Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат


Тилшуносликнинг бошқа фанлар билан муносабати


Download 322.3 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/18
Sana28.12.2022
Hajmi322.3 Kb.
#1019579
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
farobiy asarlari

Тилшуносликнинг бошқа фанлар билан муносабати 
Тилшунослик фанлар системасида деярли барча фанлар билан узвий 
алоқадир. Бунинг сабаби тилшунослик фанининг ўрганиш объекти бўлган 
тилнинг моҳияти билан боғлиқдир. 
Аввало, тил кишилар ўртасидаги энг муҳим алоқа воситаси сифатида 
ижтимоий ҳарактерга эга. Демакки, у бошқа ижтимоий ҳодисалар билан 
узвий алдоқададир. М: тил эгаси бўлган халқнинг тарихи, маданияти, 
руҳияти ва бошқалар. 
Буш уни кўрсатадики, ўзаро муносабатда бўлган барча ижтимоий 
ҳодисаларни ўрганувчи ижтимоий фанлар ҳам ўзаро муносабатдадир. 
Хусусан, тилшунослик фалсафа, тарих, этнография, социология, 
психология сингари фанлар билан узвий алоқада. 
Тил фикрни шакллантирувчи ва ифодаловчи воситадир. Демак, 
тилшунослик тилнинг тафаккур билан алоқасини ўрганар экан, тафаккур 
қонунларини ўрганувчи мантиқ ва психология фанлари билан туташ 
нуқталарга эга бўлади. 
Тил маълум жамиятнинг алоқа воситаси сифатида шу халқнинг 
тарихи, этнографияси билан ҳам бевосита алоқада бўлади. Ана шу алоқа 
тилшуносликнинг тарих, этнография билан боғлиқ эканлигини кўрсатади. 
Халқ маданий оламининг шундай тармоғи борки, улар учун тил, 
худи рассом учун ранг-бўёқ, хайкалтарош учун лой ёки тош сингари
моддий восита бўлиб хизмат қилади. Бу тармоқ адабиётдир. Шунинг учун 
адабиёт сўз санъати ҳисобланади. Сўх бир вақтнинг ўзида ҳам 
тилшуносликнинг, ҳам адабиётшуносликнинг ўрганиш объекти саналади. 
Уларнинг фарқи фақат сўзга қандай нуқтаи назардан ёндашишга боғлиқ. 
Сўзнинг аташ маъноси ва унинг онтологик тузилиши 
тилшуносликнинг ўрганиш объекти бўлса, унинг таъсир этиш, бадиий 
эстетик вазифаси адабиётшуносликнинг ўрганиш объекти бўлади. 


Тил гарчи вазифа бажариш нуқтаи назаридан ижтиомий ҳарактерга эга 
бўлса ҳам, лекин юзага чиқишщ нуқтаи назаридан инсоннинг физиологик
тузилиши билан узвий боғлиқ. Чунки нутқий фаолият бош мия фаолияти 
билан боғлиқ ҳолда, нутқ органларининг ҳаракати ҳосиласи сифатида 
юзага чиқади. Бу эса тилшунослик билан физиологиянинг ўзаро нақадар 
боғлиқ эканлигини кўрсатади. 
Ҳар қандай нутқ товушлар силсиласидан ташкил топади. Товуш эса 
муайян моддий жисмнинг ташқи таъсир туфайли ҳаракатланиши ва 
хавонинг тебраниши натижасида пайдо бўлади. Товушнинг пайдо бўлиши 
ва унинг акустик хоссасини ўрганиш жараёнида тилшунослик 
физиканинг акустика бўлими билан узвий алоқада бўлади. 
Тил кишилар ўртасида ахборот ташувчи асосий воситадир. Шу билан 
кишилар бошқа ахборот воситалардан ҳам фойдаланадилар. Бу ахборот 
воситаларининг ҳаммаси белгили табиатга эгадир. Чунки бу воситалар
объектив олам ҳақидаги ахборотни бевосита эмас, балки билвосита, 
белгилар ёрдамида ифодалайди. Тилнинг бошқа ахборот ташувчи 
воситалар каби белгили табиатини, унинг белгилар ситсемаси 
эканлигини очишда тилшунослик семиотика билан ҳамкорлик қилади. 
Ахборот муайян техник воситалар ёрдамида узоққа узатилиши ҳам 
мумкин. Ахборот узатиш воситаларини ўрганиш учун тилшунослик 
ахборот назарияси билан алоқа қилади. 
Ҳозирги кунда автоматик таржима кенг тармоқ отмоқда. Автоматик 
таржима эса таржима қилинаётган тилларнинг лексик имкониятларини 
программалаштириш маҳсули саналади. Демак, автоматик таржима 
тилшунослик ва кибернетиканинг ўзаро муносабати туфайли юзага 
келади. 

Download 322.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling