Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат
Download 322.3 Kb. Pdf ko'rish
|
farobiy asarlari
Тилшуносликда мантиқий йўналиш
Тилшунослик фалсафа бағрида шакллангани, тил ва мантиқ ўзаро зич боғлангани сабабли, бир қатор олимлар тил категорияларини мантиқ категорияларига қиёсан ўргандилар. Натижада тилшуносликда мантиқий йўналиш майдонга келди. Тилни тафаккурга муносабати асосида ўрганувчи тилшунослар оқими мантиқий йўналишни ташкил қилади. Мантиқий йўналиш тилшуносликдаги қуйидаги муаммолар бўйича фикр юритади: 1) гносеология муаммолари; 2) тилнинг ўзига хос тузилиш хусусиятларини эмас, балки барча тиллар учун универсал томонларини ёритиш; 3) грамматик категорияларни мантиқнинг универсал категориялари асосида аниқлаш: сўзни тушунча асосида, гапни ҳукм асосида изоҳлаш ва бошқалар; 4) қандай тил шаклига эга бўлишидан қатъий назар, ягона таҳлил тамойилини ишлаб чикиш; 5) диахроник таҳлилдан кўра синхрон таҳлилни устун қўйиш ваш у билан боғлиқ равишда тарихий ва қиёсий-тарихий грамматикага нисбатан тавсифий грамматикага эътибор бериш; 6) кўпроқ гап ва семантика таҳлилига диққат қилиш; Тилшунослик ва мантиқ ўзлари нинг илк даврларидаёқ ўзаро муносабатда пайдо бўлган, грекча логика, арабча мантиқ атамаларининг негизида сўз (logos) ва нутқ ётганлиги ҳам фикримизнинг далилидир. Логика атамаси илмий муомалага стоиклар томонидан фикрнинг сўз ёрдамида ифодаланишини билдирувчи атама сифатида киритилди. Арасту эса тафаккур қонунларини ўрганувчи фан учун аналитика атамасини қўллаган эди. Антик даврлардан бошлабоқ грамматика категориялар мантиқий категориялар асосида изоҳланди. Гап сўзлар воситасида англашилган фикр деб таърифланди. Сўз билан гап ўртасидаги фарқловчи белги сифатида қайси мантиқий категорияларни ифодалаши белгиланди: сўз тушунчани, гап фикрни билдириши таъкидланди. Тилни мантиқий категориялар асосида ўрганиш анйиқса XVII асрдан XIX асрнинг биринчи ярмигача ўз чўққисига кўтарилди. Бу даврда нутқнинг мантиқий категорияларга тўла мос ҳолда шаклланишини эътироф этган ҳолда, барча тиллар учун умумий, рационал грамматика яратиш ҳаракати кучайди. Ана шундай курашнинг бошловчиси инглиз философии Франсис Бекондир (1561-1626). У барча тиллар учун умумий, фалсафий грамматика яратишга уринди. Бундай грамматика яратишда ўзи ишлаб чиққан билишнинг амалий, индуктив методига таянди. Бакон турли тилларнинг қиёсий грамматикасини барпо этиш асосида унинг негизида барча тилларнинг афзал жиҳатларини қамраб олган ва инсон тафаккури ва сезгиларини ўзида идеал жойлаштирувчи умумий бир тилни яратиш мумкин, деган ғояни кўтарди. Кўринадики, у дунёга кенгроқ тарқалган Оврпўпа тиллари негизида барча халқларнинг такомиллашган алоқа воситаси бўлган, худди эсперонто каби, бир тилни яратиш ҳақида фикр юритади. Мантиқий категориялар асосида барча тиллар учун умумий грамматика яратиш ғояси француз олими Рене Декарт (1596-1650) ва унинг ғояси асосида дунёга келган картезиан фалсафаси томонидан ривожлантирилди. Аслида картезиан атамаси Декарт фамилиясининг лотинча Cartesins ёзилиши асосида майдонга келган. Унинг фикрича, барча инсонларга хос бўлган мураккаб тушунчалар системаси нисбатан анча кам миқдордаги элементлар бирликларга жамланиши мумкин. Масаланинг ечими инсон тафаккурининг барча бойликларини ташкил этадиган энг кичик, бошқа майда бўлакка бўлинмайдиган мантиқий бирликларни аниқлаш даражасига, чин фалсафага асосланган фалсафий тил системасини топишга боғлиқдир. Декарт худди табиий сон қаторлари каби инсон фикри-ғояларини ҳам саноғини чиқариш мумкин эканлигини тахмин қилади. Унинг фикрича, ўзига номаълум бир тилда барча сонларни бир кунда ёзиш ва ўқиш мумкин бўлгани каби, инсон тафаккуридаги тушунча ва ғояларни ҳам ана шундай миқдорларга келтириш мумкин. Натижада ана шу тушунча ва ғояларни ифодаловчи сўзлар тизимини яратиш мумкин. Бундай тилни яратиш, энг аввало, чин фалсафага боғлиқ. Декартнинг фикрига кўра, фақат ана шу фалсафагина инсоннинг барча фикр-ғоялари ни санаши ва уларни сода ҳолда аниқ қилиб, чиройли тартибда жойлаштириши мумкин. Бундай тил, унинг эътирофига кўра, сўзларнинг бир хил тусланиш, турланиш ва тузилишига эга бўлиши лозим. Ҳар бир тил нутқда фикрий бўлинишнинг муайян моделларига эга. Демак, турли тиллар фикрий бўлинишнинг нутқдаги турли моделларига эга бўлади. Ана шундай хилма-хил тилларнинг моделларини қиёсий ўрганиш назарий жиҳатдан бу моделларнинг универсал номенклатурасини аниқлашга имкон беради. Уларнинг кўрсатишларича, тил ички ва ташқи аспектга эга. Бу икки жиҳат ҳар қандай гапда ёрқин намоён бўлади. Шунинг учун ҳам гап икки жиҳатдан изоҳланиши мумкин: а) ички томондан ва б) ташқи томондан. Гапнинг ички тавсифи маънони қандай моддийлаштириш тоомнини ўз ичига олса, ташқи тавсифи маънонинг моддий томони қандай шакллангани, яъни маъно гапни ташкил этган элементларга қандай бўлинганини қамраб олади. Бошқача айтганда, ташқи тавсиф гапнинг лексик-семантик синтактик ва фонетик талқинини ўз ичига олади. Биринчи тузилишни ички тузилиш, иккинчи тузилишни эса ташқи тузилиш деб юритилади. Шундай қилиб, улар гапнинг ички ва ташқи тузилишига эга бўлиши ҳақи даги ғояни систем-структур тилшунослик пайдо бўлишидан анча олдин кўтариб чиқдилар. Арно ва Ландсларнинг таъкидлашларича, ички структура мавҳумлик белгисига эга. У нутқий фаолиятда конкрет жумлалар ҳосил қилишнинг асоси, бошланғич нуктаси саналади. Ички тузилиш билан ташқи тузилиш бир-бирига мос келиши шарт эмас. Муайян ички тузилиш турли тиллардагина эмас, ҳатто бир тилнинг ўзида ҳам турли ташқи тузилишларига эга бўлиши мумкин. Кўринадики, бир қанча тиллар ички тузилиш бўйича бир-бирига мос келади. Демак, универсал грамматиканинг асосий тадқиқот объекти тилнинг ички тузилиши бўлиши керак. Download 322.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling