Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат


Тилшуносликнинг мантиқ билан муносабати


Download 322.3 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/18
Sana28.12.2022
Hajmi322.3 Kb.
#1019579
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
farobiy asarlari

Тилшуносликнинг мантиқ билан муносабати 
Тилшунослик мантиқ фани билан ҳам узвий алоқадордир. Уларнинг 
алоқадорлик томони шундаки, ҳар иккиси ҳам тафаккур билан боғланади. 
Чунки тилшуносликнинг ўрганиш объекти бўлган тил тафаккур билан 
муносабатдадир. Тил кишиларни олам ҳақидаги билимларини, 
фикрларини бошқаларга етказувчи ва шакллантирувчи воситадир. Тил ва 
тафаккур ўзаро диалектик муносабатда экан, уларни ўрганувчи 
тилшунослик билан мантиқ ўртасида ҳам ана шундай диалектик
алоқанинг бўлиши табиий. 
Мантиқ тафаккур шакллари, қонунлари ва усуллари ни ўрганади. У 
тушунча, хукм шаклларини, хулоса чиқариш, исбот ва рад этиш 
ҳолатлари орқали объектив воқеликнинг инъикс этиш жараёнида қандай 
бўлиш йўлларини кўрсатиб, инсон фикри нинг Аниқ, равшан, кетма-кет 
ва асосли бўлишини таъминлайди. Шундай экан, мантиқ 
тилшуносликнинг грамматика бўлими билан бевосита муносабатдадир. 
Чунки тушунча сўз ва сўз бииркм алари орқали ифодаланса, фикр гап 
орқали ифодаланади. Бу эса ҳар бир саодли киши учун грамматикани 
билиш қанча зарур бўлса, мантиқнинг шакл ва қонунлари ни билиш ҳам 
шунчалик зарурдир. 
Шу билан биргаликда, мантиқ ва грамматика қанчалик ўзаро зич 
боғланмасин, ўзларига хос хусусиятларга ҳам эга. Мантиқ шакллари 


тушунча, ҳукм, хулосалар ҳамма халқлар учун умумий бўлса, уларнинг 
турли тилларда ифодаланиш шакллари турли-тумандир. Шунинг учун ҳам 
ҳар бир тил бошқасидан фарқ қиладиган ўз грамматикаларига эга. Бу 
шуни кўрсатадики, мантиқ билан грамматика бир-бири билан боғлиқ, 
улар бир-бирини тўлдиради. Айни пайтда ўз хусусиятлари билан бир-
биридан фарқ қилади. 
Ҳозирги кунда мантиқ тафаккур шаклларини қандай ўрганиш
нуқтаи назаридан иккига бўлинади: 1. анъанавий мантиқ ёки шаклий 
мантиқ; 2. диалетик мантиқ. 
Диалектикага асосланган билишгина объектив оламдаги нарса ва 
ҳодисаларни ҳар томонлама чуқур билиб олиш, уларнинг ички ўзгариш, 
ривожланиш қонунларини тўғри акс эттириш мумкин. 
Диалектикани билиш жараёнига татбиқ этиш, уни мантиқ сифатида, 
инсоннинг рационал, ақлий билиши, фикрлаши ҳақидаги фан сифатида 
ўрганиш диалектик мантиқ таълимотини шакллантирди. Диалектик 
мантиқ шаклий мантии қий қуйидаги асосий жиҳатлари билан фарқ 
қилади. 
Предметни ҳар томонлама – унинг барча томонлари, алоқаларини 
назарда тутган ҳолда ўрганиш; Предметни узлуксиз ўзгаришда, 
ривожланишда эканлигини эътиборга олиш ва бошқалар. 
Диалектик мантиқ барча фанлар учун, шу жумладан тилшунослик 
учун ҳам методологик асос вазифасини ўтайди. 

Download 322.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling