер учун махсус нон ишлаб чиқариш заводини Буюк Британияда қурган бўлса, Тайланддаги фермерларга картошка етиштиришни ривожлантириш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатган. Франчайзинг операцияларини халқаро миқёсда кенгайиши ва самарали фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи яна бир муаммо хукуматнинг меъёрий-хуқуқий чекловларидир. Франчайзинг операцияларини халқаро миқёсда муваффақиятсизликка учраши кўпинча франшизорнинг миллий бозорда етарлича ривожланмаганлиги учун юз беради. Франшизор хорижий бозорга киришидан олдин етарлича пул маблағи ва бошқарув малакасига эга бўлиши лозим. Лекин, Буюк Британиядаги Burger King, Австралиядаги Wendy’s ва Япониядаги Long John Silver’s франшизе компанияларининг муваффақиятсизлиги каби асосий франшизор компания миллий миқёсда самарали фаолият кўрсатсада хорижий бозорда кўп қийинчиликларга учраши мумкин. Махаллий миқёсда фаолият юритувчи франшизерларнинг муваффақияти асосан уч омилга боғлиқ: махсулот ва хизматни стандартлаштириш; реклама орқали танилиш; ва харажатнинг самарали назоратидир. Хорижий давлатларга кириб боришда эса франшизорлар бу омиллардан фойдаланишда қийинчилик сезиши мумкин. Шунингдек, франшизор учун хорижий давлат шароитларига қанчалик кўп ва узоқ муддат давомида мослашиш талаб этилса, унинг бўлажак хамкори (франшизе) билан алоқаси шунчалик тор доирада бўлади. АҚШ франшизорларининг Япониядаги муваффақияти асосан у ердаги ахолининг ғарб махсулотларига бўлган иштиёқи сабаби билан белгиланади. KFC компанияси эса Японияда франчайзинг операциясини ташкил этиш учун ер майдонига бўлган ижара жуда қиммат бўлгани сабабли ўзининг жихозлари ва ресторанларини хичам қилиш мақсадида қайта модификациялади. McDonald’s компанияси араб давлатларига кириб боришида ислом шариати талабларини хисобга олиб гамбургер махсулотини халол гўштдан тайёрлашга мажбур бўлди хамда ресторанларда аёл ва эркаклар учун алохида хоначалар барпо этди. Демак, халқаро миқёсда самарали фаолият олиб бораётган франшизор компаниялар хам маълум бир маънода хорижий давлат хусусиятидан келиб чиқиб ўз операцияларини модификациялайдилар. Download 390.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling