Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Download 390.74 Kb.
|
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7 – Мавзу : Иш бозорларининг таҳлили. РЕЖА: Иш хариди турлари. Иш хариди иштирокчилари.
- 1. Иш хариди турлари. Иш хариди иштирокчилари.
Назорат ва мулохаза саволлари.
1. Товар қимматдорлиги нима? 2. Истеъмолчи эҳтиёжини қондириш нима? 3. Бизнес жараёнларининг ҳал қилувчи йўналишларини изоҳлаб беринг? 4. Маҳсулот қимматдорлигини яратиш занжири деганда нимани тушунасиз? 5. Қимматдорликларни яратиш занжирининг ўзаро боғланган стратегик фаолият турларини изоҳлаб беринг? 6. Истеъмолчиларни жалб қилиш ва ушлаб қолиш нима? 7. Навбатдан кетиб қолиш коэффициенти тушунчасини изоҳлабберинг? 8. Қулай истеъмолчи деганда нимани тушунасиз? 9. Мақсадга мувофиқ истеъмолчи таърифини беринг? 7 – Мавзу: Иш бозорларининг таҳлили. РЕЖА: Иш хариди турлари. Иш хариди иштирокчилари. Харид марказлари. Харид-таъминот жараёни ва босқичлари. Таъминотчилар (ҳамкорлар)ва уларни танлаш, ҳарид-таъминот жараёни. 1. Иш хариди турлари. Иш хариди иштирокчилари. Ўзбекистон Республикасининг 9 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунида келтирилганидек, давлат хариди – товар (иш/хизмат)ларни давлат буюртмачилари томонидан пулли асосда олиш. Электрон давлат харидлари — электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион каби махсус ахборот порталининг дастурий-техник комплекси орқали ахборот-коммуникация технологиялари воситасида давлат харидларини амалга ошириш усули. Давлат буюртмачиси эса давлат харидларини амалга оширувчи юридик шахсдир. Давлат харидларининг асосий принциплари – давлат буюртмачисининг касбий маҳорати, асосланганлик, молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлик ва самарадорлиги, очиқлик ва шаффофлик, тортишув ва холислик, мутаносиблик, давлат харидлари тизимининг ягоналиги ва яхлитлиги, коррупцияга йўл қўймаслик ҳисобланади. Бу принциплар давлат харидлари жараёнининг барча босқичларида қўлланилиши зарур. Махсус ахборот портали – операторнинг давлат харидлари ўтказилишини, давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар, давлат харидлари якунлари, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифлари ҳақидаги ахборотнинг ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборотнинг электрон шаклда жойлаштирилишини ва кўрилишини, шунингдек, электрон давлат харидлари ўтказилишини таъминловчи веб-сайт, махсус электрон платформа. Давлат харидларида махсус ахборот портали оператори қуйидаги функцияларни бажаради. Махсус ахборот портали оператори – давлат харидларининг субъектларига харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш, порталга эълонларни, буюртманомаларни ҳамда давлат харидлари ва уларнинг якунлари тўғрисидаги бошқа ахборотни жойлаштиришбилан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи махсус ваколатли юридик шахс. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органдир. Ваколатли орган давлат харидлари соҳасини давлат томонидан тартибга солишни амалга оширади. Давлат буюртмачилари 2 гуруҳга ажратилган: бюджет буюртмачилари ва корпоратив буюртмачилар. Бюджет буюртмачилари – давлат органлари, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари. Корпоратив буюртмачилар – давлат корхоналари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсларга тегишли бўлган юридик шахслар. Маълумки, давлат харидларининг буюртмачилари шартли равишда икки гуруҳга ажратилган. Булар бюджет буюртмачилари ва корпоратив буюртмачилар. Агар Сиз Бюджет буюртмачилари гуруҳига мансуб бўлсангиз, электрон давлат харидлари тизимида биржа ва Молия вазирлиги билан йўлга қўйилган ахборот алмашинуви эвазига автоматик тарзда рўйхатдан ўтказиласиз. Бюджет буюртмачиси давлат харидлари тизимида рўйхатдан ўтгандан кейин, ташкилот номига биржанинг Ҳисоб-китоб клиринг палатасида ҳисоб варақ очилади. Агар Сиз корпоратив буюртмачилар гуруҳига мансуб бўлсангиз, электрон давлат харидлари тизимида рўйхатдан ўтиш учун биржанинг расмий вебсайти - uzex.uz’га кирасиз, сайтнинг ўнг томонида баннерлар орасида “Мижозларни барча савдо платформаларида рўйхатдан ўтказиш – Бир ойна” номли суратга босиб, openid.uzex.uz сайтига ўтасиз. Биржанинг барча савдо платформаларида рўйхатдан ўтишни кўзда тутувчи бош саҳифасида “Электрон рақамли имзо билан” доирасига белги қўясиз. Давлат харидларидаги корпоратив буюртмачи танланади. “Оферта билан танишдим ва қабул қиламан” катагига белги қўясиз. Рўйхатдан ўтиш тугмасини боссангиз, кейинги саҳифада тўлдириш лозим бўлган маълумотлар очилади. Келтирилган қаторларни тўлдирасиз ва белги қўйиб, жўнатиш тугмасини босасиз. Шу билан рўйхатдан ўтиш жараёни якунланади ва Сизга Ҳисоб-китоб клиринг палатасида ҳисоб варақ очилади. Аванс тўлови бу буюртмачи ва иштирокчи томонидан киритиладиган, операторнинг воситачилик йиғимларини ва томонларнинг закалатини ўз ичига олган молиявий маблағлар суммаси. Ҳар икки тоифадаги буюртмачилар учун аванс тўлови бир хил, яъни комиссион йиғимлар 0,15 % ва лотнинг бошланғич нархидан 3 % қисмига тенг. Фарқи шундаки, корпоратив буюртмачилар комиссион йиғим ва аванс тўловини Ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги иккиламчи ҳисоб варағига, бюджет буюртмачилари эса Ҳисоб-китоб клиринг палатасининг Молия вазирлиги ғазначилигидаги махсус шахсий ҳисоб варағига ўтказади. Download 390.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling