Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Компаниянинг асосий фаолият турларига қўйидагилар киради


Download 390.74 Kb.
bet42/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

Компаниянинг асосий фаолият турларига қўйидагилар киради :
1. Материалларнинг кетма-кет келтирилиши (ички логистика).
2. Материалларни пировард маҳсулотларга айлантириш (ишчи операциялари).
3. Пировард маҳсулотларни ташиш (ташқи логистика).
4. Маркетингни амалга ошириш (маркетинг ва сотиш).
5. Сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш (сервис).
Ёрдамчи фаолият турлариги қўйидагилар киради :
1. Хом ашё материалларини харид қилиш .
2. Технологияларни ривожлантириш .
3. Инсон ресурсларини бошқариш .
4. Компаниянинг инфраструктураси .
Компаниянинг инфраструктураси ўз ичига умумий бошқариш, режалаштириш, молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби, юридик қўллаб қувватлаш, давлат муассасалари билан муносабатлар ва бошқалар киради. Компаниянинг вазифаси юқорида баён этилган занжирнинг хар бир буғинидаги ҳосил бўладаган харажатлар ва қийматларни таҳлил қилиш ва компаниянинг фаолият самарадорлигини ошириш йўлларини қидиришдан иборатдир.
Бундан ташқари компания ўз рақобатчиларнинг харажатлари самарадорлигини нархлаши ва уларни ўз кўрсаткичлари билан таққослаши лозим. Бизнес жараёнларининг ҳал қилувчи йўналишлари бўлиб қўйидагилар ҳисобланади :
1. Янги маҳсулотни сотиш жараёни. Бу жараёнга қисқа муддатларга бюджет томонидан белгиланган доираларда юқори сифатли маҳсулотни тадбиқ этиш, конструкциялаш ва ишлаб чиқариш ни бошлашга қаратилган барча фаолият киради .
2. Моддий ишлаб чиқариш захираларини бошқариш жараёни. Моддий ишлаб чиқариш захиралари, ярим фабрикатлар, пировард маҳсулотнинг бошқариш зарур бўлган жўнатмаларни таминлаш ва омбор харажатларини минималлаштиришга йўналтирилган барча фаолият турлари киради.
3. Буюртма ва пулларни кўчириш жараёни. Бу жараёнга буюрмаларни олиш, маҳсулотни ўз вақтида жўнатиш, тўловларни назарот қилишга йўналтирилган барча фаолият турлари киради.
4. Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш жараёни. Компаниянинг пировард муваффақиятига эришиш учун рақобатчи-ларнинг устунликларини излаш ва топиш дистрибьюторлар, истеъмол-чилар, товар етказиб берувчилар томонидан қийматни яратиш занжирини ўрганиш лозим. Қаттиқ рақобат шароитида кўпчилик компаниялар маълум бир дистрибьюторлар ва товар етказиб берувчилар билан доимий асосда ишлар экан, қийматни истеъмолчиларга бериш ва яратиш системасини шакллантиради.

Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling