Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат


Фонетикани ўрганишда тажрибавий усуллар


Download 322.3 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/18
Sana28.12.2022
Hajmi322.3 Kb.
#1019579
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
farobiy asarlari

Фонетикани ўрганишда тажрибавий усуллар 
Нутқ товушларининг физик, физиологик жиҳатларини аниклаш 
учун турли хил тажриба усулларидан кенг тарқалгани муайян физик 
асбоблардан, машиналардан фойдаланишдир.
Ҳозирги кунда нутқ товушларининг бевосита кузатишда оддий 
эшитиш йўли билан аниқлаш мумкин бўлмаган маълум жиҳатлари ни 


муайян тажрибага асосланиб ўрганадиган махсус тилшунослик йўналиши 
пайдо бўлдики, бу йўналиш тажрибавий фонетика номи билан юритилади. 
Тажрибавий фонетика методларидан энг муҳими товушни маълум 
асбоблар ёрдамида текширишдир. Бундай текшириш инструментал 
фонетик текшириш усули саналади. Фонетиканинг худи шундай 
текшириш усули физика билан бевосита алоқадордир. 
Интонографик метод – тилнинг фонологик экспериментал 
(тажрибавий) усулда тадқиқ этиш йўлларидан бири интонографик метод 
деб юритилади. 
Экспериментал-фонетик тадқиқотлар олиб борилган дастлабки 
даврда талаффуз қонунлари физиологик, психологик воситалар, оддий 
кузатиш, эшитиш йўли билан ўрганилган эди. Бу усуллар экспериментал 
фонетикада пневматик метод деб юритилади. Бу метод амалий фонетика 
тараққиётида муҳим роль ўйнайди, чунки унинг ёрдамида кўпгина 
фонетик жараёнлар (назализация, аспирация, ассимиляция, сонантизация, 
диссимиляция, метатеза, дизреза, сингармонизм кабилар)нинг моҳияти 
аниқланди. 
30-йилларга келиб, проф. В.А.Артёмов интонация, пауза, бўғин каби 
фонетик 
ҳодисаларни 
ўрганишда 
электроакустик 
методлардан 
фойдаланиш ишини бошлаб берди, бу эса илгари қўлланилган пневматик 
методдан ўз устунликларига эга эди. В.А.Артёмов нутқнинг фонетик 
хусусиятларини тадқиқ этишга мўлжалланган электродинамик рекардёр, 
спектограф сингари Янги аппаратлар ихтиро қилди. Бу блан олим
экспериментал фонетик тадқиқотлардан электроакустик методларнинг
мустаҳкам ўрин эгаллашини таъминлади.
Интонограф электроакустик тадқиқотлар учун мўлжалланган 
асбобларидан биридир. У текшириш учун зарур материални физик 
жиҳатдан аниқ, тўласича ёзиб олади ва электромагнит тасмаларга 
туширади. И-67 рақамли шундай интонограф 70-йилларда Ўзбекистон 


Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти қошидаги экспериментал 
фонетикада 
лабораториясида 
ўрнатилган 
бўлиб, 
А.Маҳмудов, 
С.Отамирзаева, Ҳ.Йўлдошева каби олимлар шу асбоб ёрдамида ўзбек 
тилининг фонетик хусусиятлари ни ўрганиш билан шуғулланганлар. Анна 
шу асбоб ёрдамида тил (нутқ)нинг товуш хусусиятлари, ўзбек адабиё 
тилининг бой интонация системаси га оид аниқ экспериментал 
материаллар тўпланди.
Интонографнинг асосини функционал блоклар ташкио этади. Бу 
блокларнинг чиқиш клеммаларидаги электр кучланиши нутқ тўлқинининг 
осциллограммасига, асосий тон частотасининг ҳаракатига ҳамда магнит 
тасмасига ёзиб олинган ва текширилаётган сигналнинг товуш босими 
даражасига мувоифқ келади. Интонографик метод ёрдамида фонетик 
ҳодисалар тадқиқ этилар экан, алоҳида блок орқали вақт сигналлари ҳам 
узатиб турилади. Бундай сигналларнинг интонографда таҳлил эти шва 
олинган маълумотларни регистрация қилиш қуйидаги икки усулда амалга 
оширилади: 
а) асбобнинг ичига ўрнатилган магнитофон ёрдамида нутқ сигнали 
интонографга узатилади. Таҳлил натижалари эса 12 см кенгликдаги 
фотолентага ёруғлик нури осциллограф орқали нутқ осциллограммаси, 
нутқ товуши босимининг ўртача даражаси, товуш пайчалари асосий 
тонининг частотаси, вақт белгилари эгри чизиқлар асосида ёзиб олинади;
б) олинган экспериментал материаллар (магнитофон ленталари) 
сегментатор ёрдамида текшириб кўрилади. Сегментатор ишлаётган пайтда 
электрон нур трубкасининг узоқ вақт ёришиб турадиган экранида
осцилограммага, асосий Тонга, товуш босимининг даражасига ёки вақт
белгиларига мос эгри чизиқлардан бири операторнинг ҳохишига қараб 
пайдо бўлади. Сегментаторнинг бундай ҳолатдаги и ш цикли 2.4 секундга 
тенг келади, бу эса уни қайта-қайта кўриш имконини беради. Натижада 
тадқиқотчи бутун материални фотористрация қилмасдан туриб қайта 


кўриб чиқи ш имконига эга бўлади. Умуман, интонографик метод нутқ 
товушларини, бўғин, сўз, сўз бирикмаси ёки гап таркибида тадқиқ этиш 
учун замин яратади. 

Download 322.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling