Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат


Тилшуносликнинг табиий фанлар билан муносабати


Download 322.3 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/18
Sana28.12.2022
Hajmi322.3 Kb.
#1019579
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
farobiy asarlari

Тилшуносликнинг табиий фанлар билан муносабати 
Бизни қуршаб турган олам, табиатни, унинг таркибий қисмларини 
ўрганувчи фанлар табиий фанлар ҳисобланади. Табиий фанларга физика, 
кимё, биология, география, геология, тиббиёт сингари фанлар киради. 
Тилшунослик ана шу фанларнинг барчаси билан қандайдир 
жиҳатдан боғлангандир. 
Тилшуносликнинг физика билан муносабати 
Тил кишиларнинг энг муҳим алоқа воситаси сифатида нутқий 
жараён орқали бевосита воқеланади. Нутқий жараён эса сўзловчи ва 
тингловчиларнинг ўзаро фикр алмашувидан иборатдир. Бу жараёнда 
сўзловчи объектив олам ҳақидаги билимларини товуш сингналлари 
орқали тингловчига узатади.
Нутқнинг энг кичик бўлаги бўлган товуш маълум акустик хоссага, 
гап муайян оҳангга, сўз эса урғуга эга бўлади. 
Товушнинг акустик хоссаси, гапнинг қандай оҳангга эга бўлиши, гап 
ва сўз урғусининг табиати каби масалалар физика фани эришган ютуқлар 
асосида ҳал этилади. 
Шу билан биргаликда ҳар қандай товушнинг пайдо бўлиш ўрнини, 
лаб ва бурунларнинг иштирокини аниқлаш учун физик асбоблардан 
фойдаланишга тўғри келади. 


Шунингдек, физикадан магнит майдони, атомнинг тузилиши 
сингари масалалар тилшуносликдаги лексик-семантик майдон, энг кичик
тил бирликларининг бўлинувчанлиги сингари назарияларнинг келиб 
чақишига замин яратади. 
Буларнинг ҳаммаси тилшунослик билан физика фанининг узвий
алоқадор эканлигини кўрсатади. 
Акустика ва тилшунослик 
Физиканинг акустика бўлими тилшуносликнинг фонетика бўлими 
билан чамбарчас алоқададир. Айниқса физиканинг акустика бўлими билан 
тилшуносликнинг фонетика бўлими ўзаро боғлиқ. 
Акустика фани физиканинг таркибий қисми бўлиб, товушнинг 
эшитиш хусусиятлари ни ўрганади. Ультра ва инфрабинафша товушлар 
кашф этилгунга қадар ҳар қандай товушни қабул қилиш воситаси 
инсоннинг эшитиш органи қулоқ деб ҳисобланган, шунинг учун 
физиканинг товушларни ўрганувчи соҳаси акустика (юнонча эшитиш 
сўзидан олинган) деб юритилган. 
Товуш тўлқинларининг вужудга келиши ва тарқалиши Билан боғлиқ 
ҳодисаларни акустик ҳодисалар деб юритилади. 
Товушларнинг тарқалиш тезлиги экспреиментал (тажрибавий) метод 
асосида ўрганиш йўлга қяйилиши билан акустика соҳаси тараққиётида 
ката ўзгариш содир бўлди. XVII асрга келиб физии к олимлар ҳавода 
товуш тўлқинларининг тезлигини ўлчаш билан алоқадор дастлабки 
тажрибаларни ўтказдилар (масалан, тўпдан ўқ отилганда ёруғлик чақнаган 
пайт билан ўша товуш етиб келган пайт орасидаги вақтни аниқлашга 
ҳаракат қилинган). 
Асосий акустик тушунчалар қаторига товушнинг баландлиги, товуш 
босими, товуш кучи, товуш тембри, акустик резонанс кабилар киради. 
Инсон ўзининг эшитишига қараб ҳар қандай товушнинг баландлик 
даражасини аниқлайди. Одам қулоғидаги пардаги товуш тўлқиннинг 


таъсир кучи товуш босими деб юритилади. Газ ёки суюқликдан товуш 
тўлқини ўтганда вужудга келадиган қўшимча босим товуш босими 
санаалди. Одам қулоғининг товушни сезиш билан боғлиқ энг паст чегара 
10-6 ПА товуш босимига мос келади, яъни нормал атмосфера босимининг 
10-10 қисмини ташкил этади. Агар товуш босими юқори чегарага етса 
(қулоқда ортиқ пайдо бўлади), тахминан 100 ПАга тенг келади. 
Товуш тебранишлари гармоник товуш бўйича юз беради, буни одам 
қулоғи мусиқавий тон сифатида қабул қилади. Шуни инобатга олиш 
лозимки, юқори частотали тебранишлар юксак тондаги тебранишлар 
сифатида, паст частотали тебранишлар эса паст тондаги товушлар 
сифатида қулоққа етиб боради. Юқори ва паст тебранишдаги товуш 
тебранишлари оралиғидаги масофа октава деб юритилади. 
Гармоник қонунга бўйсунмайдиган товуш тебранишлари ҳам бор. 
Уларни инсон тембрга эга бўлагн мураккаб товуш сифатида қабул 
қилади. Шунинг учун ҳам тоннинг баландлиги бир хил бўлса ҳам, ғижжак 
ва пианино асбобларидан чиқадиган товушлар тембрига кўра фарқ 
қилади. 
Агар жисмнинг хусусий эркин тебранишлари частотаси товуш 
тўлқинининг частотаси Билан келса акустик резонанс ҳодисаси юзага 
келади. М: пуфлаб чалинадиган чолғу асбобларининг, жумладан
органнинг трубалари акустик резонатор вазифасини баджаради. 
Физиканинг акустика соҳасига тегишли маълумотлар фонетикада, айникса 
нутқ товушлар тизимини ўқитишда муҳим аҳамият касб этади. 

Download 322.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling