Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат
Download 322.3 Kb. Pdf ko'rish
|
farobiy asarlari
Грамматик шакл - муайян грамматик маънонинг ташқи
ифодаланиш томони – моддий томонидир. Грамматик шакл билан грамматик маъно фалсафадаги шакл ва мазмун диалектикасини ўзида намоён қилади. Шакл ва мазмун бир яхлитликнинг икки томони – бири ташқи, иккинчиси эса ички томони саналади. Шунинг учун улар бир- бирини такозо қи лади. Бирисиз иккинчисининг бўлиши мумкин эмас. Тилшунослик тарихида грамматик шакл тушунчасига турли хил ёндашувлар кузатилади. Бу хилма-хилликнинг таъсирини бугунги грамматикага доир тадқиқотларда ҳам пайқаш қийин эмас. Хусусан у «грамматик категориянинг ташқи лисоний воситалар билан ифодаланиши», «айрим грамматик маънони ифодаловчи формал белги», «маълум грамматик маъно ифодаловчи шакл» сифатида тасвирланади. Грамматик шакл атамаси деярли барча тилшунослар томонидане сўз шаклига нисбатан қўлланилади. Сўзнинг грамматик шакли масаласи назарий грамматиканинг энг мураккаб масалаларидандир. Кўп ҳолларда сўзнинг грамматик шакли «муайян товуш ифодаси» сифатида изоҳланди. Агар товуш ифодасига эга бўлмаса, у грамматик шакл доирасига киритилмади. Бунга асос қилиб, маълум бир маъно ўз ташқи иофдасига эга бўлмаса, у тил фактига айланмайди, деган фикрга таяндилар. Грамматик шаклга бундай қараш, айникса Москва формал лингвистик мактабининг асосчиси Ф.Ф.Фортунатов концепциясининг асоси бўлди. Ф.Ф.Фортунатов қарашларининг илдизи аслида Н.П.Некрасовга бориб тақалади. Н.П.Некрасовнинг фикрига кўра, сўзнинг доимо ўзгаришини таъминлаб турадиган товуш ифодаси қисми унинг грамматик шакли ҳисобланади. Грамматик шаклга соф шаклий томондан ёндашишга А.А.Потебня чек қўйди. Маълум грамматик шакл алоҳида товуш билан ифодаланиши шартми? Деган саволга у маълум сўздан бошқа сўз ясалганда ясалма таркибида доимо товуш томонда ўзгариш рўй берадими? Деб саволга савол билан жавоб беради. Бошқача айтганда, сўздаги маълум товушни ўзгартириш билан унинг шаклида ўзгариш рўй берадими? Унинг фикрича, сўзнинг товуш қиёфасини ўзгартириш доимо грамматик маъносини ўзгартира бермайди. В.И.Дегтарёв таъкидлаганидек, сўзнинг моҳияти томони унинг моддий-товуш комплексига, структур-грамматик бўлинишига таянадиган лексик-грамматик мазмуни ҳисобланади. Мазмун шаклланган бўлади. Сўзнинг моддий-товуш тузилиши ва морфемик бўлиниши ўз ва унинг грамматик шаклининг моддий таянчи, яшаш усулини ташкил қилади. Шакл – мазмуннинг ички шаклланиши, унинг қисмлари нинг бўлиниши, ўзаро алоқаси ва ўзаро ҳаракатидир. Диалектик фалсафага мувофиқ, шакл деганда, мазмуннинг ташқи ифодаланиш усули, мазмун элементлари алоқаларининг нисбатан барқарор муайянлиги ва уларнинг ўзаро таъсири, мазмуннинг типии ва стурктураси тушунилади. Кўринадики, мазмуннинг ташқи ифодаланиши усули шаклнинг фақат бир тмони саналади. Объектнинг шакл ва мазмунга бўлинишининг ўзи фақат уларнинг чамбарчас бирлиги доирасида мавжуддир. Уларнинг бирлиги эса фақат ички узвий бўлиниш сифатида мавжуддир. Шакл билан мазмун ҳар бир конкрет объектда бир-биридан ажралмасдир. Шакл мазмун устига қяйилган қандайдир ташқи пўстлиқ эмас. Шакл ички ва ташқи бирликдан иборат. Мазмун элоементларининг боғланиш усули сифатида шакл ички бир ҳодиса саналади. У объектнинг структурасини ташкил этади ва мазмуннинг бамисоли бир моменти бўлиб қолади. Муайян мазмуннинг бошқа нарсалар мазмуни билан боғлани ш усули сифатида шакл ташки бир нарсадир. Шакл билан мазмун ўртасидаги қарама-қаршиликни қараб чиқаётганда шуни назардан қочирмаслик керакки, мазмун шаклсиз бўлмайди. Шакл эса айни вақтда мазмуннинг ўзида ҳам мавжуддир ва унга нисбатан ташқи бир нарсадан иборат. Грамматик шаклни грамматик маънони ифодаловчи ташқи моддий воситаларгина эмас, балки грамматик маънонинг ички тузилиши сифатида ҳам тушуниш тилда шаклсиз сўзлар ҳам бўлиши мумкин деган фикрни тўла рад қилади. Маънони шаклсиз, шаклни эса маъносиз тасаввур этиш мумкин эмас. Ўз навбатида шаклсиз, грамматик шаклланмаган, грамматик тузилишга эга бўлмаган тилнинг бўлиши мумкин эмас. Шу нуктаи назардан аморф тилларнинг ажратилиши шаклни бир ёқлама тушунишнинг маҳсулидир. Сўзнинг грамматик шакли унинг морфем тузилишига, парадигмасига ва синтагматик муносабатига таянади. Шундай қилиб, ҳозирги тилшуносликда грамматик шаклга икки хил ёндашув амал қилмоқда. Сўз грамматик маъносининг тузилиши ички тузилиш усули сифатидаги шакл (МШ), мазмуний шакл сўз грамматик маъносининг моддий морфологик тузилиши сифатидаги шакл ифода шакли (ИШ) ҳисобланади. Грамматик шакл талқинининг ҳар икки йўналишини умумлаштирганда, грамматик маъно ифодаланишининг қуйидаги цусулларни кўрсатиш мумкин: алоҳида морфемалар, ёрдамчи сўзлар, оҳанг, сўзнинг морфемик бўлиниши, стурктур шаклланиши, парадигматик қатори ва синтагматик муносабати. Грамматик шакл грамматик маъно билан диалектик боғлиқдир. Шунинг учун ҳам грамматик шакл ва грамматик маъно ўртасидаги муносабатлар тилшунослар диққати ни ўзига тортиб келади. Сабаб ва оқибат ҳам борлиқдаги нарса ва ҳодисалар ўртасидаги алоқадорликни ифодаловчи бир категориядир. Дарҳақиқат, дунёдаги нарса ва ҳодисалар ўзларининг пайдо бўлишлари, шаклланиш ва ривожланишларида ўзаро алоқадорликда бўлади ва бу алоқадорликда бўлади ва бу алоқадорликда бири сабаб, иккинчиси эса шу сабаб туфайли юзага чиққан оқибат бўлади. Муайян ҳодисаларни юзага келтирган, лекин бевосита сезги аъзоларимизга берилмайдиган яширин жиҳат, моҳият сабаб, у туфайли юзага чиққан, сезги аъзоларимиз ёрдамида ҳис қиладиган нарса ва ҳодисалар оқибат саналади. Сабабсиз оқибат йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Сезги аъзолари ёрдамида Амалий билим жараёнимизда оқибатларга дуч келамиз. Ҳар қандай тадқиқотчининг вазифаси оқибатни ўрганиш орқали унинг замирида яширинган сабабни аниқлашдан, уларнинг иккаласи ўртасидаги сабабий боғланишни, сабабиятни очишдан иборат бўлиши керак. Сабаб оқибат алоқадорлиги, сабабият тил системаси ва унинг функциясида ҳам амал қилади. Хусусан, нутқий жараёнда турли хил фонетик ўзгаришлар рўй беради. Бу фонетик ўзгаришлар ҳам маълум сабабият туфайли майдонга келади. Чунки тил системасидаги ҳар бир ўзгариш ҳам, щунингдек, бевосита нутқий жараёндаги ўзгаришлар ҳам маълум сабабият натижасидир. Ҳар қандай фонетик ўзгаришларнинг сабаби инсоннинг талаффуз қилиш қулайлигига инт илиш ҳаракати натижасидир. Сабаб талаффуз ноқулайлигини бартараф этиш, оқибат эса фонетик ўзгариш, яъни қулайликка эришиш. Нутқий жараёндаги ана шу сабабиятга ёш грамматикачилар мактаби вакиллари катта эътибор бердилар ва нутқдаги ҳар бир фонетик ўзгаришлар замирида ётган сабабни топишга алоҳида диққатни жалб қиладилар. Download 322.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling