Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Мижозларнинг узоқ муддатли содиқлигини таъминлашда савдо ходимларини вазифалари


Download 390.74 Kb.
bet40/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

2. Мижозларнинг узоқ муддатли содиқлигини таъминлашда савдо ходимларини вазифалари.
Ҳар бир замонавий дўконда савдони олиб бориш жараёни бевосита савдо ходимларининг тажрибаларига боғлиқ бўлади. Чунки қанчалик дўкон чиройли замонавий дизайнга эга бўлмасин ва у эрда бренд товарлари мерчандайзинг қоидаларига мос жойлаштирилган бўлса, агар савдо ходимлари мижозларга керакли замон талабларига мос муомилани қилмаса бунда мижозлар сони кўпаймайди. Замонавий мерчандайзерлар савдо ходимларини махсус танловлар асосида танлаб олиб уларни махсус курсларда ўқитадилар. Ҳозирги вақтда супермаркетлар ва бошқа савдо мажмуаларда жойлашган савдо дўконлари ўртасида мижозни ўзига қаратиш ва уни ушлаб қолиш бўйича рақобат кучли. Бундай рақобатда ғолиб бўлиш кўпроқ савдо дўконида ишлаётган савдо ходимларининг мижозларга ҳизмат кўрсатиш даражасига боғлиқ. Савдо ходимларининг асосий вазифалари - мижозлар тасаввурида дўкон имиджини кўтариш, мижозларни дўконга яна қайтиб келишига хохиш ўйғотиш ва дўконга келган мижозларни товар сотиб олишига ёрдам бериш.


3. Мижозларга хизмат кўрсатиш қоидалари.
Савдо ходимлари ва савдо дўконида ҳизмат кўрсатаётган барча ходимлар қаэрда бўлишига қарамасдан илтифотли ва ҳушмуомила бўлиши керак.Савдо дўконидаги барча ходимларнинг юзидан табассум аримаслиги лозим. Савдо дўконига кираётган харидорни “ҳуш келибсиз” деган ибора билан кутиб олиш лозим.Харидорлар дўконда кимга мурожат қилишига қарамасдан, барча савдо ходимлари керакли жавобни ҳушмуомиллалик билан қайтаришлари керак. Агар харидор бирор нарсани тушириб борса, ёки дўкон қўриқчисида харидорни товарга пул тўламаганликда гумони бўлса ҳам, бу вазия тни яхши муомила билан ҳал этиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Савдо ҳудудидаги ҳар бир ходим мижозга эътиборли бўлиши керак. Мижозларни ҳар бир саволига ходимлар эътибор билан эринмасдан жавоб беришлари лозим.Лекин шуни таъкидлаш керакки, айрим ҳолларда савдо ходимлари мижозларнинг кетидан юриб уларнинг жиғига тегиши мумкин. Шунинг учун ҳам савдо ходимлари мижозларнинг психологиясини яхши билиши керак.
Савдо ходими дўкондаги товарлар тўғрисида кўп маълумотларга эга бўлиши лозим ва мижозга керакли маслаҳатларни беришни билиши керак.
Кийим ва поябзал сотадиган дўконларда сотувчилар харидорларга керакли ўлчамдаги ва рангдаги моделларни тез тақдим қилишлари керак. Сотувчи агар мижоз ноҳақ бўлса ҳам уни исботлаши керак бўлмайди, чунки мижозни мустақил ва эркин шахс эканлигини ҳис этишга ёрдам бериши лозим.
Касса аппаратида ишлайдиган ходимнинг ҳам савдо дўконининг имиджини оширишда роли катта,чунки харидорнинг савдо дўкони тўғрисида тассавури ва қайтиб келишига ҳоҳиши пайдо бўлади.
Касса ходими иш жараёнида хар ҳил ҳолатларга дуч келиши мумкин. Масалан харидорлар олган товарини қайтариб беришлари мумкин ёки харидорларни олган товарларини сотиб олишга пуллари етмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда ҳам касса ходими сабрли бўлиб мижозга тушунтириши керак бўлади.
Савдо ҳудудини тозалигини сақлаш учун, дўкондаги тозаловчи ходимлар тозалаш жараёнини мижозлар дўконда бўлганида амалга оширишга мажбур бўладилар. Шунинг учун шуни унутмаслик керакки, тозалаш жараёни мижозларга халақит бермаслиги керак.
Савдо дўконида савдо ходимларини мижозлар билан ишлашини назорат қилиш учун, дўкон раҳбари ти томонидан керакли кузатишлар ўтказиб турилади.
Бу кузатувлар нотаниш инсонлар ёрдамида амалга оширилади ва аниқланган камчиликларни тез бартараф қилиш керак бўлади. Фақатгина машаққатли меҳнат туфайли савдо ходимларини керакли даражада ҳизмат кўрсатишларини таъминлаш мумкин.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling