Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат
-маъруза Тилшуносликнинг ижтимоий фанлар билан муносабати
Download 322.3 Kb. Pdf ko'rish
|
farobiy asarlari
3-маъруза
Тилшуносликнинг ижтимоий фанлар билан муносабати Бизни қуршаб турган олам системавий хусусиятга эга бўлганидек, оламнинг бир узвий қисми бўлган инсоният олами ҳам системадир. Аввало, инсоният олами инсонлар ва уларнинг ўзаро муносабатидан ташкил топади. Демак, инсониятни ташкил этган инсон ўзи алоҳида яшай олмайди. Инсон бошқа инсон билан муносабатда яшайди. Анна шу муносабат ижтимоий, яъни инсонлар муносабатидан ташкил топган муайян жамиятга хос муносабатлар саналади. Ижтимоий, иқтиосдий, сиёсий, ҳуқуқий муносабатларни ўрганувчи фанлар ижтимоий фанлар ҳисобланади. Шу билан биргаликда маълум жамиятга хос индивидларнинг ўзига хос руҳияти, бадиий-эстетик олами, нутқий хусусияти каби жиҳатлари борки, бу томонлар гуманитар фанларнинг текшириш объекти саналади. Ижтимоий фанлар билан гуманитар фанлар ўртасида катта тўсиқ, чегара мавжуд эмас. Айни бир фан ҳам ижтимоий ва ҳам гуманитар фанларга алоқадор бўлиши мумкин. М; тилшунослик тилнинг алоқа воситаси сифатидаги вазифасини, ижтимоий моҳиятини очиш билан ижтимоийлик хусусиятига эга бўлса, муайян индивид нутқининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш билан гуманитарлик касб этади. Шунингдек, психологик ҳам индивидуал шахслар психологиясини ўрганиш билан биргаликда жамиятга хос бўлган умумий психологияни ҳам ўрганади (этнопсихология). Бу эса ижтимоий фанлар билан гуманитар фанлар ўртасида ўзаро зич алоқа мавжуд эканлигини, уларни бир-биридан ажратиб бўлмаслигини кўрсатади. Шу боис ҳар икки тармоқ бирлаштирилиб, ижтимоий-гуманитар фанлар деб юритилади. Ижтимоий фанлар таркибига, фалсафа, мантиқ, иқтисодий назария, педагогика, психология, тарих адабиёт каби бир қанча фанлар киради. Тилшунослик ижтимоий фанлар системасига мансуб бўлиб, бу система таркибидаги барча фанлар билан муайян муносабатдадир. Тил ўзи билан боғлиқ бўлган бир қанча ҳодисалар билан қанчалик узвий алоқада бўлмасин, у энг аввало, ижтимоий ҳодисадир. Чунки у жамиятнинг алоқа-аралашув эҳтиёжини қондириш талаби билан юзага келган ва анна шу жамиятнинг тақдири, тарихий тараққиёти, турмуш тарзи маданият ва ҳоказолари билан боғлиқ равишда ривожланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling