Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат
Тилшуносликнинг адабиёт билан муносабати
Download 322.3 Kb. Pdf ko'rish
|
farobiy asarlari
Тилшуносликнинг адабиёт билан муносабати Тилшунослик бадиий адабиёт билан ҳам узвий алоқададир. Чунки тил алоқа воситаси сифатида муайян ахборот ташувчи оддий белгилар системасигина бўлиб қолмай, балки тингловчига таъсир қилувчи қудратли восита ҳамдир. Тилнинг биринчи функционал анаъанавий ва систем-структур тилшуносликнинг ўрганиш объекти бўлса, иккинчи функционал лингвопоэтиканинг ўрганиш объектидир. Лингвопоэтика – лингвистик поэтиканинг қисқарган шакли бўлиб, бадиий асарларда қўлланилган лисоний бирликларнинг (фонетик, морфемик, лексик ва бошқ), бадиий-эстетик вазифаларини, тилнинг коннотатив функциясини ўрганади. Бошқача айтганда, лингвопоэтика бадиий нутқни ўрганувчи тилшуносликнинг бўлимидир. Бадиий нутқ бадиий адабиётнинг баён қилиш воситаси саналади. Филология тарихида бадиий асар тили ва поэтик тил атамалари тез- тез учраб туради. Бу атамалар, ифодалаган тушунчалар бир-бирига жуда яқин турса ҳам, лекин ўзаро маълум жиҳатлари билан фарқ қилади. Амалда кенг камровли объектнинг айрим фрагментларигина бадиий нутқнинг таҳлилига берилади. Ана шундай асосий фрагмент бадиий асар тили саналади. Кўринадики, бадиий нутқ, бадиий асар тилига нисбатан кенгроқ тушунчадир. У тилнинг экспрессив функциясини ўз ичига олади. Бадиий асар тили эса бадиий нутқнинг бир кўриниши, бир фрагменти ҳисобланади. Бадиий нутқни ўрганувчи лингвистик поэтика ҳам тил ситсемасининг барча сатҳ бирликларининг бадиий-эстетик функциясини қамраб олади. Фонетик-фонологик сатҳда фонетик бирликлар ҳам бадиий- эстетик вазифа бажариши мумкин. Хусусан, бир хил товушларнинг, бир хил бўғинларнинг такрорланиши шеъриятда гўзалликни, таъсирчанликни таъминловчи восита саналади. Шунингдек, гап бўлакларнинг ўринлашиши, гап таркибида бир хил бўлакларнинг такрорланиши каби ҳодисалар ҳам бадиий нутқни шакллантиришда хизмат қилади. Шундай қилиб, ЛП тилнинг қайси сатҳ бирлигининг бадиий эстетик функциясини ўрганишга қараб, фонетик поэтика (ФП), лексик поэтика (Лек,П), синтатик поэтика (СП) каби қисмларга бўлинади. ЛПнинг ҳар қайси турини алоҳида-алоҳида ўрганиш ва уларнинг ўзаро муносабатини очиш ҳозирги тилшунослик олдида турган муҳим вазифаларидан биридир. Download 322.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling