Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат


Download 322.3 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/18
Sana28.12.2022
Hajmi322.3 Kb.
#1019579
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
farobiy asarlari

 
 
 


Тилшуносликнинг фанлар системасидаги ўрни 
Юқорида баён қилинганлардан маълум бўлдики, тилшунослик 
бошқа фанлар билан маълум муносабатдадир. Бу эса тилшуносликнинг 
фанлар системасидаги ўрнини белгилашда бир қадар қийинчилик 
туғдиради. 
Тилшуносликни у ёки бу фанлар синфига киритишда бу фан ўрганадиган
объектнинг табиати асос қилиб олинади. Бу жиҳатдан унинг ўрганиш 
объекти ҳам кўп қиррали, мураккабдир. Биринчидан, тил кишиларнинг
энг муҳим алоқа воситаси, билимларини сақловчи ва келажак авлодга 
етказувчи, кишиларга эстетик завқ уйғотувчи қудратли воситадир. Ана шу 
вазифаларини эътиборга олганда, тил ижтимоий ҳодисадир. Чунки у
муайян жамият учун хизмат қилади. Агар шу жамият бўлмаса, унинг
тилига ҳам зарурат бўлмайди. Жамиятдаги ҳар бир ўзгариш унинг тилида 
ўз изини қолдиради. Тилни анна шундай ижтимоий моҳият сифатида 
ўрганиш тилшуносликни ижтимоий фанлар таркибига киритишга асос 
бўлади.
Иккинчидан, моҳиятан ижтимоий ҳарактерга эга бўлган тил муайян физик 
ва физилогик жараёнлар асосида моддийлашади. Тилнинг ана шу 
моддийлашиш томонини ўрганиш тилшуносликни табиий фанлар
сирасига киритиш имконини туғдиради. Шунинг учун ҳам А.Аъзамов 
тилшуносликни табиий фанлар қаторида қарайди. 
Учинчидан, тил ва тафаккур ўзаро ажралмасдир. Тил фикрни 
шакллантирувчи ва ифодаловчи моддий воситадир. Бу жиҳатдан тил ва 
тафаккур шакл ва мазмун диалектикасини ўзида намоён этади. Тилнинг 
ана шу жиҳатларини ўрганиш томони тилшуносликни фалсафа, мантиқ, 
психологик фанлари тизимига киритишга асос бўлади. 
Тўртинчидан, тил узлуксиз ривожланиб, такомиллашиб борувчи 
ҳожисадир. Бу жиҳатдан у жонли организмга ўхшайди. Тилнинг анна шу 


динамик хусусиятларини ўрганиш томонидан тилшунослик биология 
фанлари билан умумий белгиларга эга. 
Буларнинг ҳаммаси тилнинг накадар мураккаб, кўп қиррали ҳодиса 
эканлигидан далолат беради. Шунинг у4чун ҳам тилшунослик тарихида 
уни турли фанлар синфига киритишга уринишлар бўлган. 
Ҳали тилшунослик алоҳида фан бўлиб ажралиб чиқмасдан олдин, 
унга тегишли муаммолар фалсафа таркибида ўрганилади. Хусусан, антик 
дав рва ўрта асрларда тил масалалари фалсафа таркибида ўрганилади. 
Арасту, Афлотун, Фаробий сингари олимларнинг тил муаммолари билан 
шуғулланишлари анна шу аспектда олиб борилди. Араб тилшунослигида 
ўрта асрлардаёқ тилшунослик фалсафадан ажратилди. Тилшуносликнинг 
лексикография, 
этнография, 
графика 
каби 
соҳалари 
билан 
шуғулланадиган алоҳида мутахассислар дунёга келди. Лекин буларнинг 
ҳаммаси умумий филологик йўналишда олиб борилди. 
Тилшунослик мустақил фан соҳаси сифатида XIX асрдагина 
ажралиб чиқди. Лекин унинг фалсафа, психология, мантиқ фанлари билан 
узвий алоқадорлиги сақланиб қолди. Шунинг учун ҳам умумий ва қиёсий-
тарихий тилшуносликнинг асосчилари бўлган Яков Гримм, Расмус Раск, 
Вильгельм Ҳумбольдт сингари олимлар бир вақтнинг ўзида йирик 
философ ҳам эдилар. Шу билан биргаликда барча кўзга кўринган 
философлар тилшунослик масалалари юзасидан ҳам баҳс юритдилар.
Улардан Ж.Руссо, В.Чернишевский сингариларни кўрсатишимиз 
мумкин. Тилшунослик ва фалсафанинг бундай зич алоқада ўрганиш ҳар 
икки фанни бойитиш учун катта хизмат қилса ҳам, лекин уларнинг аниқ 
чеграсини белгилаш, ўзи га хос хусусиятларини чуқур таҳлил этиш учун 
ҳалақит берар эди. натижада тилшунослик ва фалсафа мустақил ва, айни 
пайтда, алоқадор фанлар сифатида ўрганила бошланди. 
Табиий фанларнинг ривожланиши, бу фанларда улкан кашфиётлар 
қилиниши натижасида, тилшуносликни ҳам табиий фанлар қаторига 


киритиш, бу фан ўрганувчи тилни эса биологик ҳодиса сифатида қараш 
ҳолатлари вужудга келди. Хусусан, XIX асрнинг ўрталарида Ч.Дарвин 
таълимоти аоссида табиатшунослик фанларнинг гуллаб-яшнаши даврида 
дарвинизмнинг тилшуносликка ҳам таъсири кучайди. Тилшуносликда 
немис олими А.Шлейхер раҳбарлигидаги натуралистик йўналиш 
майдонга келди. Бу йўналиш тарафдорлари биологик қонунларини 
тилнинг ички тузилиш тарихи тараққиётига нисбатан қўллашга ҳаракат 
қилдилар. Тилни биологик ҳодиса, тилшуносликни эса биология фанлари 
таркибидаги фан сифатида қарашга уриндилар. Натижада тилшунослик 
табиатшунослик фанларининг асирида қолди. 
XIX аср бошларидан эса тилшуносликни бошқа фанлардан
ажратишга, унинг тадқи қот объекти ни аник белгилашга эътибор 
қаратилди. Бундай ҳаракат айниқса машҳур швейцар олими Фердинанд 
де Соссюр асарларида ёрқин ўз ифодасини топди. Унинг тилни «ўзида ва 
ўзи учун» ўрганиш лозим, деган шиори ана шу ҳаракатнинг ёрқин 
ифодасидир. 
Ф.де Соссюр лингвистикани ташқи ва ички лингвистикага ажратгани 
ҳолда, тил билан алоқадор ҳодисаларни ташқи лингвистиканинг ўрганиш 
объекти ҳисобланади. М: тилнинг шут ил эгаси бўлган жамиятнинг
маданияти, тарихи, тафаккури ва бошқалар билан муносабати. Тилнинг 
ички тузилиши, тузилиш бирликлари ўртасидаги муносабатлар ва 
уларнинг ўзига хос хусусиятлари каби масалалар ички лингвистиканинг
ўрганиш объекти сифатида ажратилди. У тилшуносларни ички 
лингвистикадан ташқарига чиқмасликкачақи рди. Ана шу даъват асосида 
тилшунослик тарихида структур тилшунослик деб юритилувчи йўналиш 
дунёга келди. 
Структур тилшунослик вакиллари ички лингвистика доирасида 
фаолият кўрсатиши билан умумийликни ташкил этсалар ҳам, лекин улар 
тилнинг ички тузилиши бирликларининг қайси жиҳатларига кўпроқ 


эътибор беришлари нуқтаи назаридан ўзаро фарқ қиладилар. Хусусан, 
Прага тилшунослик мактаби вакиллари
Структур бирликларнинг функционал томонига, Копенгаген мактаби 
вакиллари эса уларнинг имманент тмоонига кўпроқ эътиборни 
қаратдилар. 
Стурктуралистлар тадқиқотнинг янги методларини қидирдилар. Бу 
йўлда физика ва математиканинг тадқи қот методларига яқинлашишга 
ҳаракат қилдилар. Натижада физика ва математиканинг тадқиқот усулига
бир қадар яқин келадиган янги тадқиқот системасини яратдилар. 
Сўнги даврларда ахборот назариясининг кучайиши, автоматик 
таржиманинг кенгайиши натижасида айрим ғарбий Оврупа олимлари 
тилшуносликни аниқ фанлар-техника фанларига киритишга уриниш
ҳоллари сезилмоқда.
Тил ўзи билан боғлиқ бўлган бир қанча ҳодисалар билан қанчалик 
узвий алоқада бўлмасин, у энг аввало, ижтимоий ҳодисадир. Чунки у 
жамиятнинг алоқа-аралашув эҳтиёжини қондириш талаби билан юзага 
келган ва анна шу жамиятнинг тақдири, тарихий тараққиёти, 
турмуш 
тарзи, маданияти ва ҳоказо билан боғлиқ равишда ривожланади. Шундай 
экан, унинг ижтимоий фанлар сирасига кириши табиийдир. Шу билан 
бирга, бошқа ижтимоий фанлардан фарқли равишда табиий фанлар билан 
туташ нуқталари мавжуддир. Демак, ижтимоий фанлар системасида 
тилшунослик чегара ўрнини эгаллайди. Бу чегара табиий фанлар билан
ижтимоий фанларнинг оралиғини ташкил этади. 

Download 322.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling