Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш
Download 390.74 Kb.
|
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Қулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил қилиш
- Таянч иборалар.
2. Истемолчиларни жалб этиш ва ушлаб туриш
Ҳозирги вақтда компаниялар «Навбатдан кетиб қолиш» коэффициентига катта этибор беришлари зарур (уларнинг истеъмолчи-ларни йўқотиш даражаси). Бунинг учун компаниялар бу коэффициентни камайтириш учун махсус чора тадбирларни амалга ошириши керак: 1. Компания истеъмолчиларни ушлаб туриш коэффициентини аниқлаши ва ўзгартириши лозим. Даврий нашр учун (газета ёки журнал) ўқувчиларни ушлаб туриш кўрсаткичи бўлиб, обунанинг бир маромдаги тиражи ҳисобланади. Олий укув юртлари учун эса 1-курсдан 2-курсга ўтган студентлар сони ёки ўқишга кирган абитуриенлар ва битирувчи-ларнинг нисбати мисол бўла олади. 2. Компаниялар истеъмолчиларни йўқотиш сабабларини аниқлаш керак ва уларни бартараф қилиши керак . 3. Истеъмолчиларнинг кетиши билан боғлик бўлган фойданинг камайишини ҳисоблаш лозим. 4. Компания бошқаришда камчиликларни бартараф қилиш кийматини аниқлаш лозим. Компаниянинг мақсади унинг ходимларининг истеъмолчилари билан ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат бўлади. Истеъмолчи номсиз бўлиши мумкин, мижоз эса ўз номига эга бўлади. Истеъмолчилар катта сегментнинг бир қисми ҳисобланади . Мижозларга хизмат кўрсатиш эса якка ҳолда амалга оширилади. Истеъмолчига эркин бўлган исталган ходим хизмат кўрсатиши мумкин, мижозларга эса малакали маҳоратли ходимлар хизмат кўрсатади. 3. Қулай истеъмолчи ва истеъмолчиларнинг қулайлигини таҳлил қилиш Қулай истеъмолчи деб узок муддат давомида даромад келтирувчи шахс савдо ташкилоти ёки компанияси тушунилади. Кўпчилик компания-лар индивидуал истеъмолчининг рентабеллигини аниқлашга қодир эмас. Компаниянинг кийматни яратиш бўйича имкониятлари канча юқори булса, фойда хам шунча юқори бўлади.Компаниянинг халқаро операциялари канчалик самарадорлирок бўлса, унинг рақобат устинлиги шунча юқори бўлади. Компаниялар ўз фаолияти давомида етарли равишдаги рақобат устунлигини яратишади. Муваффақиятга эришган компаниялар истеъмолчиларга юқори қимматдорли маҳсулотларни таклиф қилади, такрорий харидларни таъминлайди ва юқори фойдага эришади. Харидорлар эса ўз навбатида юқори сифатли маҳсулотлар ва юқори хизмат кўрсатиш даражасини кутишади. Пировард натижада маркетинг қулай истеъмолчиларни жалб қилиш ва ушлаб туриш санъати ҳисобланади. Замонавий менежерлар маҳсулот сифатини яхшилаш ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш даражасини оширишни устивор йуналиш сифатида қарашади. Кўпчилик Япония компаниялари ўз мувоффакиятларига маҳсулотнинг юқори сифати орқали эришишган. Агар компания юқори фойда даражасини сақлаб қолмоқчи бўлса ёппасига сифатни бошқариш системасини қабул қилишга мажбур. Ёппасига сифатни бошқариш барча ташқилий жараёнлар, маҳсулотлар ва сервиснинг сифатини узлуксиз оширишнинг умумий ташкилий усули ҳисобланади. Кимё бозорида рақобатчига эга бўлмаган товарларни ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга интилиш компанияларга юқори сифатли маҳсулот учун мукофот беришни кўзда тутади. Маҳсулотларнинг юқори сифатига эришиш юқори нархларни ушлаб туриш ва харажатларни камайтириш орқали истеъмолчиларнинг эҳтиёжини юқорироқ даражада қондириш имконини беради. Сифатли назорат қилиш бўйича Америка жамиятининг бутун дунёда қабул қилинган сифатга бўлган таърифи қўйидагича: Сифат - маҳсулот ёки хизматнинг хоссалари ва тавсифномалари йиғиндиси бўлиб ифода этилган ёки кўзда тутилаетган эҳтиёжларни қондира олиш хусусиятига асосланади . Маҳсулотларнинг сифати ва ишлаб чикарилиши билан қизиқмайдиган маркетинг бўйича мутахасислар фирмалар учун ортиқча бўғин ҳисобланади . Таянч иборалар. 1. Истеъмолчи учун товар қимматдорлигини аниқлаш тушунчаси. 2. Истеъмолчи эҳтиёжини қондириш тушунчаси. 3. Истеъмолчиларни жалб қилиш ва ушлаб қолиш тушунчаси. 4. Мақсадга мувофиқ истеъмолчи. 5. Тоталь сифатни бошқариш тушунчаси. Download 390.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling