Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат


Тилшуносликнинг кимё билан муносабати


Download 322.3 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/18
Sana28.12.2022
Hajmi322.3 Kb.
#1019579
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
farobiy asarlari

Тилшуносликнинг кимё билан муносабати 
Тилшунослик кимё фанининг ютуқларидан ҳам баҳраманд бўлиб 
келмоқда. Кимё фанида атом-молекуляр таълимотининг вужудга келиши
энг кичик атомларнинг ҳам бўлинувчанлик хусусиятига эга бўлишининг 
кашф этилиши, Я.Н.Менделеевнинг элементлар даврий си стемасининг 
вужудга келиши тилшуносликка ҳам ўз таъсирини кўрсатди.
Тилшуносликда тил бирликларинингн муайян тузилишга эга эканлиг, 
бевосита кузатишда энг кичик бирлик, табиий фанлардаги атомга 
тенглаштирилувчи фонеманинг ҳам бўлиниш хусусиятига эга эканлиги, 
бутун таркибидаги бўлакларнигнг ўзаро муносабатда, айни пайтда, бутун 
билан бутун ҳам катта бутунлик таркибида ўзаро муносабатда эканлиги 
эътироф этила бошланди. Натижалда тилшуносликка системавий тадқиқот 
усули кириб келди. 
Шу билан биргаликда, кимё фанида молекула ва атомларнинг 
тўхтовсиз ҳаракатда эканлигининг эътироф этилиш тилшуносликда 
синхрония ва диахрония назариясининг вужудга келишига тутки бўлди. 
Кимёвий боғланиш таълимотининг кучайиши, кимёвий боғланишда 
валентлик тушунчасининг марказий ўри н эгаллаши тилшуносликка ҳам 
ўз таъсирини кўрсатди. Тилшуносликда валентлик назарияси вужудга 
келди. 
Шундай қилиб, кимё фанида қўлга киритилган жиддий юутқлар 
бошқа фанлар қаторида тилшуносликка ҳам сезиларли таъсир этиб 
келмоқда. 
Атом-молекуляр таълимот ва тилшунослик – кимё фанида атом-
молекуляр таълимотининг пайдо бўлиши табиатшунослик оламида буюк 
кашфиёт ҳисобланади. 


Атом-молекуляр таълимотининг илдизи Фаробий Ибн Сино
берунийларга бориб тақалади. Хусусан, Фаробий субстанциянинг 
қисмларга ажралиши ва унинг турли бўлаклардан иборат эканлиги хақида 
фикр юритади. 
Улар моддаларнинг тузилиши бўйича илк маълумот берган бўлсалар 
ҳам, лекин уни таълимот даражасига кўтармадилар. 
Кимё фанида атом-молекуляр таълимот Л.М.Ломоносов номи билан 
боғлиқдир. Бу таълимотнинг асосий жиҳат лари 1741 йилда ёзилган. 
«Математик кимё элементлари» асарида ифодаланган. 
Тилшуносликда ҳам табиий фанларга қиёсан бирликлар тушунчаси 
пайдо бўлди. Бирликлар умумийлик ва хусусийлик диалектикасига кўра 
тил ва нутқ бирликларига бўлинди. Ҳар икки бирлик ички тузилиш 
хусусиятига, бўлинувчиликка эга. 
Тил ва нутқ бирликларининг ички тузилиши поғонали хусусиятга 
эга. Уларнинг поғоналилиги шунда кўринадики, ката (макро) бутунлик 
кичик бутунликларга, кичик бутунликлар эса, ўз навбатида, яна кичик 
бутунликларга бўлинади. Ҳар бир бутунлик ўз таркибидаги кичик 
элементларга (бутунликларга) нисбатан нисбий бутунлик, таркибидан 
ажралиб чиқувчи бўлаклар эса унинг элементи бўлиб хизмат қилади. 
Уларнинг нисбийлиги шунда кўринадики, элементга нисбатан бутунлик 
саналувчи бирлик ўзидан каттароқ бутунлик таркибида элемент сифатида 
иштирок этади. Аксинча, маълум бир бутунликка нисбатан бир элемент 
бўлиб келган бирликнинг ўзи яна бўлинувчсанлик хусусиятига эга бўлиб, 
бу бўлинган элементлар учун бутунлик вазифасини бажаради. М: сўз 
шакл морфемалардан ташкил топади. Морфемалар сўш шакл элементи
бўлиб хизмат қилади. Айни пайтда, морфема фонемалардан ташкил 
топади. Фонемалар эса морфеманинг элементи сифатида унинг 
таркибида муайян вазифа бажаради. Фонема ҳам худи атом каби яна 


ички тузилиш хусусиятига эга. Фарқловчи (дифференциал) белгилар 
фонеманинг элемент лари саналади. 
Кўринадики, тил бирликлари юқоридан қуйига қараб поғонали 
хусусиятига эга. Ҳар бир поғонада юқори поғона бирлиги қуйи поғона 
бирлиги учун бутун, қуйи поғона бирлиги эса юқори поғона бирлиги учун 
бўлак, элемент вазифасини бажаради. Бўлак, элемент бутун таркибида 
функциялашади. 
Тилнинг бундай онтологик табиати, тил тузилишининг кўп 
сатҳлилиги кимё фанининг атом-молекуляр назарияси ва биология 
фанида 20-йиллардан ривожланган жонли системанинг сатҳли тузилиши 
концепцияси таъсирида келиб чиқди. 
Тилнинг кўп сатҳлилиги, унинг сатҳли тузилиш тушунчалари 
тилшунослиукда ХХ асрнинг 20-йилларидан бошлаб дастлаб Америка 
дескриптив тилшунослари ас арларида пайдо бўлди. 
Кейинчалик поляк тилшуноси Эмиль Бенвенист ва рус тилшуноси 
С.Д.Коцнельсонлар томонидан ривожлантирилди. Илгари тилнинг 
тузилиш сатҳи билан таҳлил сатҳи қориштирилган бўлса, кейинчалик бу 
икки турдаги сатҳ бир-биридан ажрала бошланди. 
Тил бирликлари воқеланиш белгисига кўра ҳам, тузилиш (онт ологик) 
табиатига кўра ҳам система саналади. М: ҳар бир морфем а бевосита 
кузатишда бир қанча шаклий ва мазмуний вариантлар (алломорфлар, 
морфема вариантлари) орқали намоён бўладиган умумийлик сифатида 
системадир. Шунингдек, ҳар бир фонема ҳам бевосита нутқ жараёнида 
бир неча вариантлар (аллофонлар) орқали орқали намоён бўладиган 
умумийлик, бутунлик сифатида система саналади. Бундан ташқари 
морфема ва ундан юқори бирликларнинг ҳаммаси тузилиш (онтологик) 
табиати жиҳатидан қури лма (конструкция) сифатида маълум қурилиш 
(конструктив) бирликларнинг ўзаро барқарор синтагматик муносабатидан 
ташки л топган система ҳисобланади. Масалан, морфема икки ва ундан 


ортиқ фонемаларнинг ўзаро синтагматик муносабатидан ташкил топган 
ва янги сифатга эга бўлган бутунлик сифатида (морфема бир фонеманинг 
янги сифатга эга бўлиб, морфемик сатҳга кўтарилиши натижасида ҳам 
вужудга келиши мумкин. Масалан, у-унлилар сирасида фонема, лекин шу 
фонема кўрсатиш олмоши ёки III шахс кишилк олмошининг моддий асоси 
бўлиб хизмат қилиши мумкин. Икки сатҳ бирлиги бўлган фонема ва 
морфема ўртасида сифат ўзгариши рўй беради). 
Системанинг муҳим тузилиш белгилари: 1) таркибий қисмларга 
бўлиниши; 2) таркибий қисмларнинг бутун таркибидаги ўзаро ва бутун 
билан бўлак, тур
билан жинс ўртасидаги шартланган муносабатнинг 
бўлши; 3) кўпинча тур ва бутуннинг таркибий қисмларига мавжуд 
бўлмаган янги сифатга эга бўлишдир. 
Би ринчи белгисига кўра, ҳар қандай система муайян қурилиш 
бирликларидан ташкил топади, бу эса унинг икки бўлакларга бўлиниш
хусусиятига эга эканлигини кўрсатади. 
Иккинчи белгиси бут ун таркибидаги элементларни бир-бири билан ва 
элементларнинг бутун билан бўлган муносабатини ифодалайди. Ҳар икки 
муносабат зарурий ва ўзаро шартлангандир. Масалан, фонемасиз 
морфеманинг бўлиши мумкин эмас. Морфема фонемалардан ташкил 
топади. Фонема морфема таркибига унинг қурилиш бирлиги сифатида
киради. Шунингдек, сўз шакл морфемалардан ташкил топади. Морфема 
эса сўз шакл таркибида унинг қурилиш бирлиги сифатида фаолият 
кўрсатади. Буларнинг муносабати бутун ва бўлак ўртасидаги 
муносабатдир. Бундан ташқари бўлак билан бўлакнинг, бутун билан 
бутуннинг ҳам муносабати мавжуд. Масалан, сон категорияси таркибида
бирлик кўпликсиз бўлиши мумкин эмас. Бирлик шакл кўпликка нисбатан, 
кўпликка зидланганда аниқланади.
Учинчи белгисига кўра, система деб қаралаётган бутунлик таркибий 
қисмларининг оддий йиғиндисидан иборат эмас. У таркибий қисмларида 


системага киргунча мавжуд бўлмаган янги сифатга ҳам эга бўлади. 
Масалан, икки хил газнинг-водород ва кислороднинг бирикмасидан сув 
ҳосил бўлади. Шунингдек, фонемалар ташкил топган морфема 
фонемаларга нисбатан янги сифатга эга бўлади. Фонемалар маънони 
фарқлаш учун хизмат қилувчи маъносиз бирликлар бўлса, уларнинг 
қўшилувидан ҳосил бўлган морфема эса маъноли бирлик саналади. 
Шунинг учун ҳам ҳар қандай системада ҳосил қилувчи ва системада 
намоён бўлувчи белгилар мавжуд бўлади.



Download 322.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling