Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


-расм. Бренд қийматини баҳолаш усулларини жойлаштириш


Download 390.74 Kb.
bet67/91
Sana17.03.2023
Hajmi390.74 Kb.
#1279512
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   91
Bog'liq
Маркетингни бошқариш МАЪРУЗА МАТНИ

6-расм. Бренд қийматини баҳолаш усулларини жойлаштириш
Жойлаштириш картасида ҳис қилиб бўлмайдиган активларни баҳолашнинг барча усуллари иккита мезон нуқтаи-назаридан кўрсатилади:
- номоддий активларнинг баҳоланаётган элементларини қамраб олиш даражаси;
- ўлчаш тизими (молиявий ёки номолиявий баҳолаш).
Жойлаштириш картаси асосида брендлар қийматини элементлар бўйича молиявий баҳолашнинг асосий усуллари услубий ёндашувлар сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Бренд қийматини элементлар бўйича молиявий баҳолашга уч хил асосий услубий ёндашув мавжуд: харажатлар ёндашуви, қиёсий ёндашув бозор ёндашуви) ва даромад ёндашуви.

7-расм. Бренд қийматини элементлар бўйича молиявий баҳолашга асосий услубий ёндашувлар
Харажатлар ёндашувига мувофиқ, бренд қиймати уни яратиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларига мувофиқ баҳоланади. Бунда тадқиқотлар ва ишлаб чиқиш, бадиий безатиш ва ўраб-қадоқлаш, юридик расмийлаштириш ва ҳимоя қилиш, реклама, илгари суриш ва жамоатчилик билан алоқаларга сарфланадиган харажатлар ҳисобга олинади. Мазкур ёндашувдан фойдаланишда ўтмишдаги реклама ва маркани ривожлантириш харажатлари қиймати жорий нархларга келтирилади, сўнгра йиғиндиси чиқарилади. Ушбу усулнинг жиддий камчилиги шундаки, ўтмиш даврлардаги амалий харажатлар бренднинг жорий қиймати билан асло боғлиқ эмас. Назарий жиҳатдан бренднинг қайта тиклаш қийматини (бугунги кунда уни тиклаш қанчага тушишини) баҳолашга йўл қўйилади, лекин унинг ҳисоб-китобидан фойдаланиб бўлмайди, чунки кучли бренд унинг уникаллиги хисобига идентификация қилиниши қийин. Шундай экан, амалиётда қайта тиклаш қийматини аниқлашнинг имкони йўқ бўлиб кўринади.
10 – Мавзу. Савдо маркасини позициялаштириш.
РЕЖА:
1. Савдо маркаси тушунчаси.
2. Савдо маркаси соҳасидаги қарорлар.
3. Савдо маркаларини бошқариш.


1. Савдо маркаси тушунчаси.
Савдо маркаси тўғрисидаги қарорлар товар стратегиясининг асосий масаласи ҳисобланади. Савдо маркасини яратиш, ривожлантириш, ушлаб туриш ва ҳимоя қилиш қобилияти маркетологларга қўйиладиган асосий талаблардан ҳисобланади. Савдо маркалари - маркетингнинг санъати ва тамал тоши ҳисобланади.
Америка маркетинг ассоциацияси савдо маркасига қўйидагича таъриф беради. Савдо маркаси - сотувчилар ёки сотувчилар гуруҳи товарлари ёки хизматларини идентификация қилиш ҳамда рақобатчилар товарлари ёки хизматларидан фарқлаш, табақалаштириш учун мўлжал-ланган ном, атама, белги, расм ёки уларнинг аралашмасидир.
Моҳиятига кўра савдо маркаси сотувчининг харидорга қимматдор-ликлар ёки хизматларнинг ўзига хос мажмуини доимо етказиб бериш бўйича ваъдасидир.
Энг яхши савдо маркалари бундан ташқари сифат кафолатига эга бўлишади.



Download 390.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling