Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат
Грамматик маъно ва грамматик шакл
Download 322.3 Kb. Pdf ko'rish
|
farobiy asarlari
Грамматик маъно ва грамматик шакл
Грамматик маъно лексик маъно каби предметга хос бўлган белги, хусусият, муносабатларнинг онгда акс этишидир. Бу эса лексик маънога қўлланилган семантик учбурчак грамматик маъно учун ҳам умумий эканлигини кўрсатади. Яъни предмет – унга хос бўлган белги, хусусиятнинг онгда акс этиши-онгда акс этган белги, хусусиятнинг маълум моддий воситалар- грамматик шакллар ёрдамида ифодаланиши. Бунда моддий восита билан онгда акс этган предмет хусусияти муносабати грамматик маъно саналади. Грамматик маъно табиатини сон грамматик маъноси орқали тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Грамматик маъноси бирлик ва кўплик маънолари муносабатини ўз ичига олади. Бирлик маъноси бир, такрорланмас предметнигина эмас (а ёки а ва бошқалар), балки бутун предметлар синфи ни ҳам ифодалайди. (а,а,…а). Қиёсланг: Бу кўзойнак жуда равшан кўрсатар экан; Рўпарадаги магазинда кўзойнак сотилади. Бу гапларнинг биринчисида кўзойнак алоҳида бита предметни (а бирлик, а бирлик), иккинчи гапда эса барча қязойнакларни, кўзойнаклар синфини (а бирлик) билдиради. Бирлик соннинг алоҳида ва умумий маънолари ўзаро диалектик боғланган. Контекстда қўлланилган ҳар қайси алоҳида маъно умумий маънонинг бир қисми, бир томонини ифодалайди. Умумий маъно эса у ёки бу даражада алоҳида маъноларни ўзида бирлаштиради. Шунинг учун ҳам кўзойнак сўзининг товуш комплекси контекстга қараб конкрет предметни ҳам, предметлар синфини ҳам ифодалаши мумкин. Кўплик маъно эса (а кўплик) ўз мазмунига кўра умумий бирлик маъноси билан (а бирлик) муносабатда бўлади. Грамматик маъно системасида объектив борилқдаги предметлар ўртас идаги муносабатлар ҳақидаги билимимиз онг орқали акс этади. Жумладан, ҳаракат тушунчаси феълнинг умумий маъноси ва унинг хусусий категориал маънолари (замон, нисбат, бўлишли, бўлишсизлик) орқали намоён бўлади. Грамматик маъно тилдан ташқаридаги борлиқ предметлар, ҳодисалар хусусиятларини акс эттирувчи носинтактик (референционал), масалан, миқдор, макон, замон маънолари, шунингдек, гап ва сўз бирикмаси таркибидаги сўз шаклларининг алоқасини билдирувчи синтактик (реляцион) маъноларга бўлинади. Шундай қилиб, грамматик маънони уч гуруҳга бўлиш мумкин: 1. носинтактик (референционал) 2. синтактик (реляцион) 3. субъектив Биринчи маънони туркумловчи, иккинчи маънони тоифавий (категориал), учинчи маънони эса нотоифавий (нокатегориал) маънолар деб ҳам таснифлаш мумкин. Грамматик маъно система сифатида морфологик маъно ва синтактик маъноларни ўз ичига олади. Шундай экан, у бўлинувчанлик хусусиятига эга. Шунга мувофиқ уларни морфологик маъно ва синтактик маъноларга бўлиш мумкин бўлади. Морфология морфологик шаклларнинг морфологик маъноси ва синтактик имконияталрини ўрганади. Download 322.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling