Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат
Тилшуносликда майдон назарияси ва физика
Download 322.3 Kb. Pdf ko'rish
|
farobiy asarlari
Тилшуносликда майдон назарияси ва физика
«Майдон» тушунчаси умумфалсафий ҳарактерга эга бўлиб, физик атама сифатида «бирор физик ҳодиса рўй берадиган ёки унинг таъсири сезиладиган фазо» деган маънони ифодалайди. Инглиз физик олими Майкл Фарадей (1791-1867) ишлари асосида электр зарядларининг ўзаро таъсири назарияси яратилган эди. Бу назарияга кўра, ҳар бир электр заряди атрофида электр майдони ҳосил бўлади. Заряднинг электр майдони моддий объект бўлиб, фазода узлуксиз бошқа зарядларга таъсир қилиш хусусиятга эгадир. 1820 йилда Дания физиги Анс Эстерд (1777-1851) магнит стрелкаси ёнидаги ўтказгичдан ток ўтказилганда стрелка бурилишини аниқлади. Ўша йили француз физиги Андре Ампер (1775- 1838) бир-бирига параллел ҳолда иккита ўтказгичдан бир хил йўналишда ток ўтказилганда улар ўзаро тортишини, ҳар хил йўналишда ток узатилганда эса бир-бирини итаришини аниқлади. Электр токларининг ўзаро таъсирлашувининг бундай ҳодисасини Ампер электродинамик ўзаро таъси р деб номлади, бу эса ўз навбатида магнит майдони назариясининг яратилишига сабаб бўлди. Майдон назариясига кўра, ҳаракатдаги ҳар қандай электр заряди атроф фазода магнит майдони ҳосил қилади. Магнит майдони фазода узлуксиз ҳаракатдаги бошқа электр зарядларига таъсир қилади. Бу эса кейинчалик ахборотнинг магнит ёзуви турларининг шаклланиши учун замин бўлди. Маълумки, ҳар бир инсон учун нутү одатдаги ахборот аламашиниш усули саналади. Нутқ ёрдамида ахборот алмашинишда бир одам товуш пайчалари орқали ҳавода товуш тебранишларини уйғотади, бошқаси эса тўлқи нларни эшитиш органлари ёрдамида қабул қилади. Микрофон ва радиокарнайнинг кашф этилиши товушни ёзиб олиш ва қайта эшиттиришнинг замонавий усулларини яратишда дастлабки қадам бўлди. Товуш тўлқинларини электр тўлқи нлари га айлантирувчи асбобга микрофон деб юритилади. Электродинамик микрофонда товуш тўлқинлари электр тўлқинларига айлантирилади. Электр тебранишларини яна қайта товуш тебранишларига айлантириш учун радиокарнайдан фойдаланилади. Магнит ёзувчи ва мусиқа товушларини сақлаш ва кейин қайта эшиттиришнинг энг кенг тарқалган замонавий усулларидан бири саналади. Магнит ёзуви ферромагнитларнинг ташқи магнит майдон олингандан кейин қолдиқ магнитланишнинг сақланиш хоссасига асосланади. Шунга кўра магнитофонларда товуш ферромагнит материал кукуни қатлами қопланган юпқа пластмасса лентага ёзилади. Магнит лентасига фақат товуш частотаси сигналигина эмас, балки телевизор кинескопи электрон нурини бошни бошқарувчи сигнал ҳам ёзилиши мумкин. Видеомагнитофоннинг магнит лентасига телевизор экранидаги ҳар бир нутқнинг тасвири ҳақидаги ахборот товуш Билан биргаликда ёзилади. Бунга видеоёзув деб юритилади. Магнит каллаклар ёрдамида лентадаги ёзувларни ўқишда телевизор экранида тасви р ҳосил бўлади ва динамик ёзиб олинган овозни қайта эшиттириш учун хизмат қилади. Электрон-ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ)нинг магнит хотираси ҳам ахборотни ёзиш ва қайта эшиттириш учун хизмат қилувчи воситалардан биридир. ЭҲМнинг ишлаши учун ташқи қурилмалар билан ахборот алмашиниб туриши зарур. Бу ахборот магнит лентасига ёки магнит диска магнитлашиш қутби ҳар хил бўлган алмашиниб келувчи қисмлар кўринишида ёзилади. Шахсий компьютерде ахборотни ёзиш учун магнитли материал қатлами билан қопланган юпқа платмасса дискдан фойдаланилади. Ёзиш ва ўқиш дискнинг радиуси бўйлаб унинг сирти устида кўчиб юрувчи электромагнит қалпоқ (головка) ёрдамида амалга оширилади. Бундан кўринадики, физикада магнит майдони назариясининг яратилиши ўз навбатида микрофон, радиокарнай, магнит ёзуви, видео ёзув ва ЭҲМнинг магнит хотираси каби ахборотнинг магнит ёзуви турлари майдонга келиши учун замин бўлди. Ҳозирги вақтда ахборотнинг бу замонавий воситаларисиз жамият тараққиётини, ундаги ахборот узатиш жараёнини тўла тасаввур этиш қийин. XIX асрга келиб физикадаги магнит майдони назарияси таъсирида тилшуносликда ҳам майдон тушунчасининг назарий талқини юзага келди. Кейинги йилларда тилшуносликда майдон назарияси муаммолари бўйича қатор ишлар амалга оширилади. Жумладан, Г.С.Шчурнинг таъкидлашига кўра, тилшуносликда майдон муаммолари юзасидан мингдан ортиқ мақолалар эълон қилинган. Лингвистикада майдон назариясининг ривожи 70-йиллардан кейи н шу дараджага етдики, унинг ғоялари ва методлари тилнинг луғавий сатҳидан бошқа сатҳлари га нисбатан жорий этила бошланди. Масалан, Н.И.Филичёва тилнинг синтаксис сатҳидаги майдонлар ҳақида баҳс юритди. Умуман олганда, Г.С.Шчурнинг кўрсатишича, тилшуносликда «майдон» компоненти иштирок этган тушунчалар сифатида қуйигиларни кўрсатиш мумкин: функции онал-семантик майдон, морфем майдон, фонем майдон, сўз ясовчилар майдони, лексик майдон, мазмуний майдон, микро ва макро майдон, инкор майдони, мавжудлик майдони, майл майдони, шахс майдони, лексик-грамматик майдон, трансформацион майдон, мутлақ фаолият майдони, ҳолат майдони кабилар. Шундай қилиб, тилни майдон сифатида ўрганиш олам-онг-тил диалектик муносабатини асосли ёритишга ёрдам беради. Майдон назарияси шунингдек идеографик луғатлар тузишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Идеографик луғат тузиш тамойилларини белгилаш эса ўзбек тилшунослиги учун долзарб масалалардан бири саналади. Бу масалани ҳал этиш учун майдон назариясини кенг ва атрофлича ўрганиш лозим бўлади. Download 322.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling